Basmalatv

Basmalatv Basmalatv
Ijtimoiy tarmoqlarda dublyaj borasida ish olib borayotgan O’zbekistondagi birinchi kanal

https://t.me/basmalatv

 #Ҳадис Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Алло...
09/08/2022

#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг қонун қоидалари кўпайиб кетди, менга бир амални ўргатингки, уни қилсам, жаннатга кирайин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланиб турсин”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Албатта, (ҳаётида давомида Аллоҳнинг) зикрига қаттиқ берилган киши жаннатга кулган ҳолда киради”.

“Ваабилис сойб” асаридан.
www.arabic.uz

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

09/08/2022

Kitobxon qizga uylaning!

🎙 G'iyosiddin Habibulloh

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #Ибрат АЖДОДЛАР НИМА ҚИЛГАНЛАРУ, БИЗЛАР НИМА ҚИЛМОҚДАМИЗДубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Хаарид хико...
09/08/2022

#Ибрат

АЖДОДЛАР НИМА ҚИЛГАНЛАРУ, БИЗЛАР НИМА ҚИЛМОҚДАМИЗ

Дубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Хаарид хикоя қилади:

Дубайда ўтказилган мусобақаларнинг бирида эски Совет тузумидан бўлган бир кичик бола 1- ўринни эгаллади. Унинг ёши 12 да бўлиб, бу хақиқатан диққатга сазовор эди. Биз ундан Қуръони Каримни қандай ёд олгани хақида сўрадик:
- Ким сенга Қуръонни бундай тажвидли, чиройли қилиб ёдлатган?
- Отам менга шундай ёдлатган, деб жавоб берди у.
- Отангга ким ўргатган?
- Бобом.
Биз унинг жавобидан ажабландик ва сўрадик:
- Отангга бобонг атеист Совет тузумида қандай қилиб ўргатган, ахир у вақтда динига амал қилган мусулмонлар тўғридан-тўғри ўлдириб юборилган бўлса...
- Отам менга айтиб берганлар, бобом уларни эшакка мингазиб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқар эканлар. Сўнг, кўзларини бойлаб, яна эшакка мингазиб, бир тоғ бағридаги катта ғорга олиб борар эканлар. Кўзларини ечиб, ўша ердан бекитилган Қуръонни олиб берар эканлар. Отам кун бўйи Қуръондан ёдлай олганларича ёдларканлар, сўнгра яна кўзларини боғлаб, қайтиб келишар экан. Шу аснода Қуръонни ёд олган эканлар…
…Биз жуда хайратда қолдик ва дедик:
- Нега бобонг отангни кўзини боғлаган экан? Сабаб?
У деди:
- Биз хам бу хақда қизиқиб, отамдан сўраганимизда, отам:
бобонг бу ишни мендан қўрққанлари учун қилибди; яъни Совет тузуми мени ушлаб олиб қийнаганда, заифлик қилиб, ғордаги Қуръон ўргатиладиган мадрасани айтиб қўйишимдан қўрққан эканлар. Чунки, у мадраса мусулмонларнинг фарзандлари Қуръонга боғлиқ қолишлари учун хизмат қилар эди…
Ё Аллоҳим! Бу аждодлар нима қилганлару, бизлар нима қилмоқдамиз?! Гарчи Аллоҳ Таоло Ўз Каломида рост сўзлагандир:
"Биз Қуръонни нозил қилдик ва Биз уни Ўзимиз сақлаймиз!”

Бу хикоя Қуръон ёдлаш у ёқда турсин, масжиднинг ёнида яшаб намозга чиқмайдиганларга нақадар чиройли ибратдир!
Субханаллох! Дунёнинг хар тарафида минглаб Қуръон ёдлаш халқалари бўлса-ю, эртага Роббисига йўлиққанда фойда берадиган Қуръон хақида, уни ёдлаш хақида фикр юритмаса...
Аллоҳ бизларни тўғри йўлдан адаштирмасин.
©

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

09/08/2022

#Хабарлар

Ўзбекистонда йилига 7 миллион тонна маиший чиқинди чиқади. Уларнинг бор-йўғи 26 фоизи қайта ишланади

