Ozoda Habibullayeva

Ozoda Habibullayeva Fikrlar, sheʼrlar, mulohazalar

06/04/2024

Биласанми, сен берган мунчоқ
Тортмамда турибди ҳали ҳам.
Эсласанг, кумушранг, кўзи оқ,
Эсласам... Юрагим бўлар нам...

О.Ҳабибуллаева

19/03/2024

КЎРИНИБ ТУР

Изланаман ҳар ён тентираб,
Йўқоласан қайларга тез-тез?
Уҳ тортаман атрофга қараб,
Сен қорангни кўрсатмаган кез.

Сен йўқ жойда бўлмайман мамнун,
Сен йўқ жойда кўнглим тўлмайди.
Кўринмасанг ғайратим якун,
Кўринмасанг кулиб бўлмайди.

Ёки... Баъзан кўрмайман ўзим,
Турсанг ҳамки рўпарамда тик.
Оҳ, ҳарқалай энг кераклигим,
Сен билан кўп бирга бўлмадик.

Табиатинг бор-да ажойиб!
Гар йўқ бўлсанг изламоқ қизиқ.
Фақат доим бўлмагин ғойиб,
Кўриниб тур гоҳ-гоҳи мантиқ...

Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
03.2024

19/03/2024

Fikr - transportga oʻxshaydi. Shaxsiy mashinasi boʻlmaganlar jamoat transportidan foydalanishadi...

15/02/2024

ШУКРОНА

Суратингга боқаман кулиб,
Сийратингла мафтун этасан.
Оқ кўйлакда доимгидан ҳам
Бошқачароқ бўлиб кетасан.

Табиатинг ёқар дилимга,
Табиатнинг инъомидексан.
Сезасанми нимадир,
Қўлим
лабимдан сўнг расмингга тегса?!

Чўктирмоқчи бўлар домига,
Боқсам, қаҳварангли кўзларинг.
Биласанми, кеча тушимда
Ҳаёт ҳақда роса сўзладинг.

Пичирладим тескари қараб,
Исмингга ўхшайди бу ҳаёт...
Лутф этмадинг, тонггача яйраб
Бермоқчийдим ишқдан баёнот.

Уйғонаман, узатаман қўл –
Тортмамда бир дона расминг бор.
Манглайимда йўғим, қайдадир
Борлигинг-чун ташаккур минг бор!

О.Ҳабибуллаева
01.2024

15/02/2024

Chiroyli ayol oʻzini baxtli his qilmasligi mumkin. Lekin baxtli ayol oʻzini chiroyli his qiladi...

O.Habibullayeva

ЧОРАЖим бўл, тишла тилингни,Кўзингни юм, кўзингни.Ҳақиқатни изламоқ –Жарга отмоқ ўзингни.Жим бўл, бошни кўтарма,Ширин қи...
24/12/2023

ЧОРА

Жим бўл, тишла тилингни,
Кўзингни юм, кўзингни.
Ҳақиқатни изламоқ –
Жарга отмоқ ўзингни.

Жим бўл, бошни кўтарма,
Ширин қилгин сўзингни.
Оширма шўр пешона
Манглайдаги тузингни.

Жим бўл, келса аламинг,
Сўк мол-у қўй-қўзингни.
Тупуриб қўй инсофга,
Тортмасингдан бўзингни.

Эл қатори бўлавер,
Жим е насиб-рўзингни.
Бўлолмасанг жим, агар,
Отиб ташла ўзингни...

О.Ҳ

03/12/2023

****

Ўзим олиб қочиб ўзимни сендан,
Ўзим нигоҳингни излайвераман.
Ўзим воз кечдириб дилингни мендан,
Ўзим яна қалбинг кўзлайвераман.

Ўзим кураш қилиб ўзим-ла мудом,
Ўзим беркитаман кўзимдан сени.
Ўзимга ялиниб, ёлвориб шу он
Қайтариб оламан ўзимдан сени...

©О.Ҳ. 26.10.2021

Баъзи муаммоларнинг ечими – уларни шунчаки ўз ҳолича қолдириш, уларни вақт измига ташлаб қўйишдир. Баъзи муаммоларни вақ...
02/11/2023

Баъзи муаммоларнинг ечими – уларни шунчаки ўз ҳолича қолдириш, уларни вақт измига ташлаб қўйишдир. Баъзи муаммоларни вақт ўтиб, Аллоҳнинг ўзи ечиб беради.
Энг муҳим жойи, ҳал қилишингиз керак бўлган ва Аллоҳга ва вақтга ҳавола этиладиган муаммоларни ажрата билишингиздир...

