O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Телеграм канал - t.me/uzbprokuratura

10/05/2023

Зафаробод тумани 2-секторида аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

10/05/2023

Яккасарой туман прокурори Нилуфар Аллабергенова ташаббусига кўра “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги” муносабати билан 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи “Улуғ ватан уруши даврида фронт орти қатнашчилари” хонадонига ташриф буюрилди ва уларнинг ҳолидан ҳабар олинди.

Уларга байрам кайфиятини бағишлаш, кўнгилларини кўтариш мақсадида совғалар топширилди.

10/05/2023

Наманган вилоятида ижтимоий ҳимоя янада кучайтирилмоқда

10/05/2023

Заместитель Генерального прокурора - Военный прокурор Республики Узбекистан Ботир Кудратходжаев проведал участников Второй мировой войны.

10/05/2023

Учкўприк туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

10/05/2023

Хизмат бурчини бажариш вақтида жароҳат олган ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳолидан хабар олинди.

Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Ре...
10/05/2023

Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Самарқанд вилоятидаги М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши " автомобиль йўлининг 83-106 км. қисмини қайта қуриш ишлари, шунингдек, 4Р-58а “Лойиш шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 0-6 км. қисмини қайта қуриш, 4Р 56 "Оқтош-Янгиработ-Лангар-Чуя" автомобиль йўлининг 1,5 км. қисмида кўприкни реконструкция қилиш ҳамда 4Р 45 "Самарқанд халқа йўли" автомобиль йўлини 20-33 км. қисмини қайта қуриш ишлари ўрганилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

10/05/2023

9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Жиззахда уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

10/05/2023

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Хоразм вилоятида темир йўл соҳасида кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ҳамда нафақага чиққан фахрийлар ҳолидан ҳабар олинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида Урганч шаҳрида яшовчи И.Худайбергов ҳамда Ш.Юсуповларни хонадонига борилиб, холидан хабар олинди.

Тадбир давомида темир йўл фахрийси И.Худайбергов ва бошқаларга Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда тақдим этилди.

Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг ...
09/05/2023

Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

=============

Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днем Памяти и почестей, а также с 78-летием Победы во Второй мировой войне!

Испания Қироллиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқдаАйни пайтда Бош прокуратура делегацияси ишчи ташр...
09/05/2023

Испания Қироллиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Айни пайтда Бош прокуратура делегацияси ишчи ташриф билан Испания Қироллигида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 8-11 май кунларида БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бошқармаси ҳамда Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кўмагида ташкил этилган мазкур ташриф доирасида Испания Қироллиги Адлия вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

Мазкур музокараларда Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, экстрадиция ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги давлатлараро шартномалар лойиҳалари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Мулоқот давомида томонлар идоралараро ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, яқин истиқболда ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирларни белгилаб олишлари кутилмоқда.

==========

Расширяется сотрудничество с Министерством юстиции Королевства Испании

В настоящее время делегация Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан находится с рабочим визитом в Королевстве Испания.

В рамках организуемом в период 8-11 мая с.г. при поддержке Управления ООН по наркотикам и преступности, а также Координатора проектов ОБСЕ в Узбекистане визита состоялась встреча с представителями Министерства юстиции Королевства Испании.

На предстоящих переговорах запланировано обсуждение текстов проектов межгосударственных договоров между Республикой Узбекистан и Королевством Испании об оказании правовой помощи по уголовным делам, экстрадиции и передаче осужденных.

В ходе диалога ожидается обсуждение Сторонами вопросов расширения межведомственного сотрудничества, а также определение совместных мероприятий, организуемых в ближайшей перспективе.

09/05/2023

Тошлоқ туманида аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

09/05/2023

Тошкент вилоятида кичик саноат зоналари: тадбиркорлик учун қулай муҳит

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида меҳнат фронтида ўз жасорати билан жонбозлик кўрс...
09/05/2023

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида меҳнат фронтида ўз жасорати билан жонбозлик кўрсатиб, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларимиз эъзозланиб, ҳар йили холидан хабар олиш анъанага айланган.

Хусусан, Андижон вилоят прокуратураси ташаббуси билан мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида Пахтаобод туманида яшовчи 98 ёшни қарши олган У.Отабоевни хонадонига борилиб, холидан хабар олинди.

Учрашув давомида тирик тарих бўлган отахон кўрган кечирганларини хотирлаб, бугунги кунларнинг қадрига етиш, тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлигини таъкидлаб, ёшларга насиҳатлар қилди.

Тадбир давомида вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов уруш фахрийси У.Отабоевга бир марталик пул мукофотини топшириб, Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда тақдим этди.

Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Ре...
08/05/2023

Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Қашқадаре вилояти А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу " автомобиль йўлининг 0-15 км. қисмини реконструкция қилиш ва 4Р79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шахрисабз” автомобиль йўлининг 18 км. қисмидаги Қорасув дарёси кўпригини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Бухоро вилояти 2-сектор биносида вилоят прокурори Махмуд Истамов бошчилигида Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи  ёшлар ишт...
08/05/2023

Бухоро вилояти 2-сектор биносида вилоят прокурори Махмуд Истамов бошчилигида Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида ёшлар билан индивидуал ишлашни ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёшларнинг талаб ва таклифлари, қизиқишлари, бандлиги билан боғлиқ фикр ва мулоҳазалар тингланди.

Ёшлар масаласидаги устувор вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажариш орқали ислоҳотлар самарадорлиги натижасини ҳар бир ёшнинг ҳаётида тадқиқ этилиши алоҳида таъкидланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан кред...
08/05/2023

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят миқиёсида 7 384 та ижро ҳужжати бўйича 1 трлн. 52 млрд. сўм банклар фойдасига ундирилган.

Айни вақтда иш юритувда бўлган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида 435 млрд. сўмлик 2 206 та мол-мулклар хатланиб, шундан 227 млрд. сўмлик 676 та мол-мулк электрон савдоларга чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов бошчилигида Боёвут туманида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.Қабулда 65 нафа...
08/05/2023

Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов бошчилигида Боёвут туманида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 65 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, улардан электр энергияси ва газ масаласи, кўчаларга янги симёғочлар ўрнатиш, даволаниш учун дори-дармон ажратиш, касбга ўқитиш ва шу каби 21 та масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 2 тасига асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 13 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги сабабли, иш юритувига қабул қилинди.

Шунингдек, қабулдан сўнг туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ташкил этилган тўгараклар фаолияти ўрганилиб, ёшлар билан суҳбатлашилди.

Кун давомида, "Учтургон" маҳалласида яшовчи фуқаро И.Журамуродов хонадонида бўлиб, деҳқон хўжаликлари фаолиятида муҳим саналган, ҳосилдорликни оширишга ёрдам берувчи биогомус ўғит-маҳсулотлари етиштириш фаолияти билан танишилиб, туман сектор раҳбарларига ҳар бир оилада тадбиркорлик муҳитини яратиш, ўзини-ўзи банд қилишилари учун амалий кўмак бериш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

08/05/2023

Улуғнор туманида ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда

9 май - "Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши даврида ватанимиз тинчлиги йўлида ўз жасорати ва м...
08/05/2023

9 май - "Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши даврида ватанимиз тинчлиги йўлида ўз жасорати ва матонати билан иштирок этган уруш ва меҳнат фахрийларидан хабар олиш ҳар йилги анъаналаримиздан бирига айланган.

Жумладан, Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев томонидан мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида ана шундай фахрийларимиздан бири бўлган Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 83 ёшни қарши олган Панкова Ирина Сергеевнани хонадонига бориб, хабар олинди.

Учрашув давомида уруш фахрийси И.Панкова уруш даврида халқ бошига тушган оғир ва залворли кунларни хотирлаб, ҳозирги кундаги тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлигини таъкидлаб, ёшларга насиҳатлар қилди.

Тадбир давомида Ботир Кудратходжаев уруш фахрийси И.Панковага бир марталик пул мукофотини топшириб, Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда тақдим этди.

Учрашув қизғин суҳбатлар ва мусиқали чиқишлар билан жуда таассуротли ўтди.

Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини то...
08/05/2023

Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида Кўкдала туманида сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 7 та мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатлар иш юритувга олиниб, ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

08/05/2023

Мактаб таълими: сифат, инфратузилма ва натижа

08/05/2023

Битирувчилар учун "Очиқ эшиклар" куни ўтказилди.

Манба: МТРК

08/05/2023

Фарғонада ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Манба: МТРК

Расмий баёнот Бош прокуратура томонидан прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимларидан то...
08/05/2023

Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимларидан тозалаш борасида барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Бунда энг аввало, ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу билан бирга коррупцияга йўл қўйган ходимларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қаътий чоралар кўришга эътибор қаратилмоқда.

Шундай тадбирлар доирасида Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.ларнинг жиноий қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

08/05/2023

Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантиришда қонунчилик назорати

Address

Улица Я. ГУЛЯМОВА 66
Tashkent
100047

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Telephone

+998712020486

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi:

Videos

Share