Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi

Бугун Тошкент Молия институти Спорт мажмуасида  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган...
27/02/2020

Бугун Тошкент Молия институти Спорт мажмуасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган "Спорт - нафислик ва саломатлик манбаи" спорт фестивали бўлиб ўтди. Фестивални Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов очиб берди.
Ушбу фестивалга вазирликлар, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган аёллар спортнинг сузиш, шахмат, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича ўзаро мусобақага киришдилар.

Кўтаринки руҳда бошланган Фестивалда иштирок этаётган 24 та гуруҳ аввало, гимнастрада бўйича ўз чиқишларини намоён этгач, спорт турлари бўйича беллашув алоҳида-алоҳида олиб борилди. Барча иштирок этаётган гуруҳлар турли номинациялар бўйича ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Фестивал натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.

13 ЁШДА ОНА БЎЛГАН ЎСМИРНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ Интернет тармоқларида бухоролик 16 ёшли Ситора Шарипова икки нафар норасида б...
25/02/2020

13 ЁШДА ОНА БЎЛГАН ЎСМИРНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ

Интернет тармоқларида бухоролик 16 ёшли Ситора Шарипова икки нафар норасида боласи билан Москвада уйсиз – жойсиз қолгани, ишчилар шаҳарчасидан ҳам паноҳ тополмагани ҳақида видео тарқалган эди. 👇🏻

https://www.facebook.com/watch/?v=553159772076333

Ситора 12 ёшида жинсий зўравонликка учрагани боис болалиги оғир ва азобли бўлди. Ҳеч бир бола, қизалоққа раво кўрилмайдиган аччиқ зарба тақдирнинг кутилмаган янги зарбаларига уланиб кетди. Ситора видео мурожаатида, балоғат ёшига етмаганлиги сабаб, фарзандларининг хужжатларини олишда қийналгани ва Ватанимизга қайтиш нияти борлигини айтади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (2020 йилнинг январь ойида) ёш онанинг мурожаатини тезда ўз назоратига олди. Натижада, Ситора ва болалари хавфсиз жойга кўчирилди. Уларнинг барча хужжатлари расмийлаштирилди ва юртимизга қайтариш ишлари март ойининг биринчи ўн кунлигида амалга оширилади.

"ОДДИЙ ИШ КУНЛАРИМИЗ ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАРГА ТЎЛДИ..."2020 йил 20 февраль  куни Миробод туманидаги енгил атлетика ва спорт ўйин...
21/02/2020

"ОДДИЙ ИШ КУНЛАРИМИЗ ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАРГА ТЎЛДИ..."

2020 йил 20 февраль куни Миробод туманидаги енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, шаҳримиздаги савдо мажмуаларида фаолият юритаётган аёллар ўртасида Гимнастрада ўтказилди.

Хозирги кунда пойтахтимизнинг 20 та йирик савдо мажмуаларида (бозорлар, дўконлар ва ҳоказо...) 15 мингдан ортиқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

Тадбирда асосан эллик ёшдан юқори бўлган тадбиркор аёллар, қолаверса, баъзи жамоаларда савдо мажмуаларида фаолият юритаётган фаррош, ошпаз ҳамда иш юритувчи аёлларнинг борлиги бизни қувонтирди.

- Бу фестивал ташкилотчилари барча аёлларнинг ҳаётида, турмуш тарзида соғлом муҳитни тарғиб қилиб қолмай, балки, тадбир иштирокчиларининг оддий иш кунларини ёрқин лаҳзаларга тўлдирди, тетик бўлишимизга имкон яратиб, яхши кайфият улашди. Энди эса буни ўз оиламизда анъанага айлантирсак бўлгани – дейди фестивал иштирокчиси, “Чилонзор савдо комлекси” тадбиркори Дилбар Рустамбекова.

Боболаларимизда бир нақл бор, “Тарбиянинг энг яхши йўли – ўрнак бўлишдир”. Ўйлаймизки, иштирокчиларнинг ҳар бири бу борада фарзандларига андоза бўла олади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова, “Аёл зотини қаранг, ҳамма нарсадан бадият, лирика топиб, мўъжиза ярата олади. Савдо мажмуаларида, бозорларда ишлаётган аёлларимиз юртимизнинг бошқа аёлларига наъмуна бўлиб, ўз соғликлари учун ўзлари кураша бошлаганлари, гимнастрада шаклларини тўла намойиш этаётганлари қанчалар қувончли. Мана шу каби ташаббускор тадбирлар орқали аёлларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган муносабати яхшиланиб, позитив энергияга эга бўла олади. Аёл бахт таъмини сезиб яшамоғи учун албатта соғлом бўлмоғи кераклигини шундай тадбирлар чуқурроқ англатади”,- деди ўз нутқида.