Ўзбекистонда йил давомида 7 миллион тонна маиший чиқинди чиқарилмоқда. 300 дан ортиқ чиқиндини қайта ишловчи корхоналар эса уларнинг бор-йўғи 1,8 миллион тоннасидан фойдаланади. Бу ҳақда Экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов маълум қилди.
©Kun.uz

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

Не кечар дунёнинг ўнгу сўлидаТуйғулар кўзёшдай қалқиб турган пайт.Ҳамма лаққилласа бозор тилида,Сен кўнгил тилида бирор ...
07/08/2022

Не кечар дунёнинг ўнгу сўлида
Туйғулар кўзёшдай қалқиб турган пайт.
Ҳамма лаққилласа бозор тилида,
Сен кўнгил тилида бирор жумла айт.

©Эшқобил Шукур

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

⚡️Одамлар сув келишини йиллаб кутади, мутасаддилар эса талон-тарож билан овораМуборак туманида 1,1 млрд сўмлик пўлат сув...
07/08/2022

⚡️Одамлар сув келишини йиллаб кутади, мутасаддилар эса талон-тарож билан овора

Муборак туманида 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар туманидаги “Кўҳнашаҳар” ва “А.Темур” ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2 500 метр бўлган бозор баҳоси 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

©

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #ЭслатмаАшуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳақидаعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلّ...
07/08/2022

#Эслатма

Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳақида

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ". (رواه البيهقى في شعب الإيمان)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар”.
Имом Байҳақий “Шуабул-иймон” китобида ривоят қилган.

“Кенгчилик қилиш” ҳадисини ишончли ровийлар ривоят қилишган. Ҳа, кенгчилик қилиш ҳадиси худди Ҳофиз Суютий айтганларидек, саҳиҳ собит бўлган. (Ҳошияту ибн Обидийн, 3-жилд, 457-бет).

Суфён айтди: “Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик”. Суфёндан мурод Суфён Саврийдир.

Суфён ибн Уяйна: “Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”.

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

29/07/2022

Тўлов қилиш учун имкониятлар янада кенгайди. Энди "Paynet" дан осонгина тўлов қилишингиз мумкин.

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

29/07/2022

#Дуо

Мултазамдаги дуо

Айни кунларда ҳаж сафарида бўлиб турган юртимизнинг мўътабар олимларидан Азизхўжа домла Иноятов

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

28/07/2022

ПЛАТФОРМАГА КИРИБ ТЎЛОВ ҚИЛА ОЛМАЯПСИЗМИ? УНДАЙ БЎЛСА МАНА ШУ ВИДЕОНИ ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ!

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

28/07/2022

Basmala play платформасининг Айфон смартфонлари ва компютердан қандай қилиб рўйхатдан ўтказиш қўлланмаси

https://basmalaplay.uz/

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

28/07/2022

Basmala play platformasining qo`llanmasi

23/07/2022

#Видео
#Анонс

"Салжуқий давлати буюк чинор бўлса, сен унинг ичидаги қуртсан. У чинорни ич-ичидан шундай кемирки, йўлингга чиққан ҳамма йўқ бўлсин!" - Ботинийларнинг ғаразли режалари

🎬"Уйғониш. Буюк Салжуқийлар" сериалидан
©

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #МулоҳазаҚАЛБ ЧАРЧАЙДИ  Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу Хайбар дарвозасини бировнинг ёрдамисиз бир қўлда суғуриб олиб ...
23/07/2022

#Мулоҳаза

ҚАЛБ ЧАРЧАЙДИ

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу Хайбар дарвозасини бировнинг ёрдамисиз бир қўлда суғуриб олиб қалқон қилган эдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг озод қилган қуллари Абу Рофиъ бу дарвозани саккиз киши бўлиб ердан уза олишмаганини айтган.
Аммо Али розиёллоҳу анҳу Фотима розиёллоҳу анҳонинг тобутини кўтарганда "Менга ёрдам беринглар!", деганлар.

Иш севган кишингга боғлиқ бўлганида қалбинг чарчайди, қадамларинг оғир бўлиб қолади!

