Avtohamroh.uz

Avtohamroh.uz Yuqori darajadagi harakat madaniyati uchun!

04/04/2022
https://t.me/avtohamroh/3723
08/04/2021

https://t.me/avtohamroh/3723

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар диққатига! ❓Такси ҳайдовчисидан неча йиллик тажриба талаб этилади? ❓Ушбу хизматни кўрсатишга доир қонунчи...

https://t.me/avtohamroh/3726
08/04/2021

https://t.me/avtohamroh/3726

Кўчма автомайдонча Бухоро вилоятининг чекка маҳаллаларида фуқароларимизнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича ҳуқуқий саводхонлигини оширмоқда Каналга уланиш 👇 htt...

https://t.me/avtohamroh/3729
08/04/2021

https://t.me/avtohamroh/3729

Криминоген вазияти оғир дея баҳоланган Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қоидабузарликларни автоматлаштирилган тизим асосида онлайн қайд этувчи ВИДЕОКУЗАТУ...

08/04/2021

AЁЛ
ВА КАСБ
МАШАҚҚАТИ
Бугунги меҳмонимиз –
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ташкилий бўлим, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори подполковник
Дилноза Реджабова.
– Aксарият қандай мавзуларда мурожаатлар келиб тушади?
– Мурожаатлар транспорт воситаларини рўйхатга олиш, уни қидириш ҳамда қайтариш, светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда транспорт воситаларининг конструкциясига ўзгариш киритиш ва бошқа турларда бўлиши мумкин. Ҳозирда келиб тушаётган мурожаатларнинг 60 фоизи транспорт воситасининг конструкциясига ўзгариш киритиш, яъни қайта жиҳозлаш бўйича келиб тушмоқда.
– Aёлнинг бахти нимада, деб ўйлайсиз?
– Aёлнинг бахти аввало оилада, аёлнинг бахти ўзи севган касбида, элига, юртига хизмат қилиши ва фарзандларининг соғ-омонлигида, деб биламан.

"Автоҳамроҳ" журналининг 2021 йил 3-сонида батафсил ўқинг.

08/04/2021

ЯНГИ АВТОМАШИНАЛАР ВИЛОЯТ КЎЧАЛАРИ
БЎЙЛАБ ҲАРАКАТДА
Ўзбекистон Респуб­ликаси ИИВ томонидан Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига хизматда фойдаланиш учун 9 та махсус автопатруль учун тўлиқ жиҳозланган енгил автомашиналар ҳамда 5 та Германиянинг «ATLAS International AG» компанияси томонидан жиҳозланган “Нексия 3” автомобиллари топширилди.
Фарғона вилояти ИИБ
Ахборот хизмати

"Автоҳамроҳ" журналининг 2021 йил 3-сонида батафсил ўқинг.

08/04/2021

ИСТИҚБОЛДАГИ
РЕЖАЛАР
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларининг раҳбар ва ходимлари иштирокида ўқув ташкилотларининг бугунги кундаги фаолияти, истиқболдаги режалар ва малакали ҳайдовчиларни тайёрлаш мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур соҳада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сонли қарори талаблари белгиланган тартибда амалга оширилиб келинмоқда.
Йиғилишда иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилиб, таклифлар ёзиб олинди, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

"Автоҳамроҳ" журналининг 2021 йил 3-сонида ўқинг.

"25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни"
25/10/2020

"25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни"

25/10/2020

🎼 "Погон таққан йигитлар"
🎤 Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати катта инспектори катта сержант Хуршиджон Сафаров.

22 сентябрь - жаҳон миқёсида "Автомобилсиз кун"
22/09/2020

22 сентябрь - жаҳон миқёсида "Автомобилсиз кун"

Самые популярные цвета автомобилей в мире.
22/09/2020

Самые популярные цвета автомобилей в мире.

22/09/2020

Mana buni madaniyyaaat desa bòladi, bravooo!

09/08/2020

Болангизни асранг

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

24/07/2020

Васият

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати катта инспектори подполковник З.Сайдалиевнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

26/06/2020

Shumaxer

24/06/2020

Ипотека кредити асосида бириктирилган уй-жойлар нархи 15 % га ошади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармонида “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК га 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни реализация қилишда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланган эди.

Ушбу санага ҳам саноқли кунлар қолди.

Уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИКнинг мулки ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб, ҳудудий комиссиялар томонидан уй-жойга бириктирилган айрим фуқаролар юқоридаги имтиёздан фойдаланмай турли сабабларга кўра бириктирилган хонадонни ўз номига нотариал расмийлаштирмаган.

Ушбу фуқаролар 2020 йил 1 июлга қадар бириктирилган хонадонни ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК га тўлаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.

P.S// Ушбу талаб уй-жойларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.

18/06/2020

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати огоҳлантиради:

Жазирама ҳавода фарзандингизни машинада қолдирманг!

31/05/2020

Ana hurmat

Погонда нима айб?Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида  “Малибу” русумли автомашинасидаги фуқаро “Оромгоҳ” маҳалла ...
17/04/2020

Погонда нима айб?

Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида “Малибу” русумли автомашинасидаги фуқаро “Оромгоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритувчи “Оромгоҳ” блок постига келганда, бу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари унга карантин қоидаларини бузганлигини айтишиб, ҳолатни расмийлаштиришга киришадилар. Ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсуниш ўрнига уларни ҳақоратлаб, жанжал қила бошлайди ва фаол қаршилик кўрсатади. Автомобиль жарима майдонига олиб кетилади.
Энди воқеага ҳайдовчининг турмуш ўртоғи аралашади. У ўзини минг кўйга солиб, жанжал қилади, ўзини машина тагига ташлайман, деб қўрқитади. Шу билан бирга ҳудудий профилактика инспекторини ҳақоратлаб, унинг погонларини юлиб олади.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиза ЖОНИЕВА.
Наманган вилояти.

17/04/2020

Республика ҳудудида коронавирус пандемияси вақтида ташкил этилган тезкор штаб ва ишчи гуруҳлар телефон рақамлари

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББда тезкор штаб ва Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятларда ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини сутка давомида узлуксиз равишда амалга оширмоқдалар. Иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланиши йўналишидаги саволларга қўйидаги телефон рақамлари орқали штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари жавоб беради:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББда ташкил этилган тезкор штаб рақамлари:
71-267-65-30;
71-267-63-58;
71-268-00-36.

Ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси: 61-225-30-44;
Тошкент шаҳар: 71-230-71-81, 71-255-10-47;
Тошкент вилояти: 95-475-75-41;
Андижон вилояти: 74-299-10-23;
Фарғона вилояти: 73-241-57-14;
Наманган вилояти: 95-309-50-02, 95-307-50-02, 69-234-20-85;
Сирдарё вилояти: 67-225-10-07;
Жиззах вилояти: 72-223-94-34, 72-223-93-83;
Самарқанд вилояти: 66-233-02-02, 66-233-00-07;
Қашқадарё вилояти: 75-221-23-25;
Сурхондарё вилояти: 76-221-32-21;
Навоий вилояти: 78-770-20-75;
Бухоро вилояти: 65-221-22-31, 65-221-21-49;
Хоразм вилояти: 62-223-00-17.

16/04/2020

Карантин вақтида янги автомототранспорт воситалари автосалоннинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказилмоқда

16/04/2020

Қашқадарёда карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

16/04/2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 14 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида берилган топшириқлар ижросини бекаму-кўст таъминлаш ҳамда республиканинг барча ҳудудларига стратегик хом ашё, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва коронавирус пандемияси вақтида ҳаёт маромини белгиловчи объектларнинг ишчи-хизматчиларини ташишни ўз вақтида ташкиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш
бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.
Унга кўра, республика ҳудудида коронавирус пандемияси вақтида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг харакатланишини ташкиллаштириш ва мониторингни таъминлаш бўйича Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ў.Собиров бошчилигида Республика тезкор штаби ва унинг ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилди.
Тезкор штаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида ўз фаолиятини бошлади. Тезкор штаб ва ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини сутка давомида узлуксиз равишда амалга оширади. Иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланиши йўналишидаги саволларга қўйидаги телефон рақамлари орқали штаб аъзолари жавоб беради:
71-267-65-30;
71-267-63-58;
71-268-00-36.

09/04/2020

Kayfiyatni kòtaramiz dòstlar👏👍

06/04/2020

👆Карантин охирги касал қайд этилганидан икки ҳафта ўтгач тугайди. Шаҳарда сайр қилган ҳолда сиз ўз ҳаракатларингиз билан карантин тугайдиган кунни узоқлаштирмоқдасиз. Уйда қолинг, юзаки норозилигингизни ва қоидаларга бўлган бачкана эътирозларингизни ҳам уйда қолдиринг.
————————————————————
👆Карантин закончится тогда, когда минует две недели с момента фиксации последнего заболевшего. Продолжая гулять по городу, вы собственными действиями отдаляете тот момент, когда жизнь вернется в нормальное русло. Останьтесь дома сами, и оставьте там же показное несогласие и детский протест против правил.

Правильное питание при самоизоляции...
06/04/2020

Правильное питание при самоизоляции...

10/03/2020

“Радар” адашиши мумкинми?

“Радар” ўрнатилган ҳудудда белгиланган тезлик ошириб юборилганда “радар” ва автомашинанинг спидометр кўрсаткичи йўл қўйиши мумкин бўлган жами нуқсонлар инобатга олинади.

Шунинг учун, “радар” белгиланган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилади.

Масалан, белгиланган ҳаракат тезлиги 70 км/соат этиб белгиланган ҳудудда ҳайдовчи 76 км/соат ва ундан юқори тезликда ҳаракатланганда унга нисбатан маъмурий баённома тузилади. Агар ҳайдовчи ушбу ҳудудда 70-75 км/соат тезликда ҳаракатланса, бундай ҳолатда маъмурий баённома расмийлаштириш мумкин эмас.

Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇

10/03/2020

Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари билан муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

— ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асослари ҳамда қоидаларнинг қайси банди бузганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;

— транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;

— хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;

— ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (тақиқланган белги мавжуд ҳудудлардан ташқари);

— қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;

— содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;

— ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;

— ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;

— асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;

— ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;

— ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш;

— маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;

— ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;

— ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган маъмурий баённома устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш;

— ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

Bayramingiz muborak aziz opa-singillar!!!
07/03/2020

Bayramingiz muborak aziz opa-singillar!!!

Address

Toshkent Shahri, Mirzo Ulug'bek Tumani, Mustaqillik Shox Kòchasi, 71
Tashkent
100170

Telephone

+998903520660

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Avtohamroh.uz posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Avtohamroh.uz:

Videos

Share