01/02/2024
💵 2023 йилда маҳалла идораларининг 1733 нафар ходимига 6 миллиард 107 миллион сўмлик моддий ёрдам пуллари тўлиб берилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда (https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1046740573107108/) "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов маълум қилди.
✅Шунингдек, Фонд томонидан 15 минг нафарга яқин фуқарога 6 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.
✅1885 нафар кам таъминланган оила фарзандларига 1 миллиард 82 миллион сўмлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 ярим мингга яқин юртдошларимизга эса 2 миллиард сўмдан кўпроқ моддий ёрдам ажратилди.
✅1287 нафар имконияти чекланган фуқароларга эса қарийб 1,5 миллиард сўмлик ногиронлик аравачалари, ортопедик маҳсулотлар ва эшитиш мосламалари олиб берилди.
✅Ўтган йилда фонд маблағлари ҳисобидан 466 маҳалла идорасига мебель ва компьютер жиҳозлари олиб берилди. Бунинг учун 2 миллиард 500 миллион сўмдан кўпроқ маблағ ажратилди.