©Абдулқодир Полвонов

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #ФотофактИстанбул. Босфор бўғози 1958-60 йиллар© Ларс Бенцен оиласи архивиданЎтказиб юборманг 👇https://t.me/basmalatv
22/07/2022

#Фотофакт

Истанбул. Босфор бўғози 1958-60 йиллар

© Ларс Бенцен оиласи архивидан

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

22/07/2022

Тез кунда БасмалаТВ да "Барбарослар" сериали

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #Фотофакт Истанбул. "Султон Аҳмад" масжиди. 1870 йилЎтказиб юборманг 👇https://t.me/basmalatv
22/07/2022

#Фотофакт

Истанбул. "Султон Аҳмад" масжиди. 1870 йил

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

Ягона формага ўтаётган мактаблар: бундан ким қандай фойдани кўзлаган?Давлат умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун мажбу...
21/07/2022

Ягона формага ўтаётган мактаблар: бундан ким қандай фойдани кўзлаган?
Давлат умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун мажбурий формалар жорий этиш яна бошланди. Ижроси 2025 йилга қолдирилган масалани…July 21, 2022
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилда қабул қилинган 666-сонли қарори билан мактабларда мажбурий формаларни жорий этиш кейинчалик 2024/25 ўқув йилигача кечиктирилган эди. Бироқ жорий йилнинг 19 майида ҳукумат ўзининг 271-сонли қарор билан ягона мактаб формасига ўтишни 2022/23 ўқув йилидан бошлаб жорий қилди.





Халқ таълими вазирлиги ташаббуси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда журналистлар учун Наманган вилоятидаги корхоналарда тикилаётган мактаб формаларини бориб ўрганиш мақсадида пресс-тур ўтказилди. У ерда ягона мактаб формасини жорий этишдан кўзланган мақсад мактабда ижтимоий тенгликни жорий этиш экани, ўқувчилар мактабда кийиниш масалаларига чалғимасдан фақат таълим олиш билан банд бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 666-сонли қарорида ҳам мақсад давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш эканлиги урғуланган.

Уни жамоатчилик қандай тушунди?

Ижтимоий тармоқларда давлат мактабларида ўқувчилар формасини жорий этишдан кўзланган мақсад — диний эътиқодни жиловлаш эканлиги борасида фикрлар ҳам бот-бот билдирилмоқда. Бу фикрларда оз бўлса-да жон бордек. Чунки таълим муассасаларига рўмол ўраб борган қизларга тазйиқ ўтказилгани билан боғлиқ воқеалар республиканинг турли ҳудудларида аввал ҳам кўп кузатилган.

Масалан, Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 45-мактаб директори Зубайда Тошпўлатова мактабга рўмол ўраб келган қизга ўдағайлаб, «Шу мактабда ўқимоқчи бўлсанг, рўмолингни ечасан», деганди.

Андижон вилояти Избоскан туманидаги 25-мактаб директори рўмол ўраган ўқувчи қизни «қаматаман», деб қўрқитгани юзасидан халқ таълими вазири шахсан муносабат билдирган эди.

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 10-мактабнинг рўмол ўраган бир гуруҳ ўқувчи қизлари ИИБ ходимаси олдида тик тургани тасвирланган сурат тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

1HFeBF7oV-LzGA4Vn7v4VfY83C5XkW6K.jpg (680×376)

Намангандаги сафарда ишлаб чиқарувчилар ва таълим соҳаси мутасаддилари ҳам Ўзбекистонда дунёвий давлат эканлигини таъкидлаб, ягона мактаб формасини имкон қадар тезроқ жорий этиш зарурияти туғилганини таъкидлашди.

Айни шу кунларда Гулистон туман халқ таълими бўлимига тегишли деб айтилган Телеграм-канал эса исломофобик матнни репост қилди. (архивланган линк).

Кейинчалик ушбу пост ўчириб ташланди. Пост юзасидан Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдириб ўтди.

«Агрессив мазмунда ёзилган ушбу пост Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада эълон қилинганлиги ва кейинроқ пост ўчирилганлиги тасдиқланди.
Ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган бўлиб, соҳа ходимларнинг бепарволиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган. Лекин бу нарса ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликдан озод қилмайди.
Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз», — дейилади вазирлик муносабатида.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 666-сонли қарорининг иловаларида 1–6-синф қиз болалар учун юбканинг трапеция шаклида тикилган ва ён қисмида тўртта йиғма мавжудлиги, юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 8 см.гача узайтирилиши мумкинлиги; 7–11-синфда ўқийдиган қизлар учун тиззадан юқори бўлмаган, классик услубда тикилиши, юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 12 см.гача узайтирилиши мумкинлиги белгиланган.

