Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди
🔸Марказий банкнинг Банк хизматлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, молия бозори ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
📝Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул бўлган ташкилотлар ўртасида соҳада учраётган тизимли муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мазкур йўналишда меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
🤝Шу билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ягона давлат сиёсатини юритиш лозимлиги алоҳида таъкидланди ҳамда келгусидаги режалар белгиланиб, ўзаро ҳамкорлик давом эттирилишига келишиб олинди.
Ижарага квартира бериб даромад олган яхшими ёки банк омонатига пул қўйибми?
Agrobankдан туркум рекламалар.
Батафсил 1216 қисқа рақамида ва www.agrobank.uz сайтида
Агробанкдан 3 та инновацион ускуна
«Агробанк» АТБ бирданига 3 та новаторлик ечимлари ҳамда инновацион ускуналарни тақдим этяпти.
Картомат — Ўзбекистонда илк бор пластик картани банк ходими иштирокисиз мижознинг ўзи ускунадан эмиссия қилиш имкониятини берадиган қурилма. Бунинг учун фақат паспорт керак бўлади. Картомат ҳозирда фақатгина VISA тизимидаги карталарни чиқариш имкониятига эга. Яқин келажакда унинг ёнига Humo ҳам қўшилади. Картомат 24/7 режимида ишлайди.
Смартбанк — хорижий валюталарни айирбошлаш, пул ўтказмаларини қабул қилиш, барча турдаги омонатлар ва кредитларни расмийлаштириш имкониятини берадиган қурилма. Смартбанк ҳам 24/7 режимида, яъни узлуксиз ишлайди.
Автомат депозит — онлайн инкассация қурилмаси бўлиб, у орқали тадбиркорлар банкка бормасдан туриб ўз савдо маблағларини банк ҳисобрақамларига туширишлари мумкин.
Видео манбаси — Узрепорт ТВ