Блогерлар
Туркманистонда коронавирус ҳақида шеър ёзган блогер 5 йилга қамалди
Овезов Туркманистон Жиноят кодексининг 228-моддаси "фирибгарлик" бўйича судланган, бироқ Turkmennews нашри манбалари иш қўзғатилишига ҳақиқий сабаб сифатида унинг YouTube’даги чиқишларини келтирмоқда, деб хабар бермоқда Daryo.
Тошҳовуз вилоятининг Губадоғ туманида яшовчи Овезов ўз каналида мамлакатда содир бўлаётган воқеалар – дўконлардаги навбатлар, интернетга киришдаги қийинчиликлар, шунингдек, коронавирус билан боғлиқ вазият ва бу борада киритилган чекловлар ҳақида айтиб берган.
Мурат Овезов 2020 йил 12 июнда ўзининг биринчи видеолавҳасида пандемия ҳақида гапирган ва коронавирус тўғрисидаги "Аччиқ ҳақиқат" шеърини ўқиб берган.
Эркак тармоқ маркетинги билан шуғуллангани сабабли ўз канали орқали фойдалилик даражаси шубҳа остида бўлган айрим биологик фаол қўшимчаларни ҳам реклама қилган.
Аммо Turkmennews’нинг фикрича, айнан мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги видеоси жиноий иш қўзғатилишига асл сабаб бўлган.
https://t.me/satira_uzb
Ўзбекистонда инфляция даражаси 7,3 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда инфляция даражаси 7,3 фоизни ташкил этди
2021 йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 7,3 фоизни, йиллик нисбатда эса 10,6 фоизни ташкил этган. Таққослаш учун, 2020 йилнинг январь—октябрь ойлари давомида истеъмол нархлари индекси 7,8 фоизга, 2019 йилнинг мос даврида эса 11,4 фоизга ўсган. Бу ҳақида Daryo маълум қилди.
Қайд этилишича, сентябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,9 фоизга қимматлашган. Ўтган йилнинг мос даврида эса ушбу кўрсаткич 2,3 фоизни ташкил этган. Шунингдек, ўтган йилгига нисбатан ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархининг ўсиши тезлашган — 1,1 фоиз (0,8 фоиз эди). Хизматлар нархи 0,5 фоизни ташкил этди (0,7 фоиз эди).
Spot.uz’нинг ёзишича, ёзги дефляциядан сўнг нархлар ўсиши секин-аста тезлашган — августда инфляция кўрсаткичи 0,5 фоизни, сентябрда эса 1,1 фоизни ташкил этганди. Бироқ ҳозирча Марказий банкнинг 2021 йил бўйича 10 фоизли даражасидаги прогнозлари ўзини оқламоқда.
https://t.me/satira_uzb