BonuDavlatnazarovna

BonuDavlatnazarovna Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from BonuDavlatnazarovna, Video Creator, Узбекистан, Tashkent.

Assalomu alaykum, hurmatli respondentlar!‼️ Toshkent davlat yuridik universiteti tayanch doktoranti Raximberganova Bonu ...
15/08/2024

Assalomu alaykum, hurmatli respondentlar!

‼️ Toshkent davlat yuridik universiteti tayanch doktoranti Raximberganova Bonu Davlatnazarovnaning "Muddatli mehnat shartnomalarini huquqiy tartibga solishni takomillashtirish" mavzusidagi PhD dissertatsiyasi doirasida o’tkazilayotgan so’rovnomada ishtirok etishingizni so’raymiz.

Natijalar, O'zbekiston Respublikasining Mehnat kodeksidagi muddatli mehnat shartnomasini tuzish, o'zgartirish va bekor qilishni tartibga soluvchi normalarni amaliyotda qo'llanilishi bilan bog'liq muammolarni tahlil qilish orqali qonunchilikni takomillashtirish bo'yicha takliflarni ishlab chiqishda ko'maklashadi.

✅ Ish beruvchilar uchun: https://forms.gle/FTu7A45Xe1HvMTwE6

✅ Boshqa har qanday respondentlar uchun: https://forms.gle/SxDjz6rraBhFCQmi9

https://t.me/lideryuristbonu

Ушбу сўровнома "Муддатли меҳнат шартномаларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш" мавзусидаги PhD диссертация иши доирасида ўтказилмоқда ва сўровнома нати...

06/10/2023

Agarda sizga ham shunday tahdidlar boʻlsa, darhol Ichki ishlar xodimlariga yoki 102 raqamiga xabar bering!

Fikringizni kommentda yozib qoldiring.

Doʻstlaringizga ham ulashing.

20/08/2023
14/08/2023
14/08/2023
14/08/2023
🔸Yuristlar malakasini oshirish markazi tomonidan “Mehnat shartnomasi”ni tuzish, o‘zgartirish va bekor qilishning muhim q...
19/07/2023

🔸Yuristlar malakasini oshirish markazi tomonidan “Mehnat shartnomasi”ni tuzish, o‘zgartirish va bekor qilishning muhim qoidalari nomli qisqa muddatli o‘quv kurs uchun qabul boshlaganini ma‘lum qilamiz.

📁Malaka oshirish kurslari shartnoma asosida pullik amalga oshiriladi. 1 nafar tinglovchi uchun o‘quv kursining (10 soatlik) narxi –231.000 so‘mni tashkil etadi.

🔹O‘quv kursi 4 ta modul asosida bo‘lib o‘tadi, shunindek dars mashg‘ulotlari malakali mutaxassis Bonu Raximberganova tomonidan olib boriladi.

✅O‘z joyingizni band qilishga ulguring, kursga yozilish uchun: +998909690609, +998915918180 raqamlari bilan bog‘laning

13/07/2023

#янгилик
“Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (286–сон, 13.07.2023 й.) қабул қилинди

📌 Қарорга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланиши ходимнинг ёзма розилигига асосан қуйидаги ҳолларда мумкин:

✅ ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;

✅ ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.

Шунингдек, иш ҳақини натура шаклида тўлаш шарти ходимнинг розилиги асосида у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.

Бунда иш ҳақининг натура шаклидаги умумий суммаси 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

❌ Иш ҳақини натура шаклида тўлашда қуйидагилар тақиқланади:

❗️ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлганда, иш ҳақини натура шаклида тўлаш;

❗️қишлоқ хўжалиги товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларнинг нархини уларнинг таннархидан юқори белгилаш;

❗️алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, каннабис ўсимлиги ҳамда қонунчиликда реализация қилиш (бериш) тақиқланган ўсимлик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;

❗️уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан тақдим этилаётган озиқ-овқатлар нархини ва уй-жойдан вақтинча фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда белгилаш.

