29/06/2022
Аввалари билмас эдим кимга суянишни,
Билмас эдим ҳатто, қалбни кимга ёришни,
Таниб олдим мана энди сени Эй Роббим,
Одат қилдим беш маҳалда, бошни эгишни,
Роҳат экан билсам ерга, бошни қўймоқлик,
Роҳат экан саҳарларда, эрта турмоқлик,
Изламайман ўзга ишқни, ўзга чеҳрани,
Жаннатларда насиб этсин, сени кўрмоқлик,
Сен буюксан меҳрибонсан, қўймайсан ёлғиз,
Бандамизда ҳатокормиз, эканмиз ожиз,
Авваллари билинмасди ҳато қилсак ҳам,
Энди эса қалб қийналиб, қизарябди юз,
Ҳатоларга тавба қилгин, энди сен инсон,
Шу туфайли ҳатолардан, қутулиш осон,
Кечиради раҳимдилдир у, ҳар нега Қодир,
Буюклардан Буюкдир у меҳрибон Раҳмон!
INSTAGRAM - FACEBOOK - "Кутубхона"©️
“Ибратли ривоят ва ҳаётий воқеалар”га уланиш