Нега шаҳарлардан кўра қишлоқларда кўпроқ свет ўчади?
«Истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан тўлақонли таъминлаш ва бу борадаги муаммолар, олдинда турган долзарб вазифалар»га бағишланган матбуот анжуманида Энергетика вазирлиги расмийси нимага электр таъминотидаги узилишлар шаҳарлардан кўра қишлоқларда кўпроқ юз бериши тўғрисидаги саволга жавоб берди.
Тахиатош тумани ҳокими 100 миллион сўмни турмуш ўртоғи орқали олгани маълум бўлди
Тахиатош тумани ҳокими маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарига шоличилик фаолияти билан эркин шуғулланишига амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 100 миллион сўм талаб қилган ва келишилган пулни хонадонига олиб бориб, рафиқасига беришни айтган.
Ҳокимнинг рафиқаси 100 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шавкат Мирзиёев Эрдоған ва Гурбангули Бердимуҳамедовларни «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотлади
Батафсил:👉https://human.uz/2/16/10405
Туркий давлатлар етакчилари Самарқанддаги "Боқий шаҳар" мажмуаси билан танишиб, қардош халқларимизнинг қўшиқ ва рақсларидан иборат концертни томоша қилдилар.
"Ўзбекистон — туркий халқларнинг тараққиёт бешиги"
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.
Саммитда Евроосиёнинг муҳим стратегик ҳудудларида жойлашган туркий дунё мамлакатлари раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон ташкилотнинг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Шу пайтга қадар Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 30 дан ортиқ ташаббуснинг аксарияти амалиётга жорий этилган.
ТДТ Самарқанд саммити аъзо мамлакатлар ўртасидаги барча йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб борди.
Самарқандда "снос" можароси
"Мухбир Далиев" телеграм каналида эълон қилинган видеомурожаатда 2022 йил 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳар ҳокими ходимлари билан биргаликда фуқаро Дилшод Шукуровга қарашли уйни огоҳлантирмасдан туриб бузиб ташлаган.
Мурожаатда айтилишича, ўз уйини ҳимоя қилмоқчи бўлган Дилшод Шукуров билан биргаликда фарзандларини ҳам ИИБ ходимлари маҳкамага олиб бориб, 3 соат давомида ушлаб туришган. Фуқаро уйига қайтганида эса, уй бузилган ҳолатда бўлган.
Дилшод Шукуров эса кўчада тунашга мажбур бўлган.
Мурожаатчи мутасаддилардан мазкур ҳолатга эътибор қаратишларини ва муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам беришларини сўрамоқда.