 #савол Ассалому алайкум Бонухон яхшимисиз? Бир масалада ёрдамингиз керак. Ходим интизомий жазо олса унга жамоа шартнома...
11/07/2023

#савол Ассалому алайкум Бонухон яхшимисиз? Бир масалада ёрдамингиз керак. Ходим интизомий жазо олса унга жамоа шартномасига асосан соғлиғини тиклаш учун қўшимча моддий ёрдам ва стаж учун қўшимча таътил кунларини берилмаслиги хақида бухгалтерия талаб қилди. Бизни жамоа шартномамизда ҳар бир таътилга чиккан ходимга қўшимча моддий ёрдам бериш кераклиги ёзилган, интизомий жазо олган ходимга берилмасин деган жойи йўқ. Нима маслаҳат берасиз?

#жавоб Қоида тариқасида, Меҳнат кодекси 299-моддаси 5-қисмига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

✅ Меҳнат кодексининг 252-моддасида эса, рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар жумласига ходимларга меҳнатдаги юксак ютуқлари, касбий маҳорати, энергия ресурсларини, материалларни тежаганлиги, олдиндан белгиланган бошқа кўрсаткичларга эришганлиги учун бериладиган мукофотлар, иш ҳақига қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлар киради.

⚠️ Моддий ёрдам Меҳнат кодекси бўйича қандай тўловлар турига кириши масаласида аниқ маълумот мавжуд эмас, шунингдек ушбу тўлов иш берувчи томонидан ходимларга берилиши керак бўлган мажбурий тўлов ҳам эмас. Яъни, агар жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, ҳар қандай ходимга берилиши керак бўладиган пул тўловидир.

📝 Агар Солиқ кодексига назар ташлайдиган бўлсак, 372-моддага кўра, таътилга қўшимча ҳақлар ҳамда ушбу Кодекс 377-моддасининг 10-бандида кўрсатилмаган моддий ёрдам (ходимга соғлиғини тиклаш учун таътилга чиққанида бериладиган моддий ёрдам ҳам ушбу моддада кўрсатилмаган) рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов ҳисобланади. Ушбу нормада назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятидаги бошқа тўловларни (масалан, юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги низомида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар) беришда интизомий жазо олинганлик фактининг аҳамияти йўқ.
👆Сабаби, бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ёки ташкилотнинг локал ҳужжатларидаги тартибга амал қилинади.

☑️ Моддий ёрдам масаласида эса, жамоа шартномасида белгиланган қоидага риоя қилишимиз керак бўлади. Агар жамоа шартномасида интизомий жазо олган шахсларга таътилга чиққан пайтида қўшимча моддий ёрдам берилмаслиги кўрсатилган бўлса, унда ушбу моддий ёрдамни бера олмаймиз.

💯Кейинги масала интизомий жазо олган шахсларга қўшимча таътилларни бериш ҳақида. Меҳнат кодексида белгиланган асосий ва қўшимча меҳнат таътилларидан ҳар бир ходим, интизомий жазо олган ёки олмаганлигидан қатъий назар, фойдаланишга ҳақли. Чунки бу ҳар бир ходимга берилган Конституциявий кафолат ҳисобланади.

https://t.me/BONLABOUR/192

Del dine videoer med venner, familie og verden

Қонун устунми ёки Ҳукумат қарори ёхуд педагоглар таътили учун нега кам ҳақ тўланяпти?Ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ т...
11/07/2023

Қонун устунми ёки Ҳукумат қарори ёхуд педагоглар таътили учун нега кам ҳақ тўланяпти?

Ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш бугунги кундаги жиддий мунозараларга сабаб бўлмоқда.

https://darakchi.uz/uz/169201

01/07/2023

Ассалому алайкум, ходимга 24 календар кун хисобидан таътил беряпман, таътил пули тўлашни хам 24 календар куни учун бераманми ёки 21 кунгами, якшанбларни чикарган холда ҳисоблайманми?

‼️Мана шу каби саволлар тинимсиз келмоқда. Назаримда буни сўраш ҳам, тегишли давлат органидан бу масалада тушунтириш талаб қилиш ҳам ўринсиз.‼️

👆Биринчидан, 1995 йилда қабул қилинган ва ҳозирда ўз кучини йўқотган Меҳнат кодексининг 148-моддасида йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланиши белгиланган эди.