О.Ҳ

ҚАҲВАХОНАЭски жойлар, эски манзиллар, Қаҳвахона эгаси ўша.Қаҳва дамлар, жилмайиб қўйиб,Аввалгидек битта қанд қўшар.Қора ...
01/11/2023

ҚАҲВАХОНА

Эски жойлар, эски манзиллар,
Қаҳвахона эгаси ўша.
Қаҳва дамлар, жилмайиб қўйиб,
Аввалгидек битта қанд қўшар.

Қора қаҳва кўпикларидек
Тугаб борар янги ўйларим.
Айни шу он сенинг томонда
Ҳолат қандайлигин ўйладим...

Юргандирсан балки фаромуш,
Ҳаёл қилиб кулишларимни.
Мажнунтолнинг тагида кунда
Муштоқ кутиб туришларингни.

Ёки...
Ёки исмим аллақачонлар,
Бўлиб кетган кўнглингдан йироқ.
Хотиралар чангланиб ортда,
Унутгансан мендан олдинроқ...

Бари ўчса ҳамки дилингдан,
Ҳислар бўлса ҳамки бегона.
Ишонмайман ҳаёлларингдан
Чиққанига шу қаҳвахона.

Кел, зиёрат қилмоққа бир бор,
Майли, бошқа столга ўтир.
Келсанг, бари аввалги, фақат,
Ўртамизда ҳаяжон йўқдир...

Юрдик биз ҳам баланд-пастлардан,
Энди биз ёш йигит-қизмасмиз.
Энди сутли қаҳва юзига
Какаодан юрак чизмасмиз.

Энди ўтли сўзлашиб эмас,
Симирамиз сокин, қаҳвани.
Ўчиб бўлган йиллар дастидан,
Диллардаги севги гулхани...

Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
31.10.2023

t.me/dilsatrlarii

Alloh nasib qilib ilk kitobim nashrdan chiqdi...😊
25/09/2023

Alloh nasib qilib ilk kitobim nashrdan chiqdi...😊

СОҒИНЧКел, дейман пичирлаб, расмингга,Кўнглимга орзиқиш соласан.Шеър ёзиб бошлайман исмингга,«Ошиғим, ўзинг бир донасан»...
13/09/2023

СОҒИНЧ

Кел, дейман пичирлаб, расмингга,
Кўнглимга орзиқиш соласан.
Шеър ёзиб бошлайман исмингга,
«Ошиғим, ўзинг бир донасан».

Ўкиниб, шеъримнинг ярмида
Ҳарфларим ялпайиииб олади.
Хўрсиниб дилимнинг шамида
Сўнгида уч нуқта қолади.

Нуқталар сўзлайди сўз демай
Юракнинг адоғсиз ғамидан.
Алам-ла айтишар «айланай,
Кутишнинг бемаза таъмидан».

Келмайсан, кўрмайман соянгни,
Билмайсан, муштоқман қанчалар.
Куттириш биргина чорангми?
Бу ишинг жонимни парчалар.

Барглари қувраган тол каби,
Боряпман кундан кун қовжираб.
Ўзингсан кўнглимнинг талаби,
Келгин ёр, бир бора ҳол сўраб.

Келмайсан, кўрмайман соянгни,
Билмайсан муштоқман қанчалар...

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
10.2022

10/09/2023

КУЛИБ ЮР

Пардозлар қиламан сен учун,
Ёқмасми дейманда сепкилим.
Кўзимда порлайди зўр учқун,
Ёнингга борганда севгилим.

Куттириб қўяман анча вақт –
Кийимим минг бора алмашар.
Нигоҳинг наздида эгнимга
Билмайман қайси ранг ярашар.

Сочимга тўғноғич тақмайман,
Куласан шамоллар ўйнаса.
Сен кулсанг юлдуздай чақнайман,
Жилмайсанг, тўймасам, тўймасам...

Гарчи биз ёнма ён юрганда
Орага сиғади тўрт одам.
Қўлларинг қўлимга тегмас-у
Сочимни силайсан кўз билан.

Бўйларим бўйингга жуда мос,
Елкангдан салгина ўтаман.
Сен билан суҳбатнинг вақтини
Ҳар сафар интизор кутаман.

