Mirzaobod tuman Hokimligi Axborot xizmati

Mirzaobod  tuman Hokimligi Axborot xizmati Mirzaobod tuman Hokimiyati

Маҳаллада тадбиркорлик субьектлари ташкил этилмоқда   Мирзаобод тумани М.Улуғбек маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Б.Хатамов том...
03/08/2022

Маҳаллада тадбиркорлик субьектлари ташкил этилмоқда

Мирзаобод тумани М.Улуғбек маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Б.Хатамов томонидан маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган хатлов натижасида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар аниқланган. Раимова Шодиёна хам тадбирколик қилиш истагини билдирган. Бугунги кунда Раимова Шодиёна томонидан “ZEBO-SHODIYONA-2022” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилиб, кооперативда 20 нафар хотин қизларни иш билан бандлиги таъминланди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркор ўз хисобидан 20 млн.сўм хамда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 60 млн.сўм субсидия маблағлари ҳоким ёрдамчисини тавсияси асосида ажратилиб берилди. Тадбиркор томонидан хозирда Тошкент шахрига хафтасига 15 млн.сўмлик чойшаб махсулотлари етказилиб берилмоқда.

Мирзаобод туманида давлат рамзлари паради ўтказилди.Бугун 2 июль – "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилин...
03/07/2022

Мирзаобод туманида давлат рамзлари паради ўтказилди.

Бугун 2 июль – "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун".

Ушбу кун муносабати билан туман бўйлаб давлат рамзлари акс эттирилган махсус автомобиллар иштирокида байрамона парад ўтказилди.

Тадбир туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маълумот учун, "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.

ҳокимлигининг мажлислар залида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.1 iyul 20...
01/07/2022

ҳокимлигининг мажлислар залида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
1 iyul 2022. Muallif:
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Қулматов ва туман ҳокимлиги ходимлари иштирок этишди. Унда Асосий қонуннинг айрим жиҳатларини бугунги замонавий дунё талабларидан келиб чиқиб ҳаётга мослаштириш, аслида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали конституцияни такомиллаштирилиши, шу тариқа унинг асосий мазмун моҳияти сақлаб қолиниши ҳақида сўз юритилди.
Муҳокамада сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Қулматов биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Хусусан, конституциявий қонун лойиҳаси бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритишни назарда тутаётганлиги таъкидланди. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганлиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Маърузачи ўз сўзини давом эттириб, ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлганлиги, бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатиб қўйганлигини тушунтириб ўтди.Тадбир қизғин тарзда баҳс мунозароларга бой бўлиб, кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

30/06/2022

#Шукроналик

Мирзаобод тумани Оқолтин маҳалласида истиқомад қилаётган Хакимов Достон ва унинг рафиқаси Маҳлиё Хакимова

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни  муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан Мирзаобод тум...
26/06/2022

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан Мирзаобод туманида истиқомад қилаётган Сиддиқова Мавлуда опа, Хайитбоев Умарали ака, Хайитбоев Тошпўлат ака каби фахрий журналистларнинг холидан хабар олинди.
Шунингдек, фахрий журналистларга вилоят ҳокимининг байрам табриги ва эзгу тилаклари етказилди. Азиз журналистларни, матбаа ва нашриёт, телевидение, радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларини, соҳа фахрийларини
юртимиз тараққиётини таъминлаш, фидойи халқимизнинг меҳнати, Ватанимиз истиқболини тараннум қилишга муносиб ҳисса қўшиб келганликлари билан табриклаб совғалар топширилди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

09/06/2022

Мирзаобод туманида "БЕК CLUSTER" МЧЖ ҚК га қарашли далаларда ғалла ўрим- йиғим ишлари қизғин давом этмоқда.