Хотин-қизлар қўмитасининг сўнгги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг илк спорт тадбири келгусида республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

ЧИҚИНДИХОНАДАГИ  ОИЛА  ТАҚДИРИ2020 йил 17 февраль  куни ижтимоий тармоқларда чиқиндихонада яшаётган оила шароити ва ишчи...
21/02/2020

ЧИҚИНДИХОНАДАГИ ОИЛА ТАҚДИРИ

2020 йил 17 февраль куни ижтимоий тармоқларда чиқиндихонада яшаётган оила шароити ва ишчи кучи сифатида фойдаланилаётган болаларнинг видеоси тарқалди. Бу ҳолат жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

Тезкорлик билан тузилган ишчи гуруҳ ушбу оиланинг яшаш тарзини ва муаммоларини ўрганди. Тасвирга олинган жой Фарғона шаҳри, “Истиқлол” МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси, 37 ҳамда 41-уй оралиғида жойлашган чиқиндихона бўлиб, у ерда Олтиариқ туманида доимий рўйхатда турувчи Олмахон опа Холматова қизи, куёви ва вояга етмаган тўрт нафар набиралари билан яшаб келаётгани аниқланди.

Бу оила “Maxsus garant avtoservis” МЧЖ раҳбари И.Исроилов томонидан ушбу манзилга жойлаштирилган, оила аъзолари чиқиндихонани тозалаш эвазига тирикчилигини ўтказиб келган. Суҳбатда оиладагилар ўзлари истиқомат қилган тумандан даромадли иш тополмаганлигини, ҳозирда чиқиндихонани тозалаш орқали топаётган даромадидан қониқаётганини маълум қилган.

Сиз тасвирда кўрган болалар ҳали мактаб ёшида эмас, лекин мактабгача таълим муассасасига ҳам бормайди.

Ишчи гуруҳнинг якуний хулосасида: ушбу оиланинг Олтиариқ туманида уйи борлиги боис ўзларининг муқим яшаш жойига кўчирилиши, болаларнинг боғчага бориши, оила боқувчиларининг иш билан таъминланишида туман мутасаддилари томонидан амалий ёрдам берилиши маълум қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг, ушбу оиланинг ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида яна батафсил тўхталамиз.

Ҳурматли бизни кузатиб бораётган обуначиларимиз!Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февра...
21/02/2020

Ҳурматли бизни кузатиб бораётган обуначиларимиз!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

Бунга асосан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти тугатилиб, вазирлик таркибида ўз ишини давом эттиради.

Юқоридаги ўзгаришлар сабабли каналимиз фаолияти бироз тўхтатилган эди. Шу муносабат билан маълум муддатгача хотин-қизларимиз ҳаётига доир янгиликларни сайтимиз, расмий каналимиз ва ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларимиз орқали Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги / Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш номлари билан давом эттиради.

Шунингдек, тузилмавий янгиланишлар жараёнида (яқин кунларда) сизларга янги-умумлаштирилган расмий канал тўғрисида батафсил маълумот берамиз.

Сизнинг эътиборингиз биз учун доимо муҳим!

Биз билан бирга бўлинг!

https://t.me/wcuuz/603

“Давлат бошқарувида ва ижро ҳокимиятида аёллар сонини оширишга чақиришдан тўхтамаслигимиз керак, чунки аёлларнинг олий м...
19/02/2020

“Давлат бошқарувида ва ижро ҳокимиятида аёллар сонини оширишга чақиришдан тўхтамаслигимиз керак, чунки аёлларнинг олий маълумот олишининг ўзи етарли эмас, аёл қизғин жараёнларда фаол бўлиб намуна кўрсатса мамлакат қизларининг таълим олишга интилиши кучаяверади”.
Э. Боситхонова.

"...БИР ҚИЗНИ ЯХШИ ТАРБИЯЛАСАНГИЗ, БИР МИЛЛАТНИ ЯХШИ ТАРБИЯЛАГАН БЎЛАСИЗ" Жорий йилнинг 18 февраль куни пойтахтимиздаги ...
18/02/2020

"...БИР ҚИЗНИ ЯХШИ ТАРБИЯЛАСАНГИЗ, БИР МИЛЛАТНИ ЯХШИ ТАРБИЯЛАГАН БЎЛАСИЗ"

Жорий йилнинг 18 февраль куни пойтахтимиздаги “HILTON” меҳмонхонаси мажлислар залида «Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимият вакиллик органлари ролини ошириш» мавзусида Халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова ўз маърузасини Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими этиб тайинланган Дилфуза Ўралованинг (бугунги кунда) Ўзбекистондаги ягона ҳоким бўлгани билан табриклашдан бошлади.