Худонинг суйгани шудир-да –
Танитди кўнглимга суйганин.
Бахтимга соғ бўлгин доимо,
Кулиб юр, суйганим, суйганим...

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
05.2023

10/09/2023

СОҒИНДИМ ДЕ

Соғинмадим, дейсан, ўзингча,
Асабимга роса ўйнайсан.
Ўртанувдинг нелар деб кеча?
Аразимга сира тўймайсан.

Кўришгандик анча вақт олдин,
Сўрагандир кўп, чап томонинг.
Мени таниб балога қолдинг,
Соғинтирар энди ёмонинг.

Соғиндингми десам, йўқ, дема,
Биласан-ку, ранжиб қоламан.
Сўнг аразнинг зўр кучи билан
Соғинтириб қасос оламан.

Чидайсанми йўқ бўлиб қолсам,
Жавобларсиз қолса хатларинг?
Кўнглингга кўп ғулғула солсам,
Бир сўз десам: "ҳаддан хатладинг"...

Қовоғимдан қор ёқса, яйраб
Яшнайсан-а, бирам, безорим.
Ранжитмасдан, сўраганимда
Соғиндим де, бермай озоринг...

Соғинмаслик мумкин қандайин,
Қани ўзи, кўнглинг омонми?
Севдираман ҳали кун сайин,
Соғинмай ҳам кўр-чи, ёмоним...

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
05.2023

ЖАРАЁНИчимда ҳарорат кўтариляпти,Жизиллаб кетяпти кўнглим девори.Қизишиб турувди ўзи ҳисларим,Кўпайди дунёнинг куйган бе...
17/08/2023

ЖАРАЁН

Ичимда ҳарорат кўтариляпти,
Жизиллаб кетяпти кўнглим девори.
Қизишиб турувди ўзи ҳисларим,
Кўпайди дунёнинг куйган бемори.

"Уҳ"лайман дам бадам сиғмай ичимга,
Ҳисларнинг тутунин юта олмайман.
Кўзларим ёмғирин ёғиб бермаса...
Бошқача ёрдамни кута олмайман.

Салгина ҳовурим босиб олиб, сўнг
Бошлайман мусиқий терапияни.
Қўшилиб куйлайман, рақсга тушаман,
Бақиртириб олиб шўх мусиқани.

Ҳаракат қиламан эшитмасликка,
Кўнглимнинг йиғи-ю, нолаларини.
Охири аламдан отиб ташлайди
Оғир ҳисларини – болаларини.

Бирма бир азаси ўқилар кейин.
Ҳаммаси худодан, деб ураман бонг.
Сўнг дилни йўргакка айлантиради
Покиза ҳисларга ҳомиладор онг.

Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
17.08.2023

t.me/dilsatrlarii

29/07/2023
28/07/2023

★★★★

Ҳаёт – тижорат. Ҳаракат – сармоя. Инсон – тижоратчи. Даромаднинг қандай бўлиши сармоянинг қанчалик кўп ва шу билан бирга қай даражада тўғри киритилганига боғлиқ...

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА

26/07/2023

★★★★

Нимага ёки кимга қаратилган бўлишидан қатъий назар нафрат энг аввало ўзи жойлашган кўнгилни нохуш қилади, ўз эгасини қийнайди. Нафрат қаратилган воқеликка ёки инсонга эса бу нафратнинг зиғирча ҳам таъсири бўлмаслиги мумкин...

Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА

★★★★Инсон бировнинг дард-у аламини ўзига олиб уни енгиллатиши ҳам мумкин, бировнинг дард-у аламини олиб енгиллатиши ҳам ...
19/07/2023

★★★★

Инсон бировнинг дард-у аламини ўзига олиб уни енгиллатиши ҳам мумкин, бировнинг дард-у аламини олиб енгиллатиши ҳам мумкин. Яхшиси – иккинчиси.

Буни бировнинг танасидан зирапчани олиб ташлаб унинг дардини енгиллатишга ўхшатиш мумкин. Биринчиси бировнинг танасидан зирапчани олиб инсон ўзига санчиб қўйишга ўхшаса, иккинчиси бировнинг танасидан зирапчани олиб ташлаб юборишга ўхшайди...

