Korrespondent

Korrespondent Korrespondent.uz – Kunning eng muhim yangiliklari

«KORRESPONDENT MEDIA GROUP» MCHJ
Guvohnoma:
(7)

Жангари фильмлар суперюлдузи, миллионлаб инсонлар учун кумир ҳисобланган Жеки ЧанУ Буюк Хитой деворида Олимпия машъаласи...
03/02/2022

Жангари фильмлар суперюлдузи, миллионлаб инсонлар учун кумир ҳисобланган Жеки Чан

У Буюк Хитой деворида Олимпия машъаласи эстафетасида иштирок этди

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14351

03/02/2022

Эрдўғон: Фахрий қоровул олдида “Украинага шон-шуҳрат!” деб айтди

Хабарни яқинларингизга ҳам юборинг

HD ▶️ https://youtu.be/SuRWXqB1rZs

👉

Расман: олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анъанавий шаклга ўткази...
03/02/2022

Расман: олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади

Талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштиришдаги ноқулайликларнинг олдини олиш ҳамда талабаларнинг ижара уйлари ва ётоқхоналарига ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бу оралиқдаги дарс машғулотлари ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14348

03/02/2022

«Netflix»нинг машҳур сериалидаги бош роль ижрочиси ўзбекистонлик йигит бўлиб чиқди

Хабарни яқинларингизга ҳам юборинг...

HD ▶️ https://youtu.be/F8i1EF4fnSc

  Кемеровода бир ярим йилдан бери вафот этган эгасини шифохона деразалари остида кутаётган ит аниқландиБир ярим йилдан б...
03/02/2022



Кемеровода бир ярим йилдан бери вафот этган эгасини шифохона деразалари остида кутаётган ит аниқланди

Бир ярим йилдан бери ит Cовид бўлими зинапоясида ўтириб, вафот этган эгасини кутмоқда. Шифокорлар итга "Хатико" деб ном беришди.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14346

Муниса Ризаева созандаларининг барчасини ишдан бўшатди Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида созандалари ...
03/02/2022

Муниса Ризаева созандаларининг барчасини ишдан бўшатди

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида созандалари таркибини ўзгартирганини маълум қилди.

Муниса Ризаева кўпчилик шу ҳақда савол бераётганини айтди. Хонанда янги мавсумда профессионал созандалар гуруҳи билан ишлашини таъкидлади. У эски созандалари ҳақида ҳозирда ҳеч нима билмайди.

«Ҳаммага салом. Кўпчилик ‘Созандаларингиз қани?’, деб сўраяпти. Мен янги созандалар олганман. Энди менда янги жамоа ишлаяпти. Олдингилар билан биз хайрлашдик. Мен улар қаерда, нима қиляпти, қандайлигини билмайман. Худо хоҳласа янги мавсумда янги профессионал мусиқачилар билан биргаликда ишлаймиз. Ҳаммага катта раҳмат», — дейди хонанда.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14345

03/02/2022

"Аслида эркакка аёл керакми?" Тренддаги каучерни эркаклар тугул аёллар ҳам ёмонлай бошлади

Сизнинг фикрингиз...

HD ▶️ https://youtu.be/KIO9BMYR9Hk

Асрий орзулар ушалиши мумкин. Растаможка 50% га қисқартириладими? Узоқ кутилган воқеа рўй бериши мумкин. Ўзбекистонда хо...
02/02/2022

Асрий орзулар ушалиши мумкин. Растаможка 50% га қисқартириладими?

Узоқ кутилган воқеа рўй бериши мумкин. Ўзбекистонда хорижий автомобилларнинг божхона расмийлаштируви (Растаможка) 50 фоизга қисқартирилиши мумкин.

УзАуто Моторсъни назорат қилувчи «Ўзавтосаноат» ҳукуматга хорижий автомобиллар учун божхона тўловларини кескин 50 фоизгача камайтиришни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, УзАуто компанияси мижозларга Спарк, Нехиа, Собалт, Гентра автомобилларини етказиб беришда катта муаммоларга дуч келмоқда.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14342

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов танқидий мақолалар учун журналистларга пул тўламоқчи «Танқид қилгани учун журналист в...
02/02/2022

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов танқидий мақолалар учун журналистларга пул тўламоқчи

«Танқид қилгани учун журналист ва блогерларга керак бўлса раҳмат айтиб, пул берамиз», — дейди Эркинжон Турдимов.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14341

Талаба ва ўқувчилар учун авиа ҳамда поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма сақланиб қолинадиУмуман, ҳеч бир ўқувчи ва тала...
02/02/2022

Талаба ва ўқувчилар учун авиа ҳамда поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма сақланиб қолинади

Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди, дейилган ССВ хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ОТМ, академик лисей ва профессионал таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчилари учун авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади.