“Биламизки, олий таълим олиш имкониятининг кенгайтирилиши аёллар орасида иш билан таъминланганлик даражасини оширишда муҳим омил. Шунингдек биз сиёсат ва ҳукуматда ҳам аёллар сонини оширишга чақиришдан тўхтамаслигимиз керак, чунки аёлларнинг олий маълумот олишининг ўзи етарли эмас, аёл қизғин жараёнларда фаол бўлиб намуна кўрсатса мамлакат қизларининг таълим олишга интилиши кучаяверади”, - дейди Э. Боситхонова.

Дарҳақиқат, Президентимиз учрашувларнинг бирида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳридаги туманлардан бирига аёл кишини ҳоким қилиб қўйишни таклиф қилганди. «Қаерда аёл киши раҳбар бўлса, шу ерда коррупция камроқ, халқ билан мулоқот кўпроқ бўлади» дея фикр билдирганди.
Бу жараёнда эса, хотин-қизларимиз сифатли таълим олиши, ўзининг куч-ғайратини илм олиш ва уни ҳаётга татбиқ этишга сарфламоғи лозим. Дилфуза Ўралованинг туман ҳокими этиб тайинланиши ҳам аёлларнинг жамиятдаги ўрни алоҳида эканлигидан далолат, деди Э.Боситхонова.

У сўзи доирасида қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишига монелик қиладиган сабаблардан бири - «аёл уйида ўтирсин, хотин киши рўзғорига қарасин» қабилидаги ақидаларни парчалашга хизмат қилади, дея таъкидлаб ўтди Э.Боситхонова.

Ҳақақатан ҳам, бу жараёнларда натижага эришишда Президентимизнинг мурожаатномадаги қизлар таълими ҳақидаги фикрлари қанот бўлади. Шунингдек, Президентимизнинг бу топшириғи халқимизнинг “Бир ўғилни яхши тарбияласангиз, бир инсонни, бир қизни яхши тарбияласангиз, бир миллатни яхши тарбиялаган бўласиз”, деган ҳаётий ҳақиқатининг намойиши бўлди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Матбуот хизмати

2020 йил, 18 феврал куни, Халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектла...
18/02/2020

2020 йил, 18 феврал куни, Халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

“МЎЪТАБАР АЁЛ” КЎКРАК НИШОНИГА МУНОСИБЛАР САРАЛАНМОҚДА.Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Муътабар аёл» кўкрак нишони...
17/02/2020

“МЎЪТАБАР АЁЛ” КЎКРАК НИШОНИГА МУНОСИБЛАР САРАЛАНМОҚДА.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Муътабар аёл» кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг хужжатлари Республика комиссияси томонидан ўрганилмоқда.

Жорий йилги кўкрак нишони соҳибаларини аниқлаш мақсадида Республика комиссиясига 800 га яқин ҳужжат тақдим этилган бўлиб, уларнинг 100 дан ортиғини Республика даражасидаги идора ва ташкилотларда фаолият юритувчи фаолларнинг ҳужжатлари ташкил этади.

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ таъсис этилган бўлиб, унга жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, оила мустаҳкамлигига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар муносиб кўрилади.

“Мўтабар аёл” кўкрак нишони ўз эгаларига 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топширилади.

Эслатиб ўтамиз: 2019 йилда 290 нафар ибратли аёллар ушбу нишонга созовор бўлишган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Матбуот хизмати

ЗУЛФИЯ МУКОФОТИДА ШАФФОФЛИК Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 15 февраль куни  пойтахтимиздаги «Ёш...
15/02/2020

ЗУЛФИЯ МУКОФОТИДА ШАФФОФЛИК

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 15 февраль куни пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи»да Зулфия мукофоти танловининг Республика босқичига тавсия этилган номзодлар иштирокида “Совриндор бўлишга тайёрмисиз?» форуми ўтказилди.

Тадбирда гарчи мукофотга сазовор бўлмаган бўлсада, ҳаётда ва жамиятда, ўз меҳнати ҳамда салоҳияти билан ўрин топган “Ўзбекистон 24” телеканалининг моҳир журналисти Назира Мамбетшарипова сўзга чиқди. – Ҳаётда ҳамма нарсага меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат билан эришилади. Гап мукофотдор бўлишда эмас, унга муносиб бўлишда. Мен умрим давомида ўқишдан, изланишдан тўхтамадим. Меҳнатларим самараси ўлароқ “Шуҳрат” медали ва “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист” бўлдим. Истеъдодни доимо чархлаб туриш керак. Уни олмосдек товлантирадиган ягона нарса юқорида айтиб ўтганимдай меҳнатдир- деди Н. Мамбетшарипова ўз нутқида.

