Бугун Ўзбекистон чемпионлик ҳимоясини бошлайди
♟Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси амалдаги шахмат Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. Улар икки йил аввал Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Олимпиадада тарихий натижа қайд этишган эди.
Бугун 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ёш гроссмейстерларимиз чемпионлик ҳимоясига киришишади. Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими билан бирга қуръа ташлаш тадбири ҳам бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, Владимир Крамник мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун 1-турда Тринидад ва Тобаго шахматчиларига қарши баҳс олиб боришади. Алексей Дреэв мураббийлик қилаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса илк турда Гаити давлати шахматчилари билан ҳисоб-китоб қилишади.
🇺🇿Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамизни бир ёқадан бош чиқариб қўллаб-қувватлайлик! Уларга омад ёр бўлсин!
Электромобиллар учун бож киритишни оқлаб бериш навбати Савдо саноат палатасига келдими?
Электромобиллар учун бож киритишни оқлаб бериш навбати Савдо саноат палатасига келдими?
Палата раиси Даврон Ваҳобов электромобиллар импорти бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилганда, етакчи хориж давлатларида ички иқтисодиётни ҳимоя қилиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга қўшимча божлар жорий қилинганини қайд этиб, ўз фикрини дастаклаш учун АҚШ, Европа иттифоқи, Туркия ва Бразилия мисолларини келтирган.
Авваломбор, айтиш керакки, саналган мамлакат ва ҳудудлар дунёдаги энг йирик автомобиль бозорлари ҳисобланади. Бу бозорларнинг ҳар бирида Европа ва АҚШ мисолида ўнлаб, Туркия ва Бразилия мисолида камида ўнга яқин автомобиль ишлаб чиқарувчилари мавжуд. Яъни саналган бозорларда импортни ҳисобга олмаганда ҳам, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзида рақобат даражаси ҳаддан зиёд юқори. Масалан, Ваҳобов меҳр билан тилга олган Туркияда бозорда энг катта ишлаб чиқарувчи Renault'нинг улуши 25%га бормайди. Ўзбекистондаги монополлашган концентрацияни саналган бозорлардаги рақобат коэффициенти билан умуман солиштириб бўлмайди.
Иккинчидан, саналган мамлакатларда нотариф бо
БИЗЛАР АРРА ТОРТМОҚДАМИЗ
Бизлар арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб
Сўрайдиган киши йўқ.
Чунки бизлар анойимас,
Пишиб кетган кўзимиз.
Арра тушган ўша шохда
Ўлтирибмиз ўзимиз.
© Эркин Воҳидов
Давлат идоралари электромобиллар сотиб олиш учун етимларга аталган пуллардан фойдаланмоқда
МОНОПОЛИЯ
МОНОПОЛИЯ
#monopoliya #GM #BYD #Uzbekistan
Мардикорликда синалган мард аёллар...
Мардикорликда синалган мард аёлларр
Мардикорликда синалган мард аёллар...
Янги хайвонот олами ҳақида…
Бугунги кунда кимга яшаш осон ва қулай?
Хайвонот олами ҳақида...