🎄"O'zbekkosmos" jamoasi nomidan Sizni Yangi yil bilan tabriklaymiz!
❄️ Aziz do'stlar, yangi yilda barcha niyatlaringiz amalga oshsin, har bir kuningiz kutilmagan quvonchli lahzalar va baxtli daqiqalarga boy bo'lishini tilab qolamiz!
🎉 Yangi 2025-yil O'zbekiston xalqi uchun eng barakali, omadli yillardan biri bo'lsin.
〰️〰️〰️〰️〰️
🎄 От имени коллектива Узбеккосмос поздравляем вас с Новым годом!
❄️ Дорогие друзья, желаем, чтобы в Новом году сбылись все ваши замыслы и каждый день вашей жизни был наполнен неожиданными радостными моментами и счастливыми мгновениями!
🎉 Пусть новый 2025 год станет одним из самых благословенных и счастливых для народа Узбекистана.
Oʼzbekistonda “Butunjahon kosmos haftaligi” boshlandi!
“Oʼzbekkosmos” agentligi tashabbusi bilan tashkil etilgan haftalikning ochilish marosimi "Tashkent City Mall" markazida bo'lib o'tdi.
BMT Bosh Аssambleyasi tomonidan imzolangan rezolyutsiyaga muvofiq, har yili oktabr oyining dastlabki 10 kunligida mazkur sana butun dunyoda keng nishonlanadi.
“Oʼzbekkosmos” agentligi ham “Butunjahon kosmos haftaligi” doirasida koʼplab yirik loyihalarni amalga oshirmoqda.
Batafsil: www.uzspace.uz (https://uzspace.uz/oz/news/view/543)
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
В Узбекистане началась "Всемирная неделя космоса"!
Церемония открытия недели, организованной по инициативе Агентства “Узбеккосмос”, прошла в Центре "Tashkent City Mall".
Согласно резолюции, подписанной Генеральной Ассамблеей ООН в 1999 году каждый год в первую декаду октября месяца около 100 стран мира широко отмечают эту дату.
Агентство "Узбеккосмос" также реализует проектов в рамках "Всемирной недели космоса".
Подробно: www.uzspace.uz (https://uzspace.uz/ru/news/view/543)
🏕«Ўзбеккосмос» агентлиги «Сеҳриё» хусусий мактаби билан ҳамкорликда “Sehriyo Space Camp” космик лагерини ишга туширган эди.
Ушбу оромгоҳ шунчаки болалар оромгоҳи эмас. Улар учун космик лагерь. Бу — ёш авлодни космик тадқиқотларга илҳомлантириш ва қизиқтириш учун ноёб имкониятдир.
Лагерда болалар пневматик-гидравлик ракеталар ясашни, интерактив таълим дастурлари, астрономия ва астронавтика соҳаси мутахассисларининг маърузалари, амалий машғулотлар ва тажрибаларни фазо оламига шўнғиб ўрганишди.
Оромгоҳда “Ракета — коинот сари йўл” мусобақаси ўтказилди ҳамда у ерда болалар ракеталарни ўзлари моделлаштиришди, ҳисоб-китобларни амалга ошириб, стабилизатор ва 3D принтерда чоп этиб, ракеталарини учиришди.
Якунда энг кучли 3 та жамоага “Энг яхши пневмо-гидравлик ракета модели” номинациясида 1-2-3-ўринлар ғолиблари аниқланди ҳамда барча иштирокчилар “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан рағбатлантирилди.
👨💻 “Бутунжаҳон ёшлар фестивали”дан видеолавҳа.
«Ўзбеккосмос» агентлиги космик мониторинг ва батиметрик суратлар ёрдамида сув омборларининг ҳақиқий ҳажми ва лойқаланиш фоизини аниқламоқдаБугунги кунда кўпгина мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон сувга қум, гил ва лойнинг кириб келиши натижасида юзага келадиган, сув омборининг тубига жойлашиб, вақт ўтиши билан унинг қуввати ва самарадорлигини пасайтирадиган сув омборларининг лой бўлиши муаммосига дуч келмоқда.Сув омборларининг самарали ва тежамкор ишлашининг шартларидан бири унинг ҳақиқий ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги бўлиб, у ҳар йили лойқаланиш туфайли доимий равишда камаяди. Сув тақчиллигини камайтириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш ва аниқ ечимларни ишлаб чиқиш учун мамлакатимиз сув омборларида тўпланиши мумкин бўлган сувнинг ҳақиқий ҳажмини тизимли равишда аниқлаш зарур.Видео орқали космик мониторинг ва батиметрик суратлар ёрдамида сув омборларининг ҳақиқий ҳажми ва лойқаланиш фоизини аниқлаш бўйича агентлик томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида тўлиқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
”Ўзбеккосмос”агентлиги барчани Қурбон ҳайити билан самимий табриклайди
Халқимиз ва бутун мусулмон биргаликда хуррамлик билан кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан барча мўминларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз.