Тадбирда иштирок этган, шахмат бўйича Ўзбек аёллари орасида биринчи халқаро гроссмейстер, Нафиса Мўминова ҳар бир қиз ўз мақсадларига мукофот билан эмас, маърифат, билим билан эришмоғи зарурлигини таъкидлади.

Батафсил👉🏻 https://www.wcu.uz/uz/news/zulfija-mukofotida-shaffoflik-

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи Холбиби Доноеванинг ўз уйи тортиб олинишига қа...
14/02/2020

Ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи Холбиби Доноеванинг ўз уйи тортиб олинишига қарши қилган намойиш видеоси тарқалди. Икки фарзанди билан кўчада қолишидан қўрққан аёл қўлига болта кўтарган холда Давлатимиз раҳбаридан ёрдам сўраган.

Бу жараёнга Сурхондарё вилояти Матбуот хизмати шундай ойдинлик киритди:
“Ишчи гуруҳ аъзоларининг 2020 йил 8 февраль куни Сариосиё тумани, “Гулобод” маҳалласи, “Чорбоғ” қишлоғига ташрифидан кўзланган мақсад 7қ-контурдаги 1.20 гектар сувли ер майдонида қурилган бино-иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш, шунингдек, деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларидан фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурган ва кейинчалик бузиб олган қурилишлари қолдиқларини даладан чиқартириш бўлган.

Шунга кўра, фуқаро Донаева Холбиби томонидан мазкур манзилда 15,75 кв.м ҳажмда 1 хонали турар жой ва 4,00 кв.м. ҳожатхона иморатлари қурилган бўлиб, Сариосиё тумани ҳокимининг 28.09.2019 йилдаги 6065-сонли қарори билан Донаева Холбиби Эргашевнанинг мазкур турар жойга эгалик ва мулк ҳуқуқи эътироф этилган”.

Аҳоли билан учрашган туман ҳокими улар қурган уй-жой сувли ҳудуд бўлгани боис, бу ерда экин экилишини айтган. Ер эса, аҳолининг аукционда ютиб олган манзили эмаслиги тушунтирилган. Холбиби Доноеванинг уйи ҳам бузилиши, қурилиш моллари айтилган манзилга етказиб берилишига ваъда берилган. Аммо аёл ўз уйини ташлаб кетмаслигини таъкидламоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳуқуқшуноси ва мутахассислари аёлнинг ҳақ-ҳуқуқларини атрофлича ўрганди, ҳужжатлар билан танишди. Қолаверса, қўмита вакили аёл билан суҳбатлашгани борди. Аёл уйи бузилишини истамайди ва барчаси ҳаққоний қарор топишини хоҳлайди. Вазият чигал, видео-мурожаатда ҳокимлик ва аҳоли ўртасидаги тушунмовчиликларни ҳам яққол кўриш мумкин.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати ходимлари Холбиби Доноева билан телефон орқали мулоқот қилди. Аёл ёлғиз она бўлганлиги, икки нафар фарзанди билан кўчада қолишни истамаганини, ҳамда бошпанасини ташлаб кетмаслигини таъкидлади.
Қолаверса, вилоят мутасадди ходимларига ишонмаслигини ва бу ишни Республика миқёсида кўриб чиқилишини сўради.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига расмий хат юборди. Вазият юзасидан ўзгаришларни ҳавола қилиб борамиз.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Ғофил ўлма, эй соқий, гул чоғин ғанимат тут!Вақти айш эмас боқий, ол чоғир, кетур, бот тут!Бу насиҳатим тингла: не бўлур...
14/02/2020

Ғофил ўлма, эй соқий, гул чоғин ғанимат тут!
Вақти айш эмас боқий, ол чоғир, кетур, бот тут!

Бу насиҳатим тингла: не бўлур киши ёнгла,
Не бўлур экин тонгла, сен бу кун ғанимат тут!

Ғофил ўлма давлатта, ўзни солма меҳнатга,
Тангри берур албатта, давлат иста, ҳиммат тут!

Хуштурур висоли ёр, анда бўлмаса дайёр*,
Бўлса васл беағёр давлату саодат тут!

Ғам черики беҳаддур, чораси будур, Бобур:
Бодани кўмак келтур, жомни ҳимоят тут!