Жорий йилнинг 6 июнь куни Мирзаобод тумани Й.Охунбобоев ҳудудида ғалла ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил ...
06/06/2022

Жорий йилнинг 6 июнь куни Мирзаобод тумани Й.Охунбобоев ҳудудида ғалла ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш, ғаллани нес-нобуд қилмасдан қабул қилиш учун соҳа мутасаддилари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари, шунингдек, отряд раҳбарлари ва аъзолари иштирок этишди. Семинарда ғалла ўриш комбайнларининг мавсумга шайлиги, донни нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда сифатли ўриб олиш ва дон сақлаш шахобчаларига киритиш, шунингдек ғалла ўрим отрядларига етарли
шарт-шароитлар яратиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Mirzaobod tuman 4-sektor hududidagi Tinchlik MFY aholisiga tibbiy yordam ko'rsatish uchun tibbiyot markazidan oliy toifa...
03/06/2022

Mirzaobod tuman 4-sektor hududidagi Tinchlik MFY aholisiga tibbiy yordam ko'rsatish uchun tibbiyot markazidan oliy toifali mutaxassis shifokorlar jalb etilib, aholining barcha toifadagi fuqarolari uchun kerakli bo'lgan tibbiy maslahatlar hamda tibbiy yordamlar ko'rsatildi.

Мирзаобод туман хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Мирзаобод туман бўлими бошлиғи С.Кенжаев,  Тошкент маҳалла раиси Р.Ўра...
03/06/2022

Мирзаобод туман хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Мирзаобод туман бўлими бошлиғи С.Кенжаев, Тошкент маҳалла раиси Р.Ўразалиев, маҳалла хотин-қизлар фаоли Х.Бобоқулова, маҳалла ёшлар етакчиси А.Алламуродовлар томонидан Тошкент маҳалласида яшовчи 1-гурух ногиронлиги бўлган 2000 йилда туғилган Эргашев Жаҳонгирни ҳолидан хабар олинди ва унга 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ногиронлик аравачаси совға қилинди.

🎗9 май - Хотира ва қадрлаш куни олдидан туманимизда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Турли соҳа вакиллари уруш қатнашчилари...
07/05/2022

🎗9 май - Хотира ва қадрлаш куни олдидан туманимизда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Турли соҳа вакиллари уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олишмоқда.
Хусусан, бугун Мирзаобод тумани халқ таълими бўлими ходимлари фронт орти қатнашчиси Оқолтин маҳалласида яшовчи 93 ёшли Юсупов Мамадали отанинг хонадонида бўлиб, у кишини байрам билан муборакбод этишди.
Отахоннинг хонадонида уларнинг умр йўллари, уруш йиллардаги қийинчиликлар эсланди. Самимий суҳбатда ўтганлар хотирланди, дуолар қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 5-апрелдаги “Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган ...
07/05/2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 5-апрелдаги “Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифалар”га бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат университетига Сайхунобод тумани ва Мирзаобод туманидаги умумтаълим мактаблари бириктирилган бўлиб, ўқитувчиларга таълим сифатини кўтаришда методик ёрдам бериш асосий мақсад қилиб қўйилган.
Жорий йилнинг 6-май куни тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида хорижий тил фани ўқитувчиларига методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Университетнинг юқори малакали педагоглари С.С.Хан ва А.А.Қаюмовлар томонидан семинар тренинг ўтказилди.

Хабарингиз бор кеча муҳтарам юртбошимиз томонидан кўрсатиладиган шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни...
07/05/2022

Хабарингиз бор кеча муҳтарам юртбошимиз томонидан кўрсатиладиган шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда, туман ва шаҳар ҳокимлари эртадан ҳар бир тез тиббий ва шошилинч ёрдам бўлимларига ўзлари бориб, уларнинг муаммоларини ўрганиш топшириғи берилди.
Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан режа- график ишлаб чиқилди. Туман сектор раҳбарлари тиббиёт бирлашмасида бўлиб, тиббиёт ходимларининг таклиф ва муаммоларини тингладилар. Шунингдек, тиббиёт соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

🔷Қонликўл: Мирзаобод тумани ҳокими кубоги.Айни кунларда Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ишчи гуруҳи Қонликўл туманининг "Жана...
04/05/2022

🔷Қонликўл: Мирзаобод тумани ҳокими кубоги.