👆Иккинчидан, эски Меҳнат кодексининг 139-моддасида эса, таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда таътил даврига тўғри келиб қолган ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмаслиги аниқ белгиланган эди.

✅ Таъкидлаш керак, ушбу нормаларни қўллашда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Таътил иш кунларида берилгани, олти кунлик иш куни учун унга ҳақ тўлангани ҳеч кимга сир эмас. Бундан ташқари, таътиллар олти кунлик иш кунида ҳисоблангани учун якшанба куни ҳамда ишланмайдиган байрам кунлари таътил даврига киритилмаган. Ҳатто беш кунлик иш вақти режимида ишлайдиганлар учун ҳам таътил даврида шанба кунига ҳам ҳақ тўланган.

📌 УНУТМАНГ!!! Эски кодексда бошқа ҳеч қандай ойдинлик киритувчи ёки аниқлаштирувчи норма бўлмаган.

‼️Энди Янги Меҳнат кодекси қоидаларига назар ташласак:

👆233-моддада ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши кўрсатилган. Ушбу норма эски МК 139-моддаси билан деярли бир хил. Лекин янги Кодекс бўйича ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилида бўлиш даври календарь кунлар билан ҳисобланган даврни назарда тутади.

👆221-моддада ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилиши назарда тутилган. Бундан ташқари, ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмаслиги айтилмоқда.

⚠️ Демак, қоида тариқасида, нормада таътил даврига якшанба куни ҳам қўшилиши айтилмоқда. Шундай экан, ❗️таътил даврига тўғри келаётган якшанба учун ҳам ҳақ тўлаш керак.❗️ Ушбу нормаларни бошқача талқин қилиш мумкин эмас.

✔️ Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ҳам расмий хат билан тегишли ташкилотларга берилган тавсияларда Меҳнат кодексида меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба кунини чегириб ташлаш назарда тутилмаганлиги сабабли календарь кунлар бўйича ўртача иш ҳақини ҳисоблаш кераклиги айтиб ўтилган.

✅ Шундай экан, 24 календарь кун таътил беряпсизми, ушбу кунларнинг ҳаммаси учун ҳақ тўланг.

👆Юқоридаги мавзунинг давоми сифатида ...

✅ Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сонли қарори билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди. Унда ўқитувчиларга 56 календарь кун таътил берилиши белгиланган. Бундан ташқари, ушбу қарор иловасининг Изоҳ қисмида “Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун хақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди” деган қоидага кўзимиз тушади. Бундан келиб чиқадики, ВМ 263-сон қарорининг изоҳ қисми МКнинг 221 ва 233-моддасига мос эмас.

‼️Буни қуйидагича асослайман:

☑️ МКнинг 501-моддасига кўра, педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади. Фикримча, Кодекс ушбу тоифа ходимларга таътил учун ҳақ тўлаш тартибини эмас, балки таътил давомийлигини қонуности ҳужжатида белгилашни назарда тутмоқда.

☑️ Бундан ташқари, 20.04.2021 йилдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида қонуности ҳужжатларида қонун ҳужжатлари даражасида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар бўйича нормалар белгиланишига йўл қўйилмаслиги, 18-моддасида эса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланган.

☑️ Шунингдек, ВМ 263-сон қарори иловасининг Изоҳ қисмида назарда тутилган қоида МКнинг асосий принципи - ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги принципига ҳам зид бўлиб қолган. Хусусан, ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан ёмонлаштирмаслиги керак.

⚠️ Бундан келиб чиқадики, Кодекснинг 233-моддаси мазмунидан якшанба учун ҳам ҳақ тўланиши англашилса, ВМ 263-сон қароридан эса тўланмаслиги кераклиги тушунилмоқда. МКнинг юқори кучга эга эканлигини инобатга олиб, ВМ қарорини Кодексга мослаштириш керак деб ҳисоблайман.

