Азизбек Миркамилов

  • Home
  • Азизбек Миркамилов

Азизбек Миркамилов KIUF 부총장-проректор

Ҳаёт мана шундай...Гоҳида сизни ҳафа қилишади. Гоҳида ҳавфга солишади. Гоҳида туҳмат қилишади. Гоҳида ҳолатингизни тушун...
04/02/2025

Ҳаёт мана шундай...

Гоҳида сизни ҳафа қилишади.
Гоҳида ҳавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...

Асло маҳзун бўлманг.
Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизлиликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир...

Кунингизни яхши инсонлар дийдорига бағишланг. Зеро ҳар-бир вақт ғаниматдир.
02/02/2025

Кунингизни яхши инсонлар дийдорига бағишланг. Зеро ҳар-бир вақт ғаниматдир.

Йиқилиш - умрингизнинг бир бўлаги, Оёққа туриш - унда яшаб ўтишдир, Тириклигингиз - бу совға, Бахтли бўлиш – ўзингизнинг...
01/02/2025

Йиқилиш - умрингизнинг бир бўлаги,
Оёққа туриш - унда яшаб ўтишдир,
Тириклигингиз - бу совға,
Бахтли бўлиш – ўзингизнинг ҳаётингиз. Ўз танловингиз.

Ассалому-алайкум! Дам олиш кунларингиз хуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.

29/01/2025

Етиб бормаган мактуб....
Ўғлим, бу сўзларни сендан йироқ бўлган пайтимда қалбимга муҳрлаб қўйган эдим. Хат сифатида битишимнинг боиси бу хат КЕЧИККАН ва сенларга ЕТИБ БОРМАГАН мактубдир. Ишлаган давримда эрталаб кетиб кеч қайтар эдим. Сенлар эса ойинг ва бувинг билан қолиб боғчага, мактабга ўқишга боришиб одатий кун кечириб, ҳаммақатори яшаяпмиз деб ўйлаб юровирган эканман.
Аслида мен жуда катта ҳато қилибман, Сизларга етарли вақт ажратмаганим учун, вақт МЕНИ СИЗлардан маълум муддат АЖРАТИБ қўйди. Баъзида мен ўзимни ёмон кайфиятимни сабаб қилиб гўё сизларга тўкиб юборар эдим. Мактабга, боғчага кетаётганларингда қайси кийимни кийиш кераклиги, иммилламасдан тезроқ боришларинг керак деб қаттиқ ҳам гапирар эдим. Нонушта пайтида эса, эслаб кўрсам умуман Сизлар билан нонуштани ҳотиржам ўтириб нонушта қилмаган эканман. Ишга кеч қоламан, йиғилишга кеч қоламан деган ваҳима билан юрган эканман. Ишга кузатаётиб ҳаммаларинг мени кўзимга мўлтираб қараб турар эдиларинг, мен эса шошганимдан “бўпти яхши қолинглар” деб ишга кетар эдим. Бирор сабаб билан ойинг менга телефон қилса, “ишдаман”, “йиғилишдаман”, “тезроқ гапир”, “халақит қилма” деб жавоб берар эдим. Мактабларингда ота-оналар йиғилиши бўлса ойинг бориб келар эди, мен эса ишни баҳона қилиб вақт ажратмабман. Ишга вақтимни сарфлабману, Сизларга келаганда вақтимни тежабман болаларим.
Ишдан вақтли қайтиб дам олаётган бўлсам барчаларинг пичирлаб гаплашардиларинг. Бир куни кичик укаларинг дам олаётганимда секин кириб, бўйнимдан қучиб соғинганини билдирди, мен эса ўғлим бир оз дам олиб олай деб унга эътибор ҳам бермадим. У эса гангиб, эшик олдига бориб жим бўлиб менга қараб қолди. Кейин ўйласам унинг жажжи қўлчалари, мени меҳр-мухаббат билан қисганлигини, Яратган эгам укангнинг кўнглига солган бу меҳрни мен НОТАВОН ўшанда сезмаган эканман. Уканг мисолида сенлардан ҳам АЛЛОҲИМ текинга берган меҳрни қизғонган ОТАНГМАН.
Санаторийга кетганимда, бу ва бошқа важларни баҳона қилиб қилган ишларимдан анча пушаймон бўлдим, Аллоҳимдан авф сўрадим болаларим(бу ҳолатимни сўз билан тарифлаб бера олмайман). Мен сенларга бундан буён дўст бўламан, ҳақиқий ота бўламан. Қийналсаларинг, ранжисаларинг, бирга қийналаман, кулсанг, мен ҳам бирга куламан. Аччиғим чиққанида, бирорта аччиқ сўз чиқмаслик учун тилимни тишлаб оламан. Болаларим МЕН НОТАВОН ОТАНГИЗНИ КЕЧИРИНГЛАР хатоларимни тўғрилайман, минг марта Сизларни яхши кўришимни айтиб юраман, Сизлар менинг борлиғимсиз.
УШБУ МАҚОЛАНИ ЎҚИБ ТУРГАНЛАРГА ЭСА, ОИЛАНГИЗ ВА ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ВАҚТ АЖРАТИНГ, БЎЛМАСА ВАҚТ УЛАРНИ СИЗЛАРДАН АЖРАТИБ ҚЎЯДИ.