Фонд маблағлари қаерга сарфланди?Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қув...
13/02/2020

Фонд маблағлари қаерга сарфланди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5325-сонли Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сонли қарори билан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти ташкил этилди. Ушбу фонд соҳанинг ривожланишида кўплаб ишларни молиялаштирди. Жумладан, 2019 йилда фонд томонидан инфографикада акс этган ишлар амалга оширилди.
Марҳамат, танишинг:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

ЭНДИ АЁЛЛАР МАСАЛАСИ БИЛАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ ШУҒУЛЛАНАДИ.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12...
12/02/2020

ЭНДИ АЁЛЛАР МАСАЛАСИ БИЛАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ ШУҒУЛЛАНАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда оилавий ажримлар, ёшлар саломатлиги, эрта туғруқлар, маънавий-ахлоқий тарбия билан боғлиқ муаммолар кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топиш, тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш шартлигини таъкидлади.
Ушбу улкан соҳага масъул алоҳида давлат идораси – Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Қайд этилганидек, янги вазирлик маҳалладан тортиб республика даражасигача 40 мингдан ортиқ ходимни бирлаштиради ва уларнинг “бир ёқадан бош чиқариб”, ягона мақсад йўлида фаолият кўрсатишларини таъминлайди. Бир сўз билан айтганда, жойларда муаммоларни ҳал қилишнинг яхлит ва таъсирчан вертикал тизими яратилади.

Вазирнинг биринчи ўринбосари оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалаларга масъул этиб белгиланади ва у бир вақтнинг ўзида “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш” жамоат фондига раисликни ҳам бажаради.
Халқаро аёллар ҳаракатини кузатадиган бўлсак, Корея, Ҳиндистон, Малайзия ва бошқа давлатларда оила, аёллар ва болалар масалалари билан вазирликлар шуғулланади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

БИР АЁЛ ҚУТҚАРИБ ҚОЛИНДИ, ҚУТҚАРУВЧИ ЭСА....Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 10:00ларда Наманган вилояти Уйчи тумани ҳ...
12/02/2020

БИР АЁЛ ҚУТҚАРИБ ҚОЛИНДИ, ҚУТҚАРУВЧИ ЭСА....

Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 10:00ларда Наманган вилояти Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёси (Фарғона ҳалқаси автойўлининг 98-км.даги) кўпригида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими дарёда чўкаётган аёлга кўзи тушиб, уни қутқариш мақсадида зудлик билан ўзини сувга ташлаган.
Аёлни қутқариб, шеригининг қўлига тутқазган, ҳаётини сақлаб қолган.
Бироқ ўзини кучли оқим оқизиб кетган.

Миллий гвардия хабарига кўра, қутқарилган аёл 1994 йилда Наманган туманида туғилган, Руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи Н.О. бўлиб, жонига суиқасд қилиш мақсадида дарёга ўзини ташлаган.

Ҳолат юзасидан тегишли орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, халоскор ходим қидирилмоқда. Унинг ишига масъулияти ва инсонпарварлиги учун таҳсин айтамиз. Ниятимиз соғ-омон ўз оиласи бағрига қайтсин!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Зулфия мукофоти танловларини ўтказишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида бир қ...
11/02/2020

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Зулфия мукофоти танловларини ўтказишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида бир қатор янгича ёндошувларни йўлга қўяётганидан хабардорсиз.

Тажриба ва кузатишлардан келиб чиқиб, ушбу ёндошувларнинг мантиқий давоми сифатида 2019/2020 ўқув йилги танловларда Республика босқичига тавсия этилган номзодлар иштирокида ўзаро фикр алмашиниш мақсадида очиқ суҳбат ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу мулоқотда номзодлар, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш ҳамда мукофот билан боғлиқ жараёнларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар.

Тошкентга келиш имкони бўлмаган номзодлар "ЗУЛФИЯ НОМЗОДЛАРИ-2020" группаси орқали савол йўллашлари мумкин.

2020 йил 15 февраль куни (соат 09:00 дан-12:00 гача) «Ёшлар ижод саройи»да мукофотга талабгорларни ва профессионал журналист ҳамда блогерларни ушбу манзилда кутамиз:
Мустақиллик кўчаси №2. Мўлжал: «Мустақиллик майдони» метро бекати.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

ЗЎРАВОНЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ ШАРТ: АЁЛ ВА БОЛАЛАРИ ҲИМОЯГА ОЛИНДИЎзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят бўлимларига ҳар...
11/02/2020

ЗЎРАВОНЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ ШАРТ: АЁЛ ВА БОЛАЛАРИ ҲИМОЯГА ОЛИНДИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят бўлимларига ҳар куни ижтимоий тармоқлар, қўнғироқлар ва ёзма мурожаатлар билан юзлаб шикоятлар келади. Ҳар бир хотин-қизнинг муаммоси ўрганилиб, яхши натижа учун ҳаракат қилинади.

