Bukhara News

Bukhara News Последние и актуальные новости Бухары и Узбекистана. Единственное официальное электронное СМИ в Бухаре

⚡️Фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имконияти янада кенгаяди  2020 йилда маъмурий судлар томонидан давлат хизматла...
18/03/2023

⚡️Фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имконияти янада кенгаяди

2020 йилда маъмурий судлар томонидан давлат хизматларини кўрсатишга ваколатли идораларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, уларнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топишга доир 6 920 та иш кўриб чиқилган, улардан 5 257 таси қаноатлантирилган. 2021 йилда эса, ушбу рақамлар кўрилган ишлар бўйича 5 761 тани, қаноатлантирилгани 3 538 тани ташкил этган.

Батафсил: https://bukhara-news.uz

🇺🇿Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахт экдиБатафсил телеграм-каналда 🇷🇺Шавкат Мирзиёев посадил дерево ...
18/03/2023

🇺🇿Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахт экди
Батафсил телеграм-каналда
🇷🇺Шавкат Мирзиёев посадил дерево в рамках проекта «Зеленое пространство»

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалининг бир гуруҳ ходимлари эътироф этилди“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалида ...
18/03/2023

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалининг бир гуруҳ ходимлари эътироф этилди

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалида ташкил этилган тадбир барчага гўзаллик улашди. Байрам дастурида йиллар давомида самарали меҳнат қилган, халқ фаровонлиги йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келган ҳамда масъулият билан тиним билмай меҳнат қилиб келаётган юзга яқин соҳа вакиллари газ таъминоти филиали ҳамда Бошланғич Касаба уюшмаси томонидан эътироф этилди. Уларга эсдалик совғалар топширилди.

Газ таъминоти филиали директори Ўткир Файзиев томонидан барча тизим вакилларининг халқ йўлидаги машаққатли хизмати шарафланди.

🕋🥰🥰😇🥰🥰🥰🥰🕋                 🕋🥰😇🥰🥰 - 😀🥰😇😇😇🕋4️⃣4️⃣4️⃣  👉 6️⃣6️⃣6️⃣6️⃣                               РАМАЗОН БОШИ✅29.03 - 11....
16/03/2023

🕋🥰🥰😇🥰🥰🥰🥰🕋

🕋🥰😇🥰🥰 - 😀🥰😇😇😇🕋

4️⃣4️⃣4️⃣ 👉 6️⃣6️⃣6️⃣6️⃣

РАМАЗОН БОШИ
✅29.03 - 11.04 📣1950$📣

РАМАЗОН ҚАДР
✅05.04 - 18.04 📣2450$📣
✅07.04 - 20.04 📣2450$📣
✅09.04 - 24.04📣2450$📣
✅10.04 - 25.04 📣2650$📣

✈️ТОШКЕНТ-ДУБАЙ-МАДИНА✈️
✈️ЖИДДА-ДУБАЙ -ТОШКЕНТ✈️

🕌Мадина: 👉 HAYAH PLAZA 4⭐️
🕋Макка: 👉 ARAK AJYAD 4⭐️

✅ Авиачипталар
✅ Мехмонхона
✅ 🍽2 МАХАЛ ОВҚАТ
✅ 🧾Умра ВИЗА🇺🇿
✅ 🚌Транспорт ҳизмати
✅ 🕌Мадина 3 КЕЧА - 4 КУН
✅ 🕋Макка 10 КЕЧА - 11 КУН
✅ 👳🏻‍♂️50 Боши

🎁 ХАДЯЛАР:
✅💧ЗАМ ЗАМ 5 литр 💧
✅ 🧥Нимча, 🎒Сумка: 🔖Бейжик, Умра қўлланма

✅Фирма хизмати 700 000 су’м

📱+99893-459-66-65 Бухоро
📱+99890-514-07-00 Бухоро
☎️ +99878-140-07-07 Тошкент
📱+99891-588-33-32 Термез

Пахта ва ғалла етиштирувчи кластер корхоналари ва деҳқон фермер хўжаликлари ҳамда иссиқхона эгаларига шу билан бирга том...
16/03/2023

Пахта ва ғалла етиштирувчи кластер корхоналари ва деҳқон фермер хўжаликлари ҳамда иссиқхона эгаларига шу билан бирга томорқа ер эгалари учун СЕЛИТРА, АММОФОС, КАРБАМИД ВА КАЛИЙ минерал ўғитларни арзон нархларда чекланмаган миқдорларда таклиф қиламиз. Когон туман Туткунда МФЙдаги марказий омбор.
Мўлжал Бухоро нефтбазаси рўпарасида.
Телефон: 977381156, 977381172. Ўғитлар сифати кафолатланган.