Бунда, Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лисей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этади.

Юқоридаги вазирлик ва идораларда доимий ишлайдиган штаблар фаолияти йўлга қўйилади.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14340

Таълим муассасалари яна "offline" режимга ўтади7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим...
02/02/2022

Таълим муассасалари яна "offline" режимга ўтади

7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лисейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

CCВ Ўзбекистонда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилиши ҳақида маълум қилди:

«Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

Шунингдек, стасионардан чиқарилаётганлар сонининг стасионарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14339

Россиялик географ олимлар ва талабалар Ўзбекистонга экспедиция қилишдиЭкспедиция йўналиши Ўш (Қирғизистон), Андижон, Нам...
02/02/2022

Россиялик географ олимлар ва талабалар Ўзбекистонга экспедиция қилишди

Экспедиция йўналиши Ўш (Қирғизистон), Андижон, Наманган, Чуст ва Қўқон (Ўзбекистон) шаҳарлари орқали ўтади.

Ломоносов номидаги МДУ география факультети “Иқтисодий ва ижтимоий география” кафедраси ходимлари ва талабалари Марказий Осиёда экспедиция ишларини бошладилар.

Тадқиқот доирасида россиялик ёш олимлар иқтисодиётдаги замонавий ўзгаришларни, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистонда рус тили ва рус маданиятининг ролини ўрганишни режалаштирмоқда.

Экспедиция йўналиши Ўш (Қирғизистон), Андижон, Наманган, Чуст ва Қўқон (Ўзбекистон) шаҳарлари орқали ўтади. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Бухорога (Ўзбекистон) ташриф буюриш режалаштирилган.

2021 йил декабрь ойида “Постсовет макони 30 йилдан кейин географлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида Арманистонга экспедиция бўлиб ўтди.

👉 Россиялик географ олимлар ва талабалар Ўзбекистонга экспедиция қилишди

Экспедиция йўналиши Ўш (Қирғизистон), Андижон, Наманган, Чуст ва Қўқон (Ўзбекистон) шаҳарлари орқали ўтади.

Ломоносов номидаги МДУ география факультети “Иқтисодий ва ижтимоий география” кафедраси ходимлари ва талабалари Марказий Осиёда экспедиция ишларини бошладилар.

Тадқиқот доирасида россиялик ёш олимлар иқтисодиётдаги замонавий ўзгаришларни, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистонда рус тили ва рус маданиятининг ролини ўрганишни режалаштирмоқда.

Экспедиция йўналиши Ўш (Қирғизистон), Андижон, Наманган, Чуст ва Қўқон (Ўзбекистон) шаҳарлари орқали ўтади. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Бухорога (Ўзбекистон) ташриф буюриш режалаштирилган.

2021 йил декабрь ойида “Постсовет макони 30 йилдан кейин географлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида Арманистонга экспедиция бўлиб ўтди.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14338

Февраль ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатиладиУшбу ойда кутилаётган меъёрдан камроқ ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда....
02/02/2022

Февраль ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади

Ушбу ойда кутилаётган меъёрдан камроқ ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, қишнинг сўнгги ойи ёғингарчиликнинг камлиги ва йилнинг шу даврига хос бўлган мўътадил ҳарорат билан ажралиб туради.

Ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кечаси 5 даража илиқдан ошмайди, баъзи жойларда 2 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда, кундузи ҳарорат 6-8 даража илиқдан 12-14 даражагача ўзгариб туради. .

5 февраль куни шимолий ҳудудларда, 6 февралда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик, асосан, ёмғир шаклида бўлади. Республика бўйлаб биринчи ўн кунлик охирида ҳам кам миқдорда ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кечаси 0-5° илиқдан 0-5° совуқгача, шимолда 8-13° совуқгача, кундузи 10-15° илиқдан 3-8° илиқгача ўзгариб туради.

Эндиликда Ўзбекистонда ИИБ ходимлари қонунбузарларга қарши электро-шокер воситаларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.👉 ht...
02/02/2022

Эндиликда Ўзбекистонда ИИБ ходимлари қонунбузарларга қарши электро-шокер воситаларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14336

"Кинотеатр" телеканалидаги кечаги очиқ саҳнали ҳолат бўйича маъсул шахс ишдан олинди, мутасадди раҳбарга чора кўрилдиЭфи...
02/02/2022

"Кинотеатр" телеканалидаги кечаги очиқ саҳнали ҳолат бўйича маъсул шахс ишдан олинди, мутасадди раҳбарга чора кўрилди

Эфирга тайёрлаш гуруҳи маъсули ишдан олинди. Телеканал мутасадди раҳбарига ҳам чора кўрилди.