28/01/2025
 #ҲАМКАСБЛАР!!!Бўрилар итни ўраб олишди ва ғажиб ташламоқчи бўлишди. Ит улардан ўлдирмасликни сўради, бунинг эвазига қўй...
23/01/2025

#ҲАМКАСБЛАР!!!

Бўрилар итни ўраб олишди ва ғажиб ташламоқчи бўлишди. Ит улардан ўлдирмасликни сўради, бунинг эвазига қўйларни овлашга ёрдам беришга ваъда қилди.

Бўрилар ўйлаб кўриб, итни тўдада қолдиришди. Икки йил давомида ит уларга яхши ёрдам берди, ҳамма нарсани ўргатди, тирикчилик учун қулай жойларни кўрсатди, улар билан ов қилди...

Сўнг совуқ қиш келди, очлик уларни қийнай бошлади. Овлар муваффақиятсиз, бўрилар эса умидсиз эди. Нима қилиш керак? Улар барибир итни ейишга қарор қилишди. Ейишди. Суякларини кўмишди.

Кейин қабр тоши қўймоқчи бўлишди. Унга нима деб ёзишни ўйлаб, бошлари қотди. "Хўш, кимдан деб ёзамиз?"

«Дўстлардан» дейишсинми? Йўғ-е, улар қанақа дўст... Ахир уни еб қўйишди-ку... «Душманлардан» деб ёзишсинми? Бу ҳам мос эмас, ахир икки йил давомида у билан ёнма-ён яшашди, ов қилишди, биров-бировдан хафа бўлмади ...
Охири, «Ҳамкасблардан» деб ёзишди.

Манзура БАХТИЁР таржимаси.

Сизга ёрдам беришдан бош тортганлардан ҳафа бўлманг ва Эйнштейннинг сўзларини эсланг:"Менга Йўқ жавобини берганлардан ма...
21/01/2025

Сизга ёрдам беришдан бош тортганлардан ҳафа бўлманг ва Эйнштейннинг сўзларини эсланг:

"Менга Йўқ жавобини берганлардан мамнунман, чунки улар туфайли ҳаммасини ўзим бажардим!"

Бугун Хонобод таълим тизимида узоқ ва самарали фаолият кўрсатган қадрли инсон Розия Ботиржоновнани шукрона кунлари.  Қад...
16/01/2025

Бугун Хонобод таълим тизимида узоқ ва самарали фаолият кўрсатган қадрли инсон Розия Ботиржоновнани шукрона кунлари. Қадрлигим шукрона кунингиз муборак бўлсин. Фарзандлар ва шогирдлар каомилини кўринг илоҳим. Аллоҳим икки дунё саодати билан сийласин Сизни.

 #Негативликни жалб қилмасдан яшашга ёрдам берадиган коинот қоидалари1. Қаршилик қилманг.Қаршилик ва норозилик ҳеч қанда...
13/01/2025

#Негативликни жалб қилмасдан яшашга ёрдам берадиган коинот қоидалари
1. Қаршилик қилманг.
Қаршилик ва норозилик ҳеч қандай ёрдам бермайди. Аксинча, улар бундан ҳам ёмон сценарийни жалб қилишади ва кўп энергия сарфлашади. Шунинг учун ҳаётни қабул қилишни ўрганиш муҳимдир.
2. Кўнглингизни кўтаринг.
Энг оддий усул - гўзаллар, масалан, гўзал манзаралар ҳақида ўйлаш.
3. Ёмон нарсаларни гапирманг.
Сўзлар моддийдир. Улар сизнинг ҳаётингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун, сиз ишлатадиган ибораларга эътибор беринг.

11/01/2025

Семинар иштирокчилари ва яқиндан ҳамкорлик қилган Андижан вилояти ММТБошқармасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳамкорлигимиз хайрли бўлсин.

Кечикиш — интеллект пастлиги белгиси Ҳамма ишга охирги дақиқада улгуриб қолишни севувчилар вақтни режалаштиришни билмайд...
09/01/2025

Кечикиш — интеллект пастлиги белгиси

Ҳамма ишга охирги дақиқада улгуриб қолишни севувчилар вақтни режалаштиришни билмайди ва атрофдагиларга нисбатан ҳурматсизлик намойиш этади, — дейди экспертлар.

Ақлли инсонлар эса доим пунктуал бўлиб, вақтни олдиндан ҳисоб-китоб қилади ва ҳамма жойга ўз вақтида улгурад

Address


Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Азизбек Миркамилов posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Videos

Shortcuts

  • Address
  • Alerts
  • Videos
  • Claim ownership or report listing
  • Want your business to be the top-listed Media Company?

Share