Жиззахда 115 кг номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди     У гўштни Бухородан Тошкентга сотиш мақсадида...
15/03/2023

Жиззахда 115 кг номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

У гўштни Бухородан Тошкентга сотиш мақсадида олиб кетаётган бўлган.

15/03/2023
Оскар мукофоти ғолиблари қанча миқдорда пул олади?Мукофотга сазовар бўлганлар бир цент ҳам олишмайди. Лекин, мукофотга с...
15/03/2023

Оскар мукофоти ғолиблари қанча миқдорда пул олади?

Мукофотга сазовар бўлганлар бир цент ҳам олишмайди. Лекин, мукофотга сазовор бўлганидан сўнг эришиладиган обрў эътибор ижодкорнинг қийматини бир неча бараварга кўтаради.

Масалан, «Энг яхши фильм» номинацияси ғолиби бўлган фильмнинг даромади мукофотдан сўнг ўртача $14 млнга, Энг яхши актёрнинг гонарари $3,9 млнга актрисаларникини $500 мингга ошар экан.

Ўтган даврда Америка кино санъати академияси 3 000 дан ортиқ ҳайкалчаларни ўз эгаларига топширди. Ҳайкалчанинг оғирлиги 3,85 кгни ташкил қилади ва у 24 каратли олтин билан қопланади, бу эса Оскар нархини йилдан-йилга ошириб боради.

Шунингдек, «Форбес»нинг ҳисоблашича ҳайкалчанинг таннархи $700 ни ташкил этар экан.

Вобкент тумани "Бозоржойи" маҳалласининг хонадонлари ичимлик суви билан таъминланадиВобкент тумани аҳолисини тоза ичимли...
15/03/2023

Вобкент тумани "Бозоржойи" маҳалласининг хонадонлари ичимлик суви билан таъминланади

Вобкент тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда яхшилаш борасида мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти яхшиланиши билан бирга, сув таъминотидаги муаммолар барҳам топиб, истеъмолчиларнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондирилади.
Бугун туман ҳокимлиги ахборот химати ва туман Сувоқова бўлими раҳбари "Бозоржойи" маҳалласида бўлиб, иш жараёнларини кўздан кечирди.
Ҳозирда давлат дастури асосида "Бозоржойи" маҳалласининг Оталиқ, Бозоржойи, Чорбоғнав қишлоқларида ичимлик суви қувурлари тортилмоқда. Маҳаллада жами аҳоли сони 2685 та, 618 та хонадон бор. Шу кунларда 1.9 млрд сўм пул маблағлари эвазига 14.7 км жойига ичимлик сув қувурларини тортиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Ромитанда Президент қарори бўйича амалий ишлар давом этмоқдаЎзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда м...
15/03/2023

Ромитанда Президент қарори бўйича амалий ишлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Ромитан туманида узоқ йиллар давомида ўз ечимини кутиб ётган муаммолар бартараф этилмоқда.

Жумладан, қарорга асосан тумандаги “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинининг ички кўчалари ҳам ободонлаштирилиши керак эди. Аҳолининг талабига кўра энг ўткир масала йўлларни замон талабига мослаштириш масаласи бўлди.

Шунинг учун 1 километр 800 метр масофадаги йўллар асфальтланиши бошланмоқда. Бу ишлар “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг 20 нафарга яқин ходимлари ҳамда 10 дан ортиқ махсус техникалар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Ҳудудда бўлган Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида туман ИИБ бошлиғи Шаҳоб Ҳайитов, туман Халқ қабулхонаси мудири Ғани Муяссаров, туман ҳокими ўринбосари Азамат Шодиев ҳамда ишчи гуруҳ амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиниб, бажарилаётган ишлар бўйича фикр алмашилди.

 #ТайинловҚурбонов янги ташкилотда ҳам лавозимида қолдирилдиШу вақтга қадар Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасини бош...
15/03/2023

#Тайинлов

Қурбонов янги ташкилотда ҳам лавозимида қолдирилди

Шу вақтга қадар Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасини бошқариб келган Фаррух Қурбонов қайта ташкил этилган Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Собиқ бошқарма бошлиғи Д.Мустафаева Яккасарой туман ХТБ мудири лавозимига ўтказилгунга қадар унинг ўринбосари лавозимида ишлаб келган эди.

🇺🇿Бугун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда   Бугун ва эртага куннинг биринчи ярмида G3 даражали 5 баллик кучли магнит...
15/03/2023

🇺🇿Бугун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

Бугун ва эртага куннинг биринчи ярмида G3 даражали 5 баллик кучли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Магнит бўронлари вақтида бош қаттиқ оғриши, асабийлашиш, чарчоқ ва уйқусизлик бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз, уйда дам олиш тавсия этилади.