АОКА томонидан "Кинотеатр" телеканалида эфирга узатилган "Баунти" фильмидаги очиқ саҳналар юзасидан экспертлар жалб қилинган ҳолда ўрганиш олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, "Кинотеатр" телеканали эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули А.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Телеканал мутасадди раҳбари Н.Б.га эса ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Шунингдек, телеканал Бадиий кенгаши томонидан теледастурлар савияси экспертлар иштирокида атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан ташкилий, ижодий-техник чора-тадбирлар белгиланди.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14335

Газ портлаши оқибатида Қўқонда фуқаро хонадони тўлиқ қулаб тушди Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 2022 йил 1 февраль куни х...
02/02/2022

Газ портлаши оқибатида Қўқонда фуқаро хонадони тўлиқ қулаб тушди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 2022 йил 1 февраль куни хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди. Бу ҳақда воқеага гувоҳ бўлган фуқароларнинг бири маълум қилди.

Гувоҳларнинг хабар беришича, шу куни шаҳарнинг 64-маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Отабек Ноиб кўчасидаги хонадонларнинг бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган.

Портлаш оқибатида мазкур уй тўлиқ қулаб тушган. Шу атрофдаги ўн бешга яқин хонадонга эса турли даражада талафот етгани айтилмоқда.

Портлаш вақтида хонадон эгалари уйда бўлмаган. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олгани ёки ҳалок бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14334

Яланғоч саҳнали кинолар давлат каналларида ҳам бера берила бошландиҲолат юзасидан Президент Администрацияси ҳузуридаги А...
01/02/2022

Яланғоч саҳнали кинолар давлат каналларида ҳам бера берила бошланди

Ҳолат юзасидан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертлар тайинланди.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14330

«Афандининг қизлари» Туркияга жўнаб кетди Жамоа аъзоси Нигора Shoubiz. uz нашрига бунинг сабабини маълум қилди.Ижтимоий ...
01/02/2022

«Афандининг қизлари» Туркияга жўнаб кетди

Жамоа аъзоси Нигора Shoubiz. uz нашрига бунинг сабабини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда «Афандининг қизлари» жамоаси тариқасида танилган қизлар 1 февраль куни Туркияга жўнаб кетди.

Бу ҳақда жамоа вакили Нигора Абдуллаҳанова «Shoubiz. uz»га маълум қилди. Нигоранинг сўзларига кўра, улар Туркияда 10-12 кун қолади. Актрисалар чет давлатига 10 қисмли ситкомни суратга олиш учун кетган. Маълум қилинишича, ситком туркиялик режиссёр ва операторлар томонидан суратга олинади. Сценарий муаллифи эса «Афандининг қизлари» ҳисобланади.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14328

«Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори юзасидан б...
01/02/2022

«Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори юзасидан брифинг ўтказилди

Сўнгги йилларда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари”нинг амалга оширилиши натижасида 596 минг нафар ёшлар бандлиги таъминланди ҳамда 25,7 минг нафар имконияти чекланган ва тиббий ёрдамга муҳтож ёшлар доимий назоратга олинди.

“Ёшлар дафтари” жамғармаларида маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисмининг 15 фоизи ва ижро ҳужжатларига оид ундирувлар ҳисобидан 382,8 млрд сўм маблағ шакллантирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 140 мингга яқин ёшга ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатилди.

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 3,3 трлн миқдоридаги маблағларни йўналтириш орқали 132 минг нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14327

Ўзбекистонда биатлон федерацияси яратилдиЯнги федерация Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.Адлия вази...
01/02/2022

Ўзбекистонда биатлон федерацияси яратилди

Янги федерация Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон биатлон федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда биатлон спорт турини ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳисобланади.

Булар билан бир қаторда, федерация биатлон билан шуғулланувчилар, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланади.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14326

Умумий бойлиги, йиллик маоши, 3,5 миллион евролик уй: Роналду қандай ҳаёт кечиради?Криштиану Роналду 20 йил ичида ўнлаб ...
01/02/2022

Умумий бойлиги, йиллик маоши, 3,5 миллион евролик уй: Роналду қандай ҳаёт кечиради?

Криштиану Роналду 20 йил ичида ўнлаб жаҳон рекордларини қайта ўрнатган ва ўз бизнес империясини қурган тарихдаги энг буюк спортчилар қаторидан жой олган.

Қуйида «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», «Реал Мадрид» ва Португалия миллий терма жамоаси афсонаси қаерда ва қандай яшаши ҳақида маълумот берилади.

Криштиану қанча маош олади?

Охирги маълумотларга кўра, Роналдунинг бойлиги тахминан 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳозирги давр спортчиларининг ҳеч бири бундан кўп даромад олмаган. Яна бир футбол қироли Лионел Мессининг умумий бойлиги бироз камроқ, яъни 1,1 миллиард долларни ташкил қилади.