Яъни, қиз болалар учун юбканинг тўпиққача узун бўлишига тақиқ киритилган. Бу қоида, албатта, айрим ота-оналарнинг норозилигига сабаб бўлиши турган гап.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси дизайнни ривожлантириш бўлими бошлиғи Камола Ғуломова ягона форма дизайнини тасдиқлашда ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилганини таъкидлаб ўтди. Нега унда юбканинг узун бўлмаслиги алоҳида банд сифатида мустаҳкамлаб қўйилган ва бу борада билдирилган фикрлар инобатга олинмаган?

Шу билан бирга, умумтаълим мактабларида ишловчи ўқитувчилар ягона форма жорий этилаётгани жуда тўғри қарор бўлганини таъкидлашмоқда. Улар таълим сифатини оширишда ўқувчиларнинг ижтимоий тенглигига эришиш асосий масалалардан бири эканлигини айтишмоқда.

Мактабларда аслида нима бирламчи бўлиши керак?

Албатта, давлат умумтаълим мактабларида формадан ҳам аввал ҳал қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Масалан, синфхоналар етишмаслиги. Йилдан йилга 1-синфга қабул қилинаётган ўқувчилар рекорди янгиланмоқда. Бу йил ҳам уларнинг сони 700 мингдан ортади. Ўзбекистондаги 10 мингдан зиёд мактабларнинг аксарият қисмида (айниқса катта шаҳарларда) синфхоналар етишмаслигидан синфларда ўқувчиларнинг ўртача сони 40 нафардан ошади.

Қарийб барча мактабларда ўқитиш икки сменада олиб борилади. Ҳаттоки учинчи сменада ҳам дарс берадиган мактаблар бор. Аммо буларни бартараф этиш учун сезиларли ва жадал қадамлар ташланмаяпти.

Спорт заллари ва спорт майдончаларини-ку, гапирмай қўя қолайлик. Айрим туманларда вазият шу даражага етганки, спорт майдонлари тадбиркорларга пуллаб юборилмоқда.

Қўшимча бинолар қуриб синфдаги ўқувчилар сонини 25-30 нафардан қилиш, спорт заллари, спорт майдончалари қуриш, зарур ўқув ва бадиий адабиётлар, лабораториялар барпо этиш ва уларни реагентлар билан таъминлаш, ўқув қўлланмалари, кўргазмали қуроллар билан жиҳозлашдек барчага фойда келтирадиган вазифа турганда таълим учун масъулларнинг мактаб формасига тиш-тирноғи билан ёпишиб олиши тушунарсиз ҳодиса бўлмоқда. Ва, табиийки, турли тахмин, шубҳа, гумонлар урчишига сабаб бўлмоқда.

Хорижда мактаб формалари

Ривожланган давлатлардаги мактабларга эътибор берайлик. Уларда мактаб формаси мажбурий, деган гап йўқ. Ўқувчилар мактабга ўзи истаган, ўзи учун қулай кийимларда келишади (тўғрироғи, мактаб автобуслари олиб келади). Бир хилдаги формалар қоида тарзида фақат хусусий мактабларда жорий этилади. Улар мактабга формасиз келиш болада индивидуалликни, эркинликни ўстиради, деб ҳисоблашади. Армиядагидек бир хилда кийиниш болага ёшлигидан итоаткорлик ва биқиқликни сингдиради, деб ҳисобланади.

Германиядаги синф. Фото: deutsch-sprechen.ru

АҚШдаги синф. Фото: ptoday.ru

Финландиядаги синф. Фото: skazka-arkhyz.ru
Таъкидлаб ўтиш жоизки, мажбурий мактаб формалари ён қўшнимиз Туркманистон ва Тожикистонда ҳам жорий этилган.

Тожикистондаги мактаб формаси. Фото: eurasianet.org

Туркманистондаги мактаб формаси. Фото: hvylya.net
Ўринли савол туғилади: биз мактаб таълимини юксалтиришда дунёнинг ривожланган давлатларидан андоза олишимиз керакми ва ҳар томонлама биздан ортда бўлган давлатлардан? Ўқувчиларни инкубатордан чиққандек бир хилда кийинтирган билан уларнинг билими ва савияси ошиб қолмайди. Бу аниқ.