🇷🇺Сегодня ожидается сильная магнитная буря

Сегодня и завтра в первой половине дня ожидаются сильные магнитные бури 5-го балла G3. Во время магнитных бурь могут возникать сильные головные боли, раздражительность, быстрая утомляемость и бессонница. В этом случае рекомендуется отдыхать дома без чрезмерных физических нагрузок.

Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушландиПешку тумани «Малишояк» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган С.Ш...
14/03/2023

Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

Пешку тумани «Малишояк» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган С.Ш. исмли эркак қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, туманнинг «Янгибозор» маҳалласидаги ўзи яшаб келаётган хонадонда фоҳишахона ташкил қилиб, бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб келиб, бунинг эвазига моддий манфаат кўриб келган.

Жумладан, 2023 йил 6 март куни И.Ҳ. исмли эркак ва Ҳ.М. исмли аёлнинг жинсий алоқада бўлиши учун шарт-шароит яратиб, эвазига 40.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, «мижозларга» уйни бўшатиб, бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ромитанда “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг туман босқичи ҳамда “Раҳбар ва ёш инноваторлар учрашуви” ўтка...
14/03/2023

Ромитанда “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг туман босқичи ҳамда “Раҳбар ва ёш инноваторлар учрашуви” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги “Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 30-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Ромитан тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида 16-25 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг туман босқичи жорий йилнинг 10-13 март кунлари бўлиб ўтди.

Танловнинг Ромитан туман босқичида IQ тестдан жами 125 нафар иштирокчи муваффақиятли ўтган бўлса, шулардан 17 нафари танловда ўз лойиҳаси билан иштирок этди. Якуний баллар натижасига кўра, энг яхши деб топилган 5 нафар иштирокчи танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бугун, 13 март куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Умеджон Барноев, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азамат Наимов, туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Талат Шоевлар томонидан танлов ғолибларига сертификатлар ҳамда БҲМнинг 5 баробари миқдоридаги пул мукофотлари топширилди.

Бундан ташқари шу кунни ўзида “Раҳбар ва ёш инноваторлар учрашуви” ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда 20 нафардан ортиқ ёш инноваторларнинг инновацион лойиҳа ва ғояларини акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада фаол иштирок этган 2 нафар ёш инноваторларнинг лойиҳалари “Энг яхши ишланма” наминацияси бўйича танланиб, сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

🤩 Navro’z bayrami munosabati bilan faqatgina ilk 21 nafar xaridor 21 martgacha “Buxoro Savdo Majmuasi”dan do'kon sotib o...
14/03/2023

🤩 Navro’z bayrami munosabati bilan faqatgina ilk 21 nafar xaridor 21 martgacha “Buxoro Savdo Majmuasi”dan do'kon sotib olishda ega bo'ladi:👇

● 21% CHEGIRMA
● FOIZSIZ MUDDATLI TO'LOVGA

❗️Shoshiling, “Buxoro Savdo Majmuasi”da do'konlar soni cheklangan

✅ Bundan tashqari siz ham ega bo'lasiz:
- Tayyor kadastr va ta'mirga ega do'kon
- Tayyor ijarachi
- 3 oy davomida marketingni qo'llab-quvvatlash

Ma'lumot uchun: (95) 767-0880, (95) 190-5777.
📍 Savdo bo'limi, 1-qavat, panoramali lift yonida.

Бухоро шаҳри Эски шаҳар ҳудудида маҳаллий ва чет эллик меҳмонлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, чорраҳа ва ...
14/03/2023

Бухоро шаҳри Эски шаҳар ҳудудида маҳаллий ва чет эллик меҳмонлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, чорраҳа ва кўчаларда тартибни сақлаш мақсадида ЙПХ ходимлари ўз хизмат вазифасини ўтамоқда. Албатта, бундай хизмат вазифаси ортида ҳайдовчи ва пиёданинг бирдек хавфсизлиги, шаҳримиз меҳмонларининг эса биздан миннатдорлиги ётади.

🇺🇿Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди🇷🇺ЦБ объявил...
14/03/2023

🇺🇿Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди

🇷🇺ЦБ объявил стоимость иностранной валюты по отношению к узбекскому суму с 15 марта

🇺🇿Ўзбекистонда 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтинги эълон қилинди🇷🇺В Узбекистане ...
14/03/2023

🇺🇿Ўзбекистонда 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

🇷🇺В Узбекистане обнародован рейтинг эффективности 62 государственных организаций по борьбе с коррупцией

Address

Bukhara
200100

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Bukhara News posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Videos

Share