Охирги ўн йил давомида Роналдунинг маоши йилига 30 миллион евродан тушмади. Криштианунинг «Реал Мадрид» ва «Ювентус», «Манчестер Юнайтед»даги маошларининг нархи бир хил.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14325

Тиббиёт муассасаларидаги ортиқча  қоғозбозликлардан воз кечиладиЎзбекистонда бирламчи тиббиёт муассасаларидаги мавжуд 26...
01/02/2022

Тиббиёт муассасаларидаги ортиқча қоғозбозликлардан воз кечилади

Ўзбекистонда бирламчи тиббиёт муассасаларидаги мавжуд 26 турдаги журнал ҳамда 33 турдаги ҳисобот шаклларининг бир қисми амалиётда кераксиз, деган хулосага келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

2021-йилнинг ноябр охирларида Соғлиқни сақлаш вазирлигида Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ тиббиёт ходимлари билан ўтказилган учрашувда амалиёт учун фойдали бўлмаган, ортиқча оворагарчиликларни келтириб чиқараётган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қайта кўриб чиқиш ҳамда қисқартириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилганди.

Шу сабабли амалиёт учун фойдали бўлмаган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қисқартириш юзасидан махсус ишчи гуруҳ тузилган эди. Ўтган қисқа вақт ичида вазирлик томонидан тузилган ишчи гуруҳ бу борадаги вазиятни чуқур ўрганиб, мавжуд 26 турдаги журнал ҳамда 33 турдаги ҳисобот шаклларидан бир қисми амалиётда кераксиз, деган хулосага келган.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14323

⚡️Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раиси этиб тайинландиТайинлов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассо...
01/02/2022

⚡️Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раиси этиб тайинланди

Тайинлов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси аъзоларининг умумий йиғилишида амалга оширилган.

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси аъзоларининг умумий йиғилишида маълум бўлган.

Қайд этилишича, Ассоциациянинг собиқ раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз лавозимидан озод этишни сўраган.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14317?single

⚡️“Ўзбек кино” Миллий агентлиги матбуот хизмати таҳририятимизга қўнғироқ қилиб мақола юзасидан ўз эътирозини билдирдиТан...
01/02/2022

⚡️“Ўзбек кино” Миллий агентлиги матбуот хизмати таҳририятимизга қўнғироқ қилиб мақола юзасидан ўз эътирозини билдирди

Таниқли режиссёр Шокир Холиқовнинг суратга олинажак фильмига қозоқ продюсерлари томонидан маблағ ажратилгани ҳақида хушхабарни сайтимизда эълон қилганимиздан сўнг “Ўзбек кино” Миллий агентлиги матбуот хизмати ходими Достонбек Раҳматуллаев таҳририятимизга қўнғироқ қилиб мақола юзасидан ўз эътирозини билдирди:

- Шокир Холиқовнинг «Чой» фильми халқаро совринни олиб қайтгач, 1 миллиард сўмлик сертификат унинг «Қайтиш» номли лойиҳасига берилганди. Бу лойиҳа ҳалиям консервация бўлиб турган экан.

- Нега ўз вақтида сертификат берилмади? Орадан шунча йил ўтди-ю, бирор кимса бу сертификат нега берилмаганлиги ҳақида ҳатто қизиқмади?

- Шокир бадиий кенгаш талабларини инобатга олиб сценарийга ўзгартириш киритиши, ғояни, лойиҳадаги айрим жойларни ўзгартириши керак бўлган, бироқ, у кўнмаган ва фильмни хусусий студияда суратга олишини айтган. Шокир Холиқов ёш режиссёр бўлганлиги учун мазкур фильм қонун бўйича ДУК томонидан «Ёшлик» студияси бадиий кенгашидан ўтгач, ўша ерда тасвирга олиниши керак эди. Хабарингиз бор, у пайтлар давлат фильмлари хусусий студияларда олининишига рухсат бўлмаган. Президентнинг 2021 йил 7-апрель қарорига кўра хусусий студиялар билан ҳамкорликда “Ўзбек кино" миллий агентлиги 50/50 продукциялар яратиш имконига эга бўлди. Ҳалиям кеч эмас, Шокир Холиқов бизга келиб ўз лойиҳасини топшириши мумкин ва «Ёшлик» студиясида 1 миллиард сўмга картина олса бўлади. Бадиий кенгашга «Қайтиш» фильмининг сценарийси топширилган, сертификат шу фильм учун берилганди.

Шокир Холиқовга қўнғироқ қилганимизда қуйидаги жавобни олдик:

- Уч йил кутдим, аммо бу даргоҳдан садо чиқмади. Энди эса менга улардан ҳеч нима керак эмас. Шу мавзу ҳақида гапиргим келмайди.

👉

Address

Tashkend

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Korrespondent posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Korrespondent:

Videos

Share


Other Tashkend media companies

Show All