01/07/2023

Assalomu alaykum yaxshimisiz, uzr bezovta qilyapman, men maktabda oʻqituvchiman dekret taʼtilida edim, 14 iyundan ishga chiqishga ariza yozdim, direktor buyruq chiqardi, ishladim, ammo tabelni buxgalterga oborsam menga oylik chiqarmasligini aytdi. Meni oʻrnimda ishlagan oʻqituvchilar otpustkaga chiqib ketibdi, ularga pul toʻlanadi, endi menga pul bermasmish, shu ishi toʻgʻrimi?
Men 18 soat bilan 2022 yil oktabr oyida dekretga chiqqandim, meni dars soatimni maktabda ishlovchi 3 kishiga boʻlib bergan endi ular otpustkasini oldi dedi senga ish yo’q deyapti, iltimos yordam bering. Buxgalterni gapi toʻgʻrimi?

Mehnat kodeksining 405-moddasida homiladorlik va tug‘ish ta’tili tugaganidan keyin, ayolning xohishiga ko‘ra, unga bolasi ikki yoshga to‘lguniga qadar bolani parvarishlash ta’tili berilishi nazarda tutilgan. Qonun normasidan shu anglashiladiki, xodim, sizning tilingiz bilan aytganda "dekret" ta'tilidan xohlasa foydalanishi, xohlamasa foydalanmasligi mumkin. Ya'ni, ushbu huquq kafolat bo'lib, xodim undan qisman foydalanishi ham mumkin. Bola ikki yoshga to'lgunga qadar parvarishlash ta'tili bilan, uch yoshga to'lgunga qadar parvarishlash ta'tilini farqi unga nafaqa to'lash masalasidadir. Sababi, bola ikki yoshga to’lgunga qadar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda nafaqa to’lanadi, uch yoshga to’lgunga qadar esa hech qanday nafaqa to’lanmaydi.

👆Ma’lumki, maktablarda dars soatlarini taqsimlash “Umumta’lim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya ro‘yxatlarini shakllantirish tartibi to‘g‘risida”gi Adliya vazirligidan 3271-son bilan ro’yxatdan o’tkazilgan nizom asosida, har yili 15-sentyabrga qadar amalga oshiriladi. Bundan kelib chiqadiki, sizga ham dekretga ketgunizga qadar 18 soat taqsimlangan. Siz 14 iyunda ishga qaytgansiz, lekin sizga qayta taqsimlash uchun bajarilishi kerak bo’lgan soat bo’lmagan. Sababi dars soatlari allaqachon bajarilib bo’lingan. Qayta taqsimlash uchun esa endi imkon yo’q. Shu sababli buxgalter sizga oylik ish haqi yozilmasligini aytgan. Bir narsani unutmaslik kerak, maktab byudjet tashkiloti bo’lganligi uchun, ajratilgan ish haqilar va boshqa to’lovlar hammasi oldindan rejalashtirilgan. Sizning dekretdan bevaqt qaytganingiz byudjet rejasini buzishga sabab bo’lmaydi.

‼️Lekin masalaning boshqa tarafi ham bor. Har qanday tashkilot (byudjet tashkilotimi yoki xususiy) rahbari Mehnat kodeksi talablariga rioya qilgan holda xodimlarga berilgan kafolatlarni ta’minlashi shart. Demak, sizning hozirgi holatingizda bekor turib qolish fakti yuzaga kelgan. MK 281-moddasiga ko’ra, ish beruvchiga va xodimga bog‘liq bo‘lmagan sabablarga ko‘ra bekor turib qolish chog‘ida bunday bekor turib qolish davom etgan vaqtga mutanosib ravishda hisoblangan, tarif stavkasining (maoshning) kamida uchdan ikki qismi miqdorida haq to‘lanishi belgilangan. Shunday ekan, ayni damda, sizda mana shu haqni talab etishgagina huquq mavjud.

⚠️Agar ish beruvchi buni rad qilsa, mehnat inspektoriga murojaat qilishingizni tavsiya etaman.

⚡️Qurbon Hayiti ayyomiga ajoyib sovg’a! ‼️Pedagog xodimlarning har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’tili me’yorlari tasdiqla...
28/06/2023

⚡️Qurbon Hayiti ayyomiga ajoyib sovg’a!

‼️Pedagog xodimlarning har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’tili me’yorlari tasdiqlandi.