Нега миллий мато эмас?

Шахсан мен пресс-тур давомида тикилаётган мактаб формалари ўзимизнинг миллий маҳсулотимиз бўлган матолардан эмас, Хитойдан импорт қилинаётган матолардан тикилаётганидан ниҳоятда таажжубландим.

Тикувчилик корхоналари вакилларини айтишларича, ўзимизнинг тўқимачилик корхоналаримизда ишлаб чиқарилаётган матолардан тикилган формалар ювилганда сувга ранги чиқиши, қуёшда ранги ўчиши, тезда питиғи (катишка) чиқиши билан тезда ўз сифатини йўқотган. Хитой матоси эса уч йилгача ўз рангини йўқотмаслиги, питиғи чиқмаслигига кафолат берилмоқда.

2017 йилда ташкил этилган «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси нега ўтган 5 йил ичида бу борада кўламли ишлар амалга оширмагани, нега юртимизда шу пайтгача керакли пайтда асқатадиган сифатли газлама маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилмагани жумбоқлигича қолди.

Уюшманинг расмий сайтидаги миссиясига эътибор қаратамиз:

«Юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариб, унинг барча турларига ёрқин ва бетакрор деталларни қўшилган кийим-кечак ишлаб чиқаришни такомиллаштириб, ҳар бир хонадонда имкониятлар яратиш орқали ихчам ва гўзал муҳитни шакллантириб, Биз инсонларнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қиламиз».
Мактаб формасининг бир хил дизайнда унификация қилиниб, мажбурийлаштирилиши — ота-оналар учун қўшимча солиқ, деб бемалол ҳисоблаш мумкин. Буни «ота-оналар барибир болаларини мактаб учун харажат қилиб, кийинтиришади-ку», дея оқлашмоқда масъуллар. Ҳар қандай баҳона, ҳар қандай важ келтирилмасин, бу иш барибир маълум бир соҳа ва доиранинг бойишига хизмат қилаётгандек.

Чунки форма тикиладиган мато ҳам ўзимизда ишлаб чиқарилмайди, Хитойдан импорт қилинмоқда. Агар мато ўзимизнинг тўқимачилик фабрикаларимизда ишлаб чиқарилганида «миллий енгил саноатимизни ривожлантириш учун босилаётган қадам», деб баҳолаш мумкин эди.

Энди нима бўлади?

Энди маҳаллий ҳокимликлар, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари, мактаб директорлари ота-оналарни ёппасига мажбурлай бошлашади. Бунга шак-шубҳа йўқ. Кийим тикувчи тадбиркорлар ҳам туманларни бўлиб олиб, ўз маҳсулотини ўтказишга киришиб кетибди.

Мажбурлаш бор жойда коррупцион омиллар ҳам пайдо бўлади. Айтайлик, ўз корхонасининг маҳсулотини ўтказиш учун тикувчилик корхоналари туман халқ таълими бўлимлари, йирик мактаб директорларига пул таклиф қила бошлашлари мумкин. Бундай дейишимизга тўла асос бор. Суриштирувларимизга кўра, таъминотчи корхоналар аллақачон вилоятлар, туманлар ва мактабларни тақсимлаб олишган.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари соҳада тикувчилик корхоналари ниҳоятда кўплиги, барча ҳудудларда мавжудлиги, форма тикувчи корхоналар ўзаро рақобатга киришиши, бу эса монополияни бартараф этиши, шунинг ортидан ўша бир хилда тайёрланаётган мактаб формалари каррасига қиммат бўлиб кетмаслигини айтиб ишонтиришмоқда. Қолаверса, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига формалар текинга берилар экан.

Фото: ХТВ матбуот хизмати
Лекин мактаб формалари 1–6 синф ўқувчилари учун 4 миллиондан ортиқ комплектда тайёрланиши керак. Мактаблар очилишига жуда кам вақт қолди. Текстил корхоналари улгуришармикан, деган савол ҳам ўртага чиқмоқда. Бунга жавобан, «ҳали 10 августдан мактаб ярмаркалари очилади, барчани форма билан таъминлашга улгурамиз», дея ишонтиришмоқда тикувчилик билан шуғулланувчи корхоналар.

Қолаверса, соҳада монополия йўқлиги таъкидланмоқда. Лекин бутун бошли ўзбекистон учун айнан битта мато танлангани — монополиянинг ўзгинаси. Гарчи ундан турли корхоналарда маҳсулот тикилса-да. Бу масалада «ит» мана шу жойга «кўмилган». Ким баландпарвоз мақсадлари ортидан «қўлини истаётгани»ни аниқлаш учун матони Хитойдан Ўзбекистонга ким олиб кираётганининг тагига етиш кифоя.

Юқоридагилар гаплар билан мен ҳукумат қарори зудлик билан бекор қилиниши ё яна кечиктирилиши керак, демоқчи эмасман. Майли, мактаб формаси ҳам керак. Бироқ у турли-туман кўринишда бўлиши, қандай форма танлашни болаларнинг ота-оналари (мактаблардаги ота-оналар қўмитаси) ихтиёрига қўйиб бериш керак эди.

Мактабларда таълим сифатини ошириш, қўшимча синфхоналар қуриш ишига тезроқ ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, ёппа тарзда тезроқ киришиш керак. Барча ютадиган, формадан ҳам кўра фойдалироқ иш мана шу бўлар эди.

Шуҳрат Шокиржонов, журналист.

 #Ибрат #ҲадисРўйхатни ўзингдан бошла!Билол ибн Саъд ал-Ашъарийдан ривоят қилинади, Муовия розияллоҳу анҳу Абу Дардо раз...
21/07/2022

#Ибрат
#Ҳадис

Рўйхатни ўзингдан бошла!

Билол ибн Саъд ал-Ашъарийдан ривоят қилинади, Муовия розияллоҳу анҳу Абу Дардо разияллоҳу анҳуга мактуб йўллаб: "Менга Дамашқдаги фосиқларнинг рўйхатини ёзиб юборинг", деди. Абу Дардо:" Мени Дамашқдаги фосиқлар билан нима ишим бор, мен уларни қаерданам танийман?", деди. Шунда унинг ўғли Билол: "Мен ёзиб бераман", деди ва ёза бошлади. Шунда Абу Дардо: "Сен уларни қаердан биласан? Модомики, сен уларнинг фосиқ эканлигини билар экансан, демак сенинг ўзинг ҳам улардансан. Шундай экан, рўйхатга биринчи бўлиб ўзингни исмингни ёз", дедилар. Шундан кейин у рўйхатни юбормади.

Имом Бухорий. "Ал-Адаб ал-Муфрад"

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

20/07/2022

Nurulloh qori Azimov Yunusobod masjidi muazzini

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #ХабарларНефть нархи 100 доллардан пасайди: Ўзбекистонда эса бензин нархи ўсишда давом этадиДолларнинг мустаҳкамланиши ...
20/07/2022

#Хабарлар

Нефть нархи 100 доллардан пасайди: Ўзбекистонда эса бензин нархи ўсишда давом этади

Долларнинг мустаҳкамланиши ва Хитойнинг йирик шаҳарларида карантин қоидаларининг кучайтирилиши ортидан кеча брент типидаги нефтнинг котировкалари 100 долларга пастга тушди. Рецессия эҳтимоллари ҳам нефть трейдерларининг кайфиятларига етарлича босим ўтказмоқда.

Нефть нархи ошсаям бензин нархи кўтариладиган, нефть нархи пасайсаям бензин нархи кўтариладиган Ўзбекистонда бу сафар ҳам воқеликни жимгина кузатиб боришдан бошқа илож йўқ.

Илгари АИ-80 нархи ошганини нефть нархи ошгани билан изоҳлашарди, кейинги пайтда қасамхўрлар бу ёлғоннинг ўрнига бошқа афсоналардан фойдалана бошлашди. Эмишки, АИ-80 нархи бошқа, юқори октанли импорт бензин нархи ошгани учун ошишни бошлаганмуш. Бир грамм ҳам импорт нефти ишлатилмайдиган, лекин тилла нархи урилган, танловдан ташқаридаги миллий ғуруримиз АИ-80 бензини айни кунларда худди қора ўтмиш даврларидагидек витринага айланган пойтахтда чидаса бўладиган нархларда шохобчаларга чиқарилмоқда.