Жумладан, куни кеча интернет орқали аёл ва уч нафар фарзандини эри мунтазам калтаклаб келинаётгани ҳақида хабар келди. Тезда тузилган ишчи гуруҳ вазиятни бориб ўрганди. Мирзо Улуғбек туманида яшовчи аёл Г.Ш ва фарзандлари ҳақиқатан ҳам калтакланган. Бунга ўзи ва болаларининг жисмонан олган жароҳатлари яққол далил.

Аёл ва фарзандлари шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ИИБ, ҳуқуқбузарликлар профлатикаси бош бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Реабилитация марказига жойлаштирилди.

Бизга ушбу маълумотни тезкорлик билан етказган, фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшаётган “Янги ҳаёт” ННТ раҳбари Саодат Абдузокировага миннатдорлик билдирамиз.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Матбуот хизмати

ИТ МЕҲРИ ОНА МЕҲРИДАН УСТУН ЧИҚДИ (МИ?)...Бир неча кунлар аввал ижтимоий тармоқларда ташлаб кетилган чақалоқни ит қутқар...
11/02/2020

ИТ МЕҲРИ ОНА МЕҲРИДАН УСТУН ЧИҚДИ (МИ?)...

Бир неча кунлар аввал ижтимоий тармоқларда ташлаб кетилган чақалоқни ит қутқариб қолгани ҳақидаги хабар барчани ўйга толдирди, юракларни жунбушга келтирди. Кимдир онани айблади, яна кимдир жониворнинг ҳайратли ҳаракатига таҳсин айтди. Аслида эса воқеа қандай бўлган эди?

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ушбу ишни батафсил ўрганди. 1999 йилда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган П. Г касб-ҳунар коллежини тугатгач, тўйхоналарнинг бирида официант бўлиб ишлаган. Ушбу тўйхонада ўз ҳамкасби, видео-оператор 1974 йилда туғилган, А. билан ўзаро муносабатда бўлган. Аммо ҳозирда А. Россия давлатига ишлаш учун чиқиб кетган.

Чақалоқ жорий йилнинг 6 феврал куни кечаси соат таҳмиман 22:50 атрофида фуқаро Ш. Н.га тегишли бўлган дарахтзорга ташлаб кетилганлиги у ердан қўшниси Н. С.нинг ити эгасига олиб борган. Н.С тезда чақалоқни олиб туман Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига топширган.

Шундан сўнг тиббиёт ходимлари ИИБ ҳодимларига мурожаат қилишган. ИИБ ҳодимлари, МФЙ фаоллари ҳамда маҳалла патронажлари ҳамкорликда уйма-уй юришиб кеч соат 00:58ларда чақалоқнинг онаси П. Г. эканлиги аниқланган. Ишчи гуруҳ томонидан П. Г.нинг ота-онаси билан суҳбат ўтказганида қизининг ҳомиладор эканлигини сезмаганлигини, фарзандининг ушбу кунга қадар соғлигидан шикояти бўлмаганлигини айтиб ўтди.

Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақл бор, лекин бу қадрият тобора ҳаёт тарзимиздан узоқлаб кетаётганига мана шу ҳол ҳам исбот бўла олади. Ишчи гуруҳнинг ота-она билан бўлган суҳбатида эса она ва бола ўртасидаги масофанинг узоқлашиб кетганини кўриш мумкин.

П.Г нинг оиласи чақалоқдан воз кечганини ва меҳрибонлик уйига топширишини айтган. Бу эса яна бир тақдирнинг ота-она, оиладан маҳрум бўлгани демак. Ҳозирда боланинг умумий аҳволи яхши. Унга Роҳила деб исм қўйилди. Гарчи П.Г бу жараёнда жиноий иш очилишига қарши бўлсада, биз ҳар бир аёлнинг шаъни қадрсизланишига қаршимиз ва бунда Россияда юрган эркак А.га нисбатан қонуний чора кўрилиши тарафдоримиз.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

10/02/2020

СИРДАРЁ ТУМАНИ АЁЛЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН "СПОРТ НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК ГАРОВИ" СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН МАХСУС РЕПОРТАЖ

Тадбирнинг якуни, соғлом турмуш тарзининг давомидан фоторепортаж
08/02/2020

Тадбирнинг якуни, соғлом турмуш тарзининг давомидан фоторепортаж

СИРДАРЁ ТУМАНИ АЁЛЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН "СПОРТ НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК ГАРОВИ" СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ...
08/02/2020