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА

★★★★ Инсон ҳаёти билиш ва англашнинг зинапояларидан иборат. Инсон шу зинапоялардан тобора кўтарилиб боради. Биринчи қада...
19/07/2023

★★★★

Инсон ҳаёти билиш ва англашнинг зинапояларидан иборат. Инсон шу зинапоялардан тобора кўтарилиб боради. Биринчи қадамни ташламасдан туриб иккинчи қадамни қўйиб бўлмагани каби, бу зинапояларнинг биронта поғонасидан четлаб ўтиб кетишнинг ҳам иложи йўқ. Шунчаки улардан тезлик билан ўтиб кетиш мумкин холос.
Буни қила олганлар умрларининг сўнггигача бу зинапоянинг тобора юқори поғоналарига етиб боришга эришадилар. Имиллаганлар эса қанча кўп умр кўрмасин, зинапоянинг қуйиларида қолиб кетаверади.

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА

https://t.me/dilsatrlarii

ЖИМ (ўзимга)Етарли ўз гуноҳинг,Жавобин осон билма.Кейин бефойда оҳинг,Бировни ғийбат қилма.Боқ ўзингнинг ҳолингга,Заҳар ...
14/07/2023

ЖИМ (ўзимга)

Етарли ўз гуноҳинг,
Жавобин осон билма.
Кейин бефойда оҳинг,
Бировни ғийбат қилма.

Боқ ўзингнинг ҳолингга,
Заҳар қўшма болингга.
Қўйма шайтон ёнингга,
Бировни ғийбат қилма.

Бор ҳар кимнинг танлови,
Ҳар хил ҳар ким сўрови.
Ёқма гўринг қаловин
Бировни ғийбат қилма.

Ё яхши де, бўл, ё жим,
Ҳар ким ўзига ҳоким.
Ўзингга де "ўзинг ким?"
Бировни ғийбат қилма.

Биров ундай, ё бундай,
Сенга нима ким қандай?
Юрсин ўзи билгандай,
Бировни ғийбат қилма.

Етарли ўз гуноҳинг,
Жавобин осон билма.
Кейин бефойда оҳинг,
Бировни ғийбат қилма.

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
11.07.2023

24/06/2023

КУЧЛИ ИНСОН

Эътиборнинг маркази унга сира қизиқмас,
Қаердан жой топилса, шукрин айтар борига.
Пешонага келган ҳеч ишдан ёши сизиқмас.
Кўз кулади, дил кўнар бошга тушган барига.

Ўзин ҳақ деб билмайди, камтарона гап-сўзи,
Кибр отин минмайди, ердан узмас оёғин.
Ўзидан бошқалардан айб излашга йўқ кўзи,
Умр йўлин ёзмоққа танлар ёрқин бўёғин.

Нафсига қул бўлмайди, нафсини қул қилар у,
Берса йўқдир миннати, раҳматини кутмайди.
Раҳмоннинг марҳамати кенглигини билар у,
Енгиллигига учиб эгри йўлни тутмайди.

Сабрининг косаси кенг, таги чуқур, тўлмас ҳеч.
Яратгани яратган барчасини қадрлар.
Қаҳри, тилда заҳри йўқ, меҳрга зор бўлмас ҳеч,
Унга гўзал барчаси – дала, дашт, тоғ, адирлар.

Кечирар ҳар нарсани, қасд қилмайди бировга,
Хазинаси – вақтини беҳудага сарфламас.
Матонати мустаҳкам, дош берар ҳар синовга,
Юқорилар ҳамиша, чекинмайди, пастламас.

Кучли инсонга осон, лек куч йиғмоқ машаққат,
Ўзни енгган инсоннинг мукофоти эрур куч.
Кучга интилганларнинг ёри муваффақият,
Инсонга бебаҳо бахт, хотиржамлик берур куч!

© Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
02.2023

СОҒИНДИМ ДЕ Соғинмадим, дейсан, ўзингча,Асабимга роса ўйнайсан.Ўртанувдинг нелар деб кеча?Аразимга сира тўймайсан.Кўришг...
10/06/2023

СОҒИНДИМ ДЕ

Соғинмадим, дейсан, ўзингча,
Асабимга роса ўйнайсан.
Ўртанувдинг нелар деб кеча?
Аразимга сира тўймайсан.

Кўришгандик анча вақт олдин,
Сўрагандир кўп, чап томонинг.
Мени таниб балога қолдинг,
Соғинтирар энди ёмонинг.