Hurmatli yurtdoshlar Qurbon Hayiti ayyomingiz muborak bo’lsin! Oilangizga tinchlik, hotirijamlik, salomatlik tilayman! Bayramni xush kayfiyatda o’tkazish har birimizga nasib etsin!

📌 Муаммони энг каттаси!

Юқоридаги қарорнинг энг охирида изоҳ қисми берилган.

⚠️ Изох. Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун хақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.

⁉️ Бу нимаси бўлди энди? 🤦‍♀️

Янги МК 233-моддаси қаерда қолиб кетди?

Ходимлар ҳолати кодексга нисбатан оғирлаштирилмаяптими?!

26/06/2023

Ўриндошларга таътил бериш тартиби билан танишиб олинг.

Ассалому алайкум яхшимисиз, битта савол бор эди. Бир ходимимиз биздан бошқа ташкилотда ҳам ишлайди. Иккала ташкилотда ҳам 0.5 ставкада ишлайди. Таътил олмоқчиман демоқда. Нариги ташкилотда ҳозирча таътил беришмас экан. Шу ҳолатда биз қандай таътил берамиз? Ўриндошларга асосий жойидан таътил берилмаса ҳам ўриндошлик асосида ишлаётган жойидан таътил берса бўладими?

#жавоб Берилган саволга Меҳнат кодексининг 216, 223, 227, 249-моддалари ҳамда Вазирлар Махкамасининг 297-сонли Қарори асосида жавоб берамиз.

👆МКнинг 216-моддаси 2-қисмига асосан, барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Бундан келиб чиқадики, ўриндошлар ҳам таътил олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларидан фойдалана олади.

‼️МК 439-моддаси ҳамда ВМ 297-сонли қарорининг 16-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

✅ Мисол учун, ходимнинг асосий иш жойи давлат ташкилоти бўлсин, ўриндошлик асосида эса бошқа давлат ёки хусусий ташкилотга (асосий ишидан бўш вақтида ишлаш учун) 12 март куни ишга кирди дейлик. Асосий иш жойида 2022 йил декабрь ойида тузилган таътиллар жадвали асосида ушбу ходим 1 июлдан таътилга чиқиши белгиланган бўлсин. Лекин, ўриндошлик жойида ҳали тўлиқ 6 ой ишлагани йўқ. Шунга қарамасдан, МК 227-моддасининг 5-бандига кўра унда таътил олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

📝 Эслатма! Олти ойдан кам ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра асосий иш бўйича ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда ўриндошлик асосида ишдаги таътил учун ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади (МК 227-модда 5-банди). Юқоридаги мисол асосида ходимга 5 ой учун ҳақ тўланади (таътилга чиққан ойи ҳам инобатга олинган ҳолда). Яъни, агар ходим хоҳласа ўриндошлик жойидан ҳам таътил олиши мумкин. Хоҳламаса олмайди.

✅ Кейинги мисол: ходимнинг асосий иш жойида таътилга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлди ҳамда ўриндошлик иш жойида ҳам олти ойдан ортиқ ишлади. Демак, биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг йиллик меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун йиллик меҳнат таътилига ўриндошлик асосида ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади. Бундан келиб чиқадики, олти ой тўлиқ ишлагани учун унга тўлиқ ҳақ тўланади.

📌 Бундан ташқари, асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги ишдаги меҳнат таътилининг давомийлигидан кўп бўлган ҳолларда, иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги ишдаги йиллик меҳнат таътилидан ташқари асосий ишидаги йиллик меҳнат таътили ва ўриндошлик асосидаги ишнинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги ўртасидаги фарқни ташкил этувчи кунларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт. ❗️Масалан, асосий иш жойида 30 календар кун таътил олади, ўриндошлик жойида эса 21 календарь кун. Демак, ўриндошлик жойидан, агар ўзи хоҳласа, 7 кун иш ҳақи сақланмаган таътил олишга ҳақли бўлади. Агар хоҳламаса ушбу ҳуқуқдан фойдаланмайди.