СИРДАРЁ ТУМАНИ АЁЛЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН "СПОРТ НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК ГАРОВИ" СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН ФОТОРЕПОРТАЖ

СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ БАЙРАМ ЭМАС, ҲАЁТ ТАРЗИГА АЙЛАНСИНБатафсил - https://www.wcu.uz/uz/news/sport-bilan-shuullanish-b...
08/02/2020

СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ БАЙРАМ ЭМАС, ҲАЁТ ТАРЗИГА АЙЛАНСИН

Батафсил - https://www.wcu.uz/uz/news/sport-bilan-shuullanish-bajram-emas-aet-tarziga-ajlansin

Юртимизда спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида жисмоний ва соғлом муҳитни яхшилаш борасида бир қанча тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Давлатимиз Раҳбарининг аё....

07/02/2020

ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ:
АСЛИДА КИМНИНГ ВАЗИФАСИ?

Ижтимоий тармоқларда гендер тенглик ва зўравонлик мавзуларига оид постлари билан актив блогер Ирина Матвиенконинг саҳифасида кўтарилган мавзулар долзарблиги билан эътиборни тортади. Куни кеча у бир клипни муҳокамага қўйди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Хотин-қизлар қўмитаси бир неча ойдан бери зўравонликка қарши амалий ишлар олиб бормоқда ва чора-тадбирларни тарғиб қилмокда. Аҳолидан келаётган мурожаатларнинг бир қисми ҳам зўравонликдан жабр чекаётган шахслар билан боғлиқ.

Аслида зўравонликка қарши бир-икки ташкилот кайғуриши ҳеч қандай самара бермайди.
Жамиятимизнинг оғриқли нуқталаридан бири бўлмиш зўравонликка қарши курашда ҳар бир фуқаро ўз масъулиятини ҳис этмаса натижага эришиш мушкул.

Энди кенг муҳокамага учраган "Ёмон қиз" қўшиғига олинган клипга келсак... ⬇️
( https://www.youtube.com/watch?v=T5wjRptXamQ )
Бир тасаввур қилинг, клипни эфирга узатишгача ва ундан кейинги занжирни кўз олдингизга келтиринг: Биринчи, кимгадир ғоя келади, сўнг бу ғояни кимлардир тасдиқлайди, клипга режиссёр ва актёрлар жалб қилинади, бадиий кенгашдан тасдиқланади, клипни эфирга узатаётган телеканал ва энг ачинарлиси клипга босилаётган лайклар сони...
Мана шу занжирли жараённинг ўзида қанча масъулларни санаб ўтдик. Афсуски, улардан ҳеч бири клипга тўсқинлик қилмаган.

Хулоса: жамиятнинг айрим қатлами зўравонликни олқишламоқда! Бу ёмон!

Яхши бўлиши учун эса, биз жамиятимизни ўзгартирмоқчи бўлсак, фарзандларимизга ёшлигидан юксак маданият ва дидни тарғиб қилайлик!

Уларга савияни юксалтирадиган сифатли мусиқа, фильм ва кўрсатувларни тақдим этайлик!

Ана ўшандагина куч ишлатиш ва агрессия йўқолиб кетишига ишониш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

АЁЛЛАР МУАЛЛИФЛИГИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ НИМАДА?Хабарингиз бор, кейинги уч йилда Ўзбекистон Хот...
05/02/2020

АЁЛЛАР МУАЛЛИФЛИГИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ НИМАДА?

Хабарингиз бор, кейинги уч йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон ихтирочи аёллар маркази ҳамкорлигида "Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси" танлови ўтказилиб келинмоқда.

Танловнинг биринчи босқичидаёқ, фан ва техника тараққиётининг турли йўналишлари бўйича илмий-амалий изланишлар ҳамда инновацион лойиҳа эгалари, ихтирочи, рационализатор ва тадбиркор аёллар ҳамда ўқувчи-талаба қизлар қамраб олинди. Илк босқичда Қўмитанинг туман (шаҳар) бўлимларига 4000 дан зиёд янги лойиҳалар келиб тушди. Сараланган лойиҳалар вилоят, ўз навбатида республика босқичига тавсия эилди.

Айни кунларда (5-7 февраль) Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ушбу танловнинг якуний босқичи ўтказилмоқда. Унда 300 нафардан зиёд иқтидорли аёллар иштирок этмоқда. Ҳайъат хулосасига кўра энг сара лойиҳа муаллифларини тақдирлаш маросимида турли номинациялар бўйича совриндорлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан диплом, статуэтка ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали тақдирланади.

Танлов доирасида иштирокчиларнинг ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари бўйича кўргазма ҳам ташкил қилинди.