Соғиндингми десам, йўқ, дема,
Биласан-ку, ранжиб қоламан.
Сўнг аразнинг зўр кучи билан
Соғинтириб қасос оламан.

Чидайсанми йўқ бўлиб қолсам,
Жавобларсиз қолса хатларинг?
Кўнглингга кўп ғулғула солсам,
Бир сўз десам: "ҳаддан хатладинг"...

Қовоғимдан қор ёқса, яйраб
Яшнайсан-а, бирам, безорим.
Ранжитмасдан, сўраганимда
Соғиндим де, бермай озоринг...

Соғинмаслик мумкин қандайин,
Қани ўзи, кўнглинг омонми?
Севдираман ҳали кун сайин,
Соғинмай ҳам кўр-чи, ёмоним...

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
05.2023

t.me/dilsatrlarii

Вақт бу олтин. Инсон ўзи ва бошқаларнинг олтинини қадрлаши, юқори баҳолаши, ўз олтинини басамар оғирлатиб қўймаслиги ва ...
28/05/2023

Вақт бу олтин. Инсон ўзи ва бошқаларнинг олтинини қадрлаши, юқори баҳолаши, ўз олтинини басамар оғирлатиб қўймаслиги ва бошқаларнинг олтинини ҳам ўғирламаслиги керак...

Озода Ҳабибуллаева

ВАТАНРангингда ранг қолмайди, камаймаса каналар,Совуриб бор будингни, қоғоздаги «мана»лар,Бағрингни тўлдирган ул жоним ф...
24/05/2023

ВАТАН

Рангингда ранг қолмайди, камаймаса каналар,
Совуриб бор будингни, қоғоздаги «мана»лар,
Бағрингни тўлдирган ул жоним фидо деганлар
Жон десанг думин тугиб, инларига паналар.

Ошқозонлар сени еб тўймайдиган оч қозон.
Аск садо бермайди зўр, сен деб айтилган азон.
Нархинг қилганлар арзон, бўлмадилар ҳеч мулзам,
Сен бўлдинг бағри куюк, сенпарварга зор, сарсон.

Ейилиб битмасингдан, қолмасингдан бе чора,
Сени дегувчиларнинг сафи ортар қачон, а?
Нафслар сенинг кушанданг, қилгувчи ҳолингни танг,
Жиловланар қачон ё қачон бас қилар, қона...

Кўнгиллар тўлса сенга алоқадор ҳисларга,
Йўқоларди қузғунлар сендан ҳу-у олисларга.
Томиринг кемирганлар, шу билан семирганлар
Айланарди ортингда қолиб кетган изларга.

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
03.2023

ДУНЁБаҳслашма у билан, ҳисоблашсанг ютасан,Ўзининг билганидан қолмайдиган ўр, дунё.Ўзинг учун югур, ел, йўқса нима кутас...
23/05/2023

ДУНЁ

Баҳслашма у билан, ҳисоблашсанг ютасан,
Ўзининг билганидан қолмайдиган ўр, дунё.

Ўзинг учун югур, ел, йўқса нима кутасан?!
Гар яшашни билмасанг, пешонангда шўр дунё.

Унда ғолиб бўлмагай, шундай кураш майдони,
Керилганнинг танобин тортиб қўяр зўр – дунё.

Кулсанг кулар қўшилиб, сендан баланд хандони,
Қовоқ солма, оҳ чексанг, оҳларингга жўр дунё.

Унда бари мужассам, не изласанг топасан,
Яхшига ҳам, ёмонга бирдек тўла, мўл дунё.

Боқсанг хира дил билан, ундан доим хафасан,
Кўнгли тиниқ бўлганга, гулга тўла йўл дунё.

Ўзаман деб билганни қолдиради чангида,
Мудом отин қамчилаб, эмас содда, гўл дунё.

Нурга белан, покланиб, юз очиб тур янгидан,
Ариб ёмон феъллардан, яхшиларга тўл, дунё!

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
07.02.2023

★★★★Кўнгилда ғулғула пайдо қилиш жуда осон. Уни йўқ қилиш эса қийин. Инсонда билим қанчалик кам бўлса ғулғуладан қутулиш...
21/05/2023

★★★★

Кўнгилда ғулғула пайдо қилиш жуда осон. Уни йўқ қилиш эса қийин.
Инсонда билим қанчалик кам бўлса ғулғуладан қутулиш шунчалик секин юз беради ёки ғулғуладан қутулиб бўлмайди, токи алоқадор билимлар билан ишонч ҳосил қилинмагунича...

