⚡️ Суперконтракт учун ҳам даромад солиғи қайтариладими?
Видео орқали мана шу саволга жавоб топасиз
⚡️ Кафилликда солидар ва субсидиар жавобгарлик нима?
➖ Кафилнинг ўзи кафилликни бекор қилиши мумкинми?
➖ Банк кафилнинг рухсатисиз унинг банк картасидан керакли маблағни ечиб олишга ҳақлими?
Видео орқали мана шу саволларга жавоб топасиз
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/42629
Жаҳонгашта сўзлар: “ёгурт” асли ўзбекчами?
Туман прокурори ёрдамчиси шифокор аёлга стул отгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда "Туман прокурори ёрдамчиси шифокор аёлга стул отди" сарлавҳаси остида видеоёзув тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/91019
Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концептуал ҳужжатини ишлаб чиқишни таклиф қилди
Президентимиз ИҲТнинг асосий ҳужжати бўлган “Истиқболлар – 2025” ижросини сарҳисоб қилишни қўллаб-қувватлади.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/90201
Япония Императори Абдулазиз Комиловни олий даражадаги орден билан мукофотлади
Япония Императори Нарухито Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотлади.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/90122
Ноқонуний тарзда эгаллаб олинган бинолар бузилмоқда
Тошкент туманида жойлашган Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги «Дархон» илмий-тажриба станцияси ("Дендропарк")да ноқонуний тарзда эгаллаб олинган бинолар тегишли суд қарори асосида бузилмоқда.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/90077
🍀YASHIL FDU - YASHIL MAKON
🌍 Butun mamlakat bo'ylab amalga oshirilayotgan "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida bugun Farg'ona davlat universiteti jamoasi va talabalari hamkorligida oliygoh hamda fakultetlar hududiga 600 tup mevali va manzarali daraxt ko'chatlari o'tkazildi.
Ш.Мирзиёев жадидларнинг миллий ўзлиги ва давлатчилик ғояларини муҳокама қилишга бағишланган халқаро анжуманга Туркий Давлатлар ташкилоти вакилларини таклиф қилди
"Ўтган асрда яшаган жадид боболаримизнинг ибратли фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш зарур.
Таъкидлаш ўринлики, ўтган асрда яшаган жадид боболаримизнинг ибратли фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш юзасидан аъзо мамлакатларда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шу ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида жорий йилнинг декабрь ойида юртимизда бўлиб ўтадиган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро анжуманда вакилларингизни фаол иштирок этишга таклиф этамиз”, - деди Ш.Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий Давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида.
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41888
Президент Шавкат Мирзиёев:
Глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ягона транзит тармоғини шакллантириш масалалари долзарб аҳамиятга эга.
Давлатларимиз Темир йўл идоралари кенгашини таъсис этишни ва бу тузилманинг дирекциясини юртимизда жойлаштиришни таклиф этамиз.
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41887
Ўзбекистон Президенти туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41886
Президент Шавкат Мирзиёев:
Фаластин-Исроил муаммосининг ягона ва энг адолатли ечими – низони “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этишдир.
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41885
“Бизга минтақавий шериклик ва барча қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак”, - Ш.Мирзиёев.
“Афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмаслик, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирамиз.
Бизга минтақавий шериклик ва барча қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак.
Биз илгари сураётган Трансафғон темир йўлини барпо этиш ташаббуси айнан мана шу эзгу мақсадга хизмат қилади.
Ўзбекистон афғон халқига бундан буён ҳам зарур ёрдамни бериб боради. Термиздаги логистика хаби орқали гуманитар кўмак кўрсатишни, Таълим марказида эса афғон фуқароларини ўқитишни фаол давом эттирамиз”, - деб таъкидлади Ш.Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий Давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида.
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41884
Франция Президенти Президент Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий сиёсати туфайли икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик учун катта имкониятлар очилганини таъкидлади
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41806
Президент Эммануэль Макрон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлади
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41797
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41786
O‘rta maxsus va professional ta’lim muassasalari o‘quvchilari o‘rtasida o'tkazilgan “Zakovat” turnirining respublika bosqichida g‘olib bo'lgan — FarDU akademik litseyi jamoasi bugun tantanavor kutib olindi!
☄️Farg'ona yoshlariga o'z bilim-zakovati bilan katta o'rnak ko'rsatgan ushbu jamoa uchun FarDU Axborot xizmati tomonidan video-rolik tayyorlandi.
Batafsil 👉 https://t.me/yuz_official/41727
Лионель Месси Олтин тўп соҳибига айланди
Аргентиналик футболчи Лионель Месси саккизинчи бор Олтин тўп совринини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси сардори ўтган йили Қатардаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланиб, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинган эди.
Батафсил 👉 https://t.me/yuz_official/41676