Вилоятларда ё АИ-80 йўқ ёки 8 минг сўмнинг нари берисида.

Ўзимча баъзида ўйлаб қоламан, АИ-80 бензинининг маркасида, тилла нархида қандай сеҳр ва маъно яширилган экан деб? Балки мамлакатнинг 80% нефть конларини текиндан-текинга тортиқ қилиб юборилганининг синоати шу рақамлардадир?

Лекин бир нарса аниқ: Ҳаддан ташқари монополлашган ва ўта тор манфаатларга хизмат кўрсатувчи нефть қазиб олиш, бензин ишлаб чиқариш, импорт қилиш, тақсимлаш ва сотиш тизими харидорлардан, айниқса харид қобилияти энг паст истеъмолчилардан максимум нархни суғуриб олишга асосланган.
©

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #НукталарАгар сокин сувда кема бошқаришни ўрганган бўлсанг, катта денгизга чиқма.Чунки, СОКИН ДЕНГИЗ МОҲИР КЕМА КАПИТАН...
20/07/2022

#Нукталар

Агар сокин сувда кема бошқаришни ўрганган бўлсанг, катта денгизга чиқма.
Чунки, СОКИН ДЕНГИЗ МОҲИР КЕМА КАПИТАНИНИ ТАЙЁРЛАЙ ОЛМАЙДИ!
©Муҳаммадрасул Абдуллаев саҳифасидан

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #ХушхабарЎзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритдиТошкент педиатрия институти а...
19/07/2022

#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди.

Мазкур илм мусобақасида дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади, дейилади Халқ таълими вазирлиги хабарида.

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

 #Биласизми?🍉Мазали тарвузни қандай тўғри танлаш керак? 🌱©
19/07/2022

#Биласизми?

🍉Мазали тарвузни қандай тўғри танлаш керак? 🌱

©

18/07/2022
18/07/2022
18/07/2022
Ayni damda BasmalaTV ijodkorlari Tahsin posho bilan suhbatlashishmoqda.Shu qaynoq jarayondan siz aziz muhlislarimiz uchu...
18/07/2022

Ayni damda BasmalaTV ijodkorlari Tahsin posho bilan suhbatlashishmoqda.Shu qaynoq jarayondan siz aziz muhlislarimiz uchun lavhalarni taqdim etamiz.

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

  «Инсон жаннат учун яратилган»Кишининг бахти Аллоҳ таолога яқин бўлиш сабабидан вужудга келади.Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло...
17/07/2022



«Инсон жаннат учун яратилган»

Кишининг бахти Аллоҳ таолога яқин бўлиш сабабидан вужудга келади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади: «Уни кўзлар тута олмас» (Анъом сураси 103-оят)

Тўғри, биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони бу дунёда кўзларимиз билан кўра олмаслигимиз мумкин. Аммо, ақллар У Зотни таний олади. У Зотни иҳота (тўлалигича) англай олмайди.

Масалан, сен денгиз бўйига бормоқчи бўлсанг, машинагга миниб бора оласан. Аммо, денгизга тушгинг келса, машинанг билан туша оласанми?! Демак, сен нима учун яратилганингни англаб етмоқлигинг лозим. Хўш, нима учун яратилгансан? Бахтга эришиш учун яратилгансан.

Яна қандай гап сени олдинга илдамлашлигинг учун керак?! Барчамиз бахтга эришиш учун яратилганмиз. Аммо, бахт нимада?! Бахт – Аллоҳ таолога яқин бўлишликда, У Зотни танишликда, У

Зотга итоат қилишликда, У Зотга юзланишликда ва У Зотнинг неъматларини эътироф этишликда!

Ҳадиси Қудсийда келади: «Эй Одам боласи! Мени талаб қил, топажаксан. Мени топган пайтингда барча нарсани топасан. Агар барча нарсани ҳалок қиладиган сени ҳам ҳалок қиладиган бўлса, Мен сенга барча нарсаданда суюклироқман». (Ибн Касир тафсиридан).

Ё Робб! Сени топган киши нимани ҳам йўқотар эди?! Сени йўқотган киши нимани ҳам топар эди?!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ
©️azon.uz

Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

Address

Tashkent

Telephone

+998999116446

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Basmalatv posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Videos

Share

Category


Other TV Channels in Tashkent

Show All

You may also like