Мурожаатга муносабат
Ичимлик суви таъминоти қайта тикланмоқда
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган навбатдаги мурожаат “Андижон сув таъминоти” МЧЖ масъулларини сергаклантирди. Сабаби, унда Андижон шаҳридаги Мирпўстин МФЙ Лойиҳавий кўчада тоза ичимлик суви таъминотида муаммолар мавжудлиги баён этилган эди. Ўрганиш давомида таъминотдаги узилишларга ҳудудда истиқомат қилувчи истеъмолчиларнинг тармоққа ноқонуний уланишлари сабаб бўлганлиги ойдинлашди.
Ушбу видеомуносабатда шу ҳақида фикр юритамиз.
http://t.me/uzsuvandijon
💦 Suv hisoblagichini yechib olib qo‘yish zarurati tug‘ilganda...
🚰Ba’zan uyimizni ta’mirlayotganda, qayta qurayotganda yoki boshqa sabablar tufayli ichimlik suvi hisoblagichini yechib olib qo‘yishga, joyini o‘zgartirishga to‘g‘ri keladi.
📃Avvallari bu kabi vaziyatlarda bir qancha hujjatlar to‘plab, tegishli tashkilotlarga ovora bo‘lib borilardi.
👨🏻💻Hozir esa buni my.gov.uz orqali uydan chiqmagan holda onlayn hal qilish mumkin.
💁🏻♂️Xizmat mutlaqo bepul, eng muhimi, qulay va oddiy.
📹Batafsil videoyo‘riqnomada tanishing👆
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
#ЖАРАЁН
«Андижон сув таъминоти» МЧЖ томонидан ҳудудларда аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш сифатини ошириш, узлуксизлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда. Вилоят бўйлаб олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида халқ фаровонлигини оширишга эришиляпти. Жумладан, Андижон шаҳридаги “Ишчилар” МФЙга қарашли “Дилкушод” кўчасида 450 метр масофада сув қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
ҲУДУДЛАРНИ СУВЛАШТИРИШ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Республикамиз ҳудудларини комплекс ривожлантиришда ҳар бир соҳа вакиллари муносиб иштирок этмоқдалар. Бу борада маҳаллий ҳокимликлар кўмаги катта аҳамият касб этяпти. Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда “Андижон сув таъминоти” МЧЖ билан бир қаторда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан олиб борилаётган ишлар туфайли маҳаллаларга “оби ҳаёт” етиб бориши таъминланмоқда. Жумладан, Жалақудуқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан 2020 йил давомида 26 минг 500 метр сув қувурлари ажратилиши натижасида 1 минг 941 нафар аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди.
#БАЙРАМ ТАБРИГИ!
Андижонлик ёш ижодкор Фирдавс Эрматов онажонларимизни бугунги байрам билан муборакбод этиб, мусиқий совға йўллади.