Иштирокчиларнинг ижодий ишларини бирма-кўриб чиқар экан, "Аёлларимизнинг ташаббускор, керакли ва муҳим ғоялари борлиги мени қувонтирди. Бу танлов сиз каби истеъдодларга кўплаб имкониятлар эшигини очади. Барчангизга омад тилайман",- деди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова.

Дарҳақиқат, танловда ўн ёшли, аммо йигирмадан ортиқ шогирдларга эга, ижодий ишлари чет давлатларига сотувга чиқарилган иштирокчилар ҳам қатнашмоқда.

Ўйлаймизки, "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да 100 нафар хотин-қизларимизнинг ғолиб топилган ҳар бир инновацион лойиҳаси Ўзбекистон аёлларининг илмий салоҳиятини тарғиб этиш билан бир қаторда, халқимиз ҳаёт тарзини, хусусан аёлларимизнинг оғирини енгил қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Айни вақтда танлов қизғин давом этмоқда. Ғолиблар ва уларнинг ютуқлари, ғоя, лойиҳа ҳамда ихтироларининг амалий аҳамияти борасида батафсил тўхталамиз.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

МАНЗИЛЛИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДААйни кунларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари Сирдарё вилоятининг...
04/02/2020

МАНЗИЛЛИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни кунларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари Сирдарё вилоятининг Боёвут, Сардоба туманларида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, айниқса, аёлларнинг саломатлиги ва ижтимоий аҳволини ўрганиш, жоиз бўлса муаммоларини бартараф этиш мақсадида манзилли ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқда.

Ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг муаммолари ўз манзилида ўрганилиб, қолаверса тез фурсатда бартараф этилиб, керакли жойда қонун доирасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби ташаббускор ишлар аввало аёлларимиз турмушини фаровон ўтказишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, манзилли ёрдам кўрсатиш ишларимиз ҳали давом этади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

БУХОРОЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ЕЧИШДА ЯНА БИР МУҲИМ ЯНГИЛИКБатафсил - https://www.wcu.uz/uz/news/buh...
04/02/2020

БУХОРОЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ЕЧИШДА ЯНА БИР МУҲИМ ЯНГИЛИК

Батафсил - https://www.wcu.uz/uz/news/buhorolik-hotin-izlarning-muammolarini-rganish-va-echishda-jana-bir-muim-jangilik

Эндиликда шаҳар ва туманлардаги Аёллар ижтимоий мослашув реабилитация марказлари ходимлари хотин-қизлар муаммоларини инновацияга асосланган усулда ҳал қилишад....

03/02/2020

Зулайҳо Маҳкамова: "Қизларга ажратиладиган грантлар учун тавсиянома берадиган ишчи гуруҳга журналист ва блоггерлар ҳам жалб этилади".

СОВУҚ КУНДА КЎЧАДА ҚОЛГАН АЁЛ                                                                                           ...
01/02/2020

СОВУҚ КУНДА КЎЧАДА ҚОЛГАН АЁЛ

Ушбу суратдаги аёл
1985 йилда туғилган ,
Аллаева Зиёда Дўстқобиловна, руҳий касаллиги боис рўйхатда туради.

Бир неча кун аввал айнан шу аёл “совуқ ҳавода кўчада қолган аёл” деган сарлавҳа остида интернет тармоқларида кенг муҳокама қилинган ва баҳс мунозарага сабаб бўлган эди.

Албатта, бу жараёнда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси масъуллари ҳам четда турмасдан тезкорлик билан ёрдам қўлини чўзишди.

2020 йил 31 январь куни З.Аллаева Китоб туманидаги асаб-руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

📣 Азиз юртдошлар ‼️⚡️ 2020 йил 7-8 февраль кунлари Сирдарё тумани бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари ташкил...
31/01/2020

📣 Азиз юртдошлар ‼️

⚡️ 2020 йил 7-8 февраль кунлари Сирдарё тумани бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Республика хотин-қизлар қўмитаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан "Биз яхшилик занжирининг биримиз!” акцияси амалга оширилади.

🇺🇿 Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган, Сиз азизларни кўмакка муҳтож бўлган оила ва фуқароларимизга ёрдам беришни ўзларига ният қилган, юрт ободлиги ва фаровонлигига ҳисса қўшиш истаги бўлган саҳоватли инсонларни акцияда иштирок этишга чақирамиз.
Ташкилий қўмита

Мурожаат учун:
📞 +998 67 225-07-50

Сирдарё вилоят ҳотин-қизлар қўмитаси

Address

Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
Tashkent

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi:

Videos

Share