Шубҳа инсоннинг ички энергиясини жадал ва бесамар сарфлайди. Шу ўринда, у ҳаракатларнинг бўлиши мумкин бўлган вазиятларга кўра амалга оширилишини ҳам таъминлайди. Бу жараёнда инсон ички энергиясини эҳтимолий ҳолатлар инобатга олинган ҳаракатларга айирбошлайди... Бу самарали бўлиши мумкин, лекин шубҳа билан инсон дадил муносабатларга кириша олмайди ва дадил ҳаракатларни амалга ошира олмайди. Чунки дадил ҳаракатларнинг асоси ишонч ҳисобланади...

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА

★★★★Ҳаёт қаттиққўл устоз. У дарсларини ўқувчисининг бошини деворга уриб-уриб ўргатади. Бунинг оғриғидан тўйган одам ҳаёт...
18/05/2023

★★★★

Ҳаёт қаттиққўл устоз. У дарсларини ўқувчисининг бошини деворга уриб-уриб ўргатади. Бунинг оғриғидан тўйган одам ҳаётнинг айтганларини айтганларидай бажаришга жон жаҳди билан ҳаракат қилади. Пишган бош, билсак бўладики, ёки кўп марта деворга урилган ёки кўп марта деворга урилиб ғурра бўлиб кетган бошларни кўп кўрган...
Танаси бошқа дард билмайдики, барибир, боши деворга қарсиллаб урилгандаги дардни татиб кўрган бош, буни четдан кўрган бошга нисбатан ўзини деворлардан кўпроқ ва қаттиқроқ ҳимоя қилади...

©Озода Ҳабибуллаева

14/05/2023

Inson ishonishni istagan va yoʻqotishdan qoʻrqqan odamidan ishonish uchun sabablar qidiradi. Yoʻqotishdan qoʻrqmagan insonlardan esa ishonmaslik uchun sabablarni qoʻrqmay qidiradi...

Ozoda Habibullayeva

КЕЛКўзларингга боқсам, тўхтаса олам,Нигоҳинг сеҳридан бўлсам адойи.Кўнглингнинг тафтида исинсам бир дам,Кел, деса дилинг...
07/05/2023

КЕЛ

Кўзларингга боқсам, тўхтаса олам,
Нигоҳинг сеҳридан бўлсам адойи.
Кўнглингнинг тафтида исинсам бир дам,
Кел, деса дилингнинг энг баланд жойи...

Соғинчнинг уйига ишқдан ўт қалаб,
Бир нигоҳ солсанг ёр, ёниб кетарди.
Сендан изҳори дил этмайман талаб,
Бошқача куласан, десанг етарди...

©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
10.2022

ЖУДАЯМ...Кўрсам эди, сизни яна бир бора,«Яхшимисиз» деб ҳол сўрасангиз бир.Ҳаяжоним ошиб, юзларим ёнаБахтдан самоларга у...
03/05/2023

ЖУДАЯМ...

Кўрсам эди, сизни яна бир бора,
«Яхшимисиз» деб ҳол сўрасангиз бир.
Ҳаяжоним ошиб, юзларим ёна
Бахтдан самоларга учиб кетсам гир...

Эшитилар бирам чиройли бўлиб,
Исмимни айтсангиз, дилга яқиним!
Бир кулиб қўйсангиз, қувончга тўлиб,
Айтгим келиб кетар қалбдаги сирим.

Лекин сизга етиб бўлмас сира ҳам,
Бизнинг жойларимиз ҳали остона.
Ичга сиғмай юрсам керак кўп маҳал,
Бир кун сиз-ла суҳбат қурсак дўстона.

Кўрсам эди, дейман, яна бир бора,
Лекин юзингизга қарай олмайман.
Пинҳона тикилиб оламан, ёна,
Қўрқаман, сиз томон яқин бормайман.

Сизчи, ўйлайсизми мен ҳақимда ҳеч?..Йўға, нималарни ҳаёл сураман?!
Сизга етар йўллар бўлса ҳам-ки берк,
Мен сизни жудаям яхши кўраман...

О.Ҳ

03.05.2023

Address

Dzhizak

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Ozoda Habibullayeva posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Videos

Share