☑️ Асосий масала! Ўриндошнинг асосий иш жойидан таътил олишига таътиллар жадвалига асосан ҳали вақт бор, шунга қарамасдан ўриндошлик жойидан таътил берилишини сўраяпти. Бундай ҳолда иш берувчи унга таътил бера олмайди. Чунки, асосий қоида сифатида, қонунчиликда иккала иш жойидан ҳам бир пайтда таътил берилиши белгиланган. Фақат биринчи иш йилида ходим хоҳласагина ўриндошлик жойида олти ой ишламаган бўлса ҳам таътил олиши мумкин.

23/06/2023

#савол Мен олийгоҳда сиртқи бўлимда ўқийман бир йилда икки маротаба 2 ой давомида сессияда қатнашиш учун таълим таътили оламан ишхонам мана шу икки ойнинг неча кунига менга маош тўлашга мажбур.

#жавоб МК 385-моддасига кўра, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

⏺ олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига — камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида ўттиз кун;

⏺ олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

‼️ Ушбу нормада таътилнинг энг кам муддати кўрсатилган. Сизга ўқув таътили таълим муассасасининг Чақирув маълумотномаси асосида берилади. Шунингдек, ўқув таътили тугагач сиз ишхонангизга Чақирув маълумотномасининг таркибий қисми бўлган тасдиқловчи маълумотномасини ҳам тақдим қилишингиз керак бўлади.

⚠️ Таълим муассасасининг Чақирув маълумотномасида кўрсатилган айни имтиҳон вақти учун белгиланган даврда сизни ўртача ойлик иш ҳақингиз сақланиб қолади.

❕❕❕Эътибор беринг! Сизга бериладиган ўқув таътили, МК 385-моддасида белгиланганидан ортиб кетиши ҳам мумкин.

 "Qurbon hayitini nishonlash toʼgʼrisida"gi Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining qaroriJoriy yilda Qurbon hayitining ...
23/06/2023


"Qurbon hayitini nishonlash toʼgʼrisida"gi Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori

Joriy yilda Qurbon hayitining birinchi kuni 28-iyun – chorshanba kuniga toʻgʻri kelishi toʻgʻrisida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Ulamolar kengashi tomonidan qabul qilingan qarorni inobatga olib, yurtimizda 2023-yil 28-iyun kuni Qurbon hayiti bayrami sifatida keng nishonlash.

Aholining Qurbon hayiti bayramini munosib saviyada oʻtkazishi uchun qulay shart-sharoit yaratish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 23-dekabrdagi “2023-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qoʻshimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini koʻchirish toʻgʻrisida”gi PF-270-son Farmoni bilan ish haftasining turidan qatʼi nazar barcha xodimlar uchun 2023-yilning 29-30-iyun kunlari, olti kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun 1-iyul kuni qoʻshimcha dam olish kuni sifatida belgilandi.

29/05/2023

Har yilgi mehnat ta’tilining har bir kalendar kuni uchun haq to’lanadi!

15/05/2023

Moslashuvchan ish vaqti rejimi xodimga qulaylik yaratadi.

23/04/2023

Бизда шундай ҳолат бўлиб турибди. Бир ходимни лавозим мажбурияти юзасидан жиноят иши очилган. Ушбу жиноят иши очилишидан 10 кун олдин шу ходимнинг бўлим бошлиғининг билдиргисига асосан ходим лавозимидан четлаштирилган. Бу асослими?
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом қилмоқда.
Лавозимидан четлаштирилган ходим билан агар ўзи ариза бермаса, шартномани бир томонлама бекор қилиб бўладими. Агар бекор қилиш мумкин бўлса нималарни асос қилиб бекор қилиш мумкинми?

19/04/2023
18/04/2023

Bu yil mehnat ta’tiliga chiqmadim. Keyingi yil ikkita ta’tilni qoʻshib olsam boʻladimi?

10/04/2023

Rahbarga ariza topshirilgan kundayoq ishdan bo'shashim mumkinmi?

Address

Узбекистан
Tashkent

Website

https://t.me/lideryuristbonu

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when BonuDavlatnazarovna posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Videos

Share

Category


Other Video Creators in Tashkent

Show All