Айни кунларда Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ишчи гуруҳи Қонликўл туманининг "Жана қала" овул фуқаролар йиғинида бўлиб, бир қатор тадбирларни ва амалий ишларни бажариб келмоқдалар.

Бугун Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев ва ишчи гуруҳи аъзолари Қонликўл тумани "Жана қала" овул фуқаролар йиғинида жойлашган 7-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.

Ташриф давомида ёшлар ўртасида спортнинг воллейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича "Мирзаобод тумани ҳокими кубоги" мусобоқалари ўтказилди. Шунингдек, билимдон ёшлар ўртасида "Заковат" ўйини ташкил этилди. Туман ҳокими Жонибек Яриев стол тенниси бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Мусобоқа қатнашчилари ва ғолиблари туман ҳокимининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

 #Умумхалқ #Хайрия #Ҳашари🔰Бугун 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари...
30/04/2022

#Умумхалқ
#Хайрия
#Ҳашари

🔰Бугун 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

🔰Жумладан Мирзаобод тумани ҳудудидаги маҳаллаларда қабристонларда, уй- жойлар,ҳовлию кўчаларда, маъмурий бинолар атрофида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мирзаобод тумани ҳокимлигиХалқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди29 aprel 2022...
29/04/2022

Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди
29 aprel 2022. Muallif:
Жорий йилнинг 29 апрель куни Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдаги 49- сессияси бўлиб ўтди.
Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Ушбу сессияда туман сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг депутатлари, тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1.Мирзаобод туманида 2022-йил 1-чорак ҳолатига кўра жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Шодиевнинг ахбороти тўғрисида.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил
17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ва 2019-йил 8-январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Сагатовнинг ҳисоботи тўғрисида.
3. Мирзаобод тумани маҳаллий бюджетида 2022-йилнинг биринчи босқичида шаклланган қўшимча манбаларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан жамоатчилик фикри асосида йўналтириш юзасидан туман Молия бўлими мудири ахбороти тўғрисида.
4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5117-сонли қарорининг ижроси бўйича туманда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича туман Халқ таълим бўлими мудири Ж.Зикриллаевнинг ҳисоботи тўғрисида.
5. Ўзбекистон Респуликаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг тумандаги ижроси юзасидан туман Буюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи О.Шодиевнинг ҳисоботи тўғрисида.
6. Туманда ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими бошлиғи ҳисоботи тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4840-сонли Қарори ижроси юзасидан “Мирзаободтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Б.Юсуповнинг ҳисоботи тўғрисида.
8. Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи М.Мавлянованинг ҳисоботи тўғрисида.
9. Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида туман “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Тўраевнинг ахбороти тўғрисида.
13 та оилаларни “Темир дафтар”га киритиш юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи И.Холқўзиевнинг ҳисоботи тўғрисида.
Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Сессия давомида сессия иши қатнашчилари, хусусан депутатлар, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдиришди. Сессия ишида кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди ва улар юзасидан билдирилган таклифлар, қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Сессия якунида "Мирзаобод туманида ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш" мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларига туман Ёшлар ишлари агентлиги шўба мудири Рашид Исмоилов маълумот берди.
Туман ҳокими Жонибек Яриев Матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Жорий йилнинг 25 апрель куни Мирзаобод туманининг 18 та маҳаллаларида "Беш ташаббус олимпиада"си доирасида "Зукко китобх...
26/04/2022

Жорий йилнинг 25 апрель куни Мирзаобод туманининг 18 та маҳаллаларида "Беш ташаббус олимпиада"си доирасида "Зукко китобхон" интеллектуал танловининг маҳалла босқичига старт берилди. Танловда туманимиздаги 16-30 ёш тоифаси бўйича иштирокчилар ўз маҳаллаларида беллашдилар ва юқори балл тўплаган жамоалар сектор босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Address

Mirzaobod
Gulistan
20011002

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00
Saturday 09:00 - 17:00

Telephone

+998994406028

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Mirzaobod tuman Hokimligi Axborot xizmati posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Videos

Share