Ушбу муқаддас кунда Сизларга тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик, бахт ва сиҳат-саломатлик тилаймиз!
Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
⚡️ Ўзбекистонлик қиз аэрокосмик йўналишда АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олмоқда
Диёра Даминова – жаҳоннинг Toп-8 талигида турувчи АҚШнинг Kolorado-Boulder университети аэрокосмик муҳандислик факультетининг иккинчи курс талабаси. “Университет NASА билан илмий ҳамкорликда иш олиб бориши бўйича биринчи ўринда туради.
У ушбу йўналишда АҚШнинг нуфузли университетида ўқиётган ўзбекистонлик қиз ҳисобланади. “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси ғолиби саналади.
◀️Диёра Даминова ўқишни тамомлаб юртимизга қайтиб келгандан сўнг “Ўзбеккосмос” агентлигида фаолият олиб бориш истагини билдирган. Агентлик бу борада нафақат ўғил болалар, балки қизларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Бунга мисол тариқасида бугунги қаҳрамонимиз Диёра Даминовани айтишимиз мумкин.
🏕 “Sehriyo Space Camp” болалар оромгоҳига ёзги мавсум учун рўйхатдан ўтиш бошланди
“Ўзбеккосмос” агентлиги “Сеҳриё” хусусий мактаби билан ҳамкорликда “Sehriyo Space Camp” космик лагерини ишга туширмоқда.
Ушбу оромгоҳ шунчаки болалар оромгоҳи эмас. Болалар учун космик лагерь – бу ёш авлодни космик тадқиқотларга илҳомлантириш ва қизиқтириш учун ноёб имкониятдир.
Ушбу оромгоҳда болалар интерактив таълим дастурлари, астрономия ва астронавтика соҳаси мутахассисларининг маърузалари, амалий машғулотлар ва тажрибалар орқали мафтункор фазо оламига шўнғишади. Бу ёрқин ва илиқ хотираларга тўла иккинчи уй. Бу ерда болалар фазо ва галактикалар оламига шўнғийдиган космик атмосфера мавжуд.
12 кунлик лагерда болалар билан:
– Қўллаб-қувватловчи мураббийлар билан жонли мулоқот дунёси.
– жамоада ишлаш, янги дўстлар орттириш.
– ишонч ва етакчиликни ривожлантириш.
- ўйинлар, эстафеталар, футбол ва жамоа қуриш каби имкониятларга эга бўлишади.
📞 Қўшимча маълумот керакми? Қўнғироқ қилинг: +998933795050
➖➖➖➖➖
🏕 Открыт набор в летний сезон детского космического лагеря "Sehriyo Space Camp"
Агентство «Узбекк
H
🗺 “Ўзбеккосмос” агентлиги жамоаси “Ўзбеккосмос юзи” доимий рукнини йўлга қўйди. Бунда сиз агентликда фаолият олиб бораётган, касбига садоқат билан меҳнат қилаётган раҳбар-ходимлар билан танишиш имконига эга бўласиз.
Ушбу сонимизда Сунъий интеллект ва дастурлаш департменти бошлиғи Маҳмудхўжаев Фарҳод Фурқатович таълим ҳамда меҳнат фаолияти, эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб беради.
Унинг агентликдагидаги фаолияти 2023 йилда бошланган. Дастлаб кичик бўлимдан иш бошлаб, ҳозирда уни энг катта департаментга айлантирган мутахассисимиз билан видеолавҳамизда батафсил танишишингиз мумкин.
“Ўзбеккосмос” агентлиги ёш ва шижоатли кадрларни қўллаб-қувватлайди ва уларнинг ўсишига ҳар доим кўмакдош бўлиб келмоқда.
💬 Агар сиз IТ соҳасини битирган бўлсангиз ва геоахборот тизимларига қизиқишингиз бўлса, унда жамомизда сизни кутиб қоламиз!
H
❔ «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолияти нималардан иборат?
Агентлик Ерни масофадан туриб зондлайди ҳамда қуйидаги йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб боради:
➖Ўрмон ва қишлоқ хўжалиги
➖Кадастр
➖Сув хўжалиги
➖Экология
➖Геология.
📸Ушбу видеоролик орқали сиз «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз.