Файзбоғ

Файзбоғ Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳли Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил!
(29)

(Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Жамоамиз мамлакатимиздаги таниқли блогер ва журналистлардан иборат. Халқни қийнаётган кўплаб долзарб муаммоларни ёритиш - энг асосий вазифамиз. Бизни кузатиб боринг!

Россия президенти Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди. Сайловла...
09/12/2023

Россия президенти Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди. Сайловлар 2024 йил 15−17 март кунлари бўлиб ўтади.

Донецк Халқ Республикаси (ДХР) парламенти спикери Артём Жога Путинга тегишли сўров билан мурожаат қилди ва Россия Федерацияси президенти бу таклифга рози бўлди.

«Катта раҳмат, ҳар хил вақтларда ҳар хил фикрда бўлганимни яширмайман. Аммо ҳозир, сиз ҳақсиз, ҳозир қарор қабул қилиш керак бўлган вақт. Мен Россия Федерацияси президенти лавозимига номзодимни қўяман», — деди Россия раҳбари.

Путиннинг давлат раҳбари сифатидаги амалдаги ваколатлари 2024 йил 7 майда тугайди. Бу сафар президентликка кетма-кет икки муддатдан ортиқ сайланишни тақиқловчи конституциявий чеклов амал қилмайди. 2020 йилда мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартиришлар киритилган. Шу сабаб ўша пайтда амалда бўлган давлат раҳбари аввалги шартларни ҳисобга олмаган ҳолда ушбу лавозимга яна ўз номзодини қўйиши мумкин бўлади.

🔥

Ўзбекистон бўйлаб метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан соат 15:00 гача олиб борилади, деб хабар бермоқда Энергетика...
08/12/2023

Ўзбекистон бўйлаб метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан соат 15:00 гача олиб борилади, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

Вазирлик мамлакатда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошгани, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайиши юз берганини таъкидлади.

Шунингдек, 7−16 декабрь кунлари оралиғида совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутилаётганини қўшимча қилди.

“Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди”, дейилади вазирлик баёнотида.

Аввалроқ «Ўзтрансгаз», «Худудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа корхоналар раҳбарлари президентга қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисобот берганди. Улар энергия тизими «ҳар қандай об-ҳаво инжиқлиги ва аномал совуққа тайёр»лигини маълум қилган.

Маълумот учун, S&P «Ўзбекнефтгаз» кредит рейтингини паст натижалар, юқори қарз юки ва Uzbekistan GTL тўлиқ қувват билан ишламаётгани сабабли нисбатан рискли бўлган «B+» даражасига туширган. Мажбуриятларнинг бузилиши ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли камайгани сабабли прогноз «салбий»га ўзгарган.

🔥

2022 йилда Ўзбекистон мактаблари 15 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур – PISA имтиҳонларида илк марта...
08/12/2023

2022 йилда Ўзбекистон мактаблари 15 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур – PISA имтиҳонларида илк марта иштирок этди. Синов натижаларига кўра, ўзбекистонлик болалар 81 та давлат орасида математика бўйича 72-ўринни, табиий фанлар ва ўқиш саводхонлиги йўналишларида 80-ўринни эгаллади.

Ўтган йилги тестда 81 мамлакатдан 15 ёшли 690 минг ўқувчи қатнашган. Улар ўз мамлакатларидаги 26 миллион ўқувчининг ўртача билимини акс эттиради.

Натижаларга кўра, математика йўналишида ўзбекистонлик ўқувчилар 81 давлат орасидан 364 балл билан 72-ўринни эгаллаган. Математика саводхонлиги бўйича энг юқори балл қайд этган давлатлар: Сингапур – 575 балл, Макао (Хитой) – 552 балл, Хитой Тайпеи – 547 балл, Ҳонконг – 540 балл, Япония – 536 балл.

2-йўналиш ўқиш саводхонлиги бўйича ўзбекистонлик ўқувчилар 336 балл билан 80-ўринни эгаллаган. Ўзбекистонга ўхшаш энг паст натижаларни Косова, Иордания, Марокаш ва Камбоджа ўқувчилари кўрсатган. Энг юқори натижани эса 543 балл билан Сингапур кўрсатган.

3-йўналиш табиий фанлар саводхонлиги бўйича Ўзбекистон 355 балл билан 80-ўринни эгаллаган. Бу йўналишда Сингапур 561 балл билан биринчи ўринда турган бўлса, ундан кейин Япония, Макао (Хитой), Хитой Тайпеи ва Корея ТОП 5 таликка кирган. Энг ёмон натижа кўрсатган 5 та мамлакат қаторига эса 360 балл билан Доминикан Республикаси, ундан кейин Косова, Филиппин, Ўзбекистон ва охирги ўринда Камбоджа турибди.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 2018 йилдан бери ушбу дастурда иштирок этиб келмоқда. 2022 йилги натижаларга кўра, қозоқ ўқувчилари математикадан 425, ўқиш саводхонлигидан 386, табиий фанлар саводхонлигидан 423 балл олган.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OCED) ташаббуси билан ҳар 3 йилда бир марта The Programme for International Student Assessment (PISA) халқаро ўқувчиларни баҳолаш тестлари ўтказилади. PISA тестлари халқаро тан олинган ўлчовдан фойдаланиб, ўқитиш тизимлари, мактаблар, ўқитувчилар ва ўқувчилардан маълумотларни тўплаб, ўқувчилар билимини баҳолайди.

Ўзбекистон эркаклардаги тестостерон гормони юқорилиги бўйича дунёда биринчи бўлдиТестостерон даражаси нима учун пасаяётг...
07/12/2023

Ўзбекистон эркаклардаги тестостерон гормони юқорилиги бўйича дунёда биринчи бўлди

Тестостерон даражаси нима учун пасаяётганини аниқлаш билан шуғулланадиган TestosteroneDecline.com дунё бўйлаб кузатувлари натижасини эълон қилди.

Унга кўра, тестостерон (эркаклардаги асосий жинсий гормон) энг юқори давлат сифатида Ўзбекистон қайд этилган. Ўзбекистонлик эркакларда тестостероннинг умумий даражаси 773 ng/dl'ни (десилитр учун нанограмм) ташкил этган.

Кейинги ўринларни мос равишда Камерун (73 ng/dl), Озарбайжон (694), Монголия (693) ва Эфиопия (671) эгаллаган. Қозоғистон (356) ва Қирғизистонда (405) нисбатан пастроқ даража кузатилган.

Шунингдек, АҚШ ва Бразилия каби мамлакатларда яшовчи эркакларда носоғлом паст даражали тестостерон эканлиги аниқланган. Рўйхатнинг қуйи қисмида Аргентина, Тайвань, Греция, Норвегия, Австрия ва Куба ўрин олган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, кўпгина мамлакатларда тестостерон даражасининг пасайишига нотўғри овқатланиш, носоғлом турмуш тарзи ва атроф-муҳитдаги эндокрин бузилишларга олиб келувчи кимёвий моддалар сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, тестостерон даражаси юқори бўлган эркаклар ҳаддан ташқари агрессив, хатти-ҳаракатларида импулсивлик ва ўзгарувчан кайфият бўлиши аниқланган.

🔥

Жалолободда метан қуйиш шохобчаси йўқ. Йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчилари ёнилғи қуйиш учун Ўзбекистонга келиб кетишга...
06/12/2023

Жалолободда метан қуйиш шохобчаси йўқ. Йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчилари ёнилғи қуйиш учун Ўзбекистонга келиб кетишга мажбур бўлмоқда

Бу ҳақда 24.kg ёзмоқда.

“Ҳайдовчилар ҳар куни Ўзбекистон чегарасигача 100 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишади, у ерда навбатга туришади ва машинасига ёнилғи қуйиб, орқага қайтишади. Ушбу ишни амалга ошириш учун бир кун вақт керак. Улар бир кун кун бўйи ишлайдилар ва бир кунини ёнилғи қуйишга сарфлайдилар”, — дея ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг сўзларидан иқтибос келтиради маҳаллий нашр.

Жалолобод шаҳар ҳокимлигининг таъкидлашича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари қурилишидан олдин автобуслар харид қилиш аҳолининг талаби бўлган. Ҳокимлик метан қуйиш шохобчаси 20 декабрга қадар фойдаланишга топширилишини айтди.

Маълумот учун, октябр ойида Президент Садир Жапаров иш сафари давомида Жалолобод шаҳрига 50 та автобус топширган эди.

🔥

Туркманистонда янги ташкил этилган «Арқадағ» клуби барча ўйинларда ғалаба қозониб, муддатидан олдин мамлакат чемпионига ...
06/12/2023

Туркманистонда янги ташкил этилган «Арқадағ» клуби барча ўйинларда ғалаба қозониб, муддатидан олдин мамлакат чемпионига айланди

Туркманистоннинг «Аркадағ» футбол клуби мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида асосий рақиби «Олтин аср»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Жамоа 20 ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, умумий 60 очко жамғарган.

Қайд этиш керакки, клуб нафақат чемпионатда, балки мамлакат кубогида ҳам кураги ерга тегмаган.

«Аркадағ» футбол клуби 2023 йил баҳорида ташкил этилган ва худди шу номдаги янги шаҳарнинг вакили ҳисобланади. Клуб ва шаҳар Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов шарафига номланган. У Туркманистонда Аркадағ (Орқатоғ, ҳомий) унвонига эга.

🔥

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов моддий манфаат эвазига беморларга керак бўлмаган дори ёзиш ҳолатларини танқид...
05/12/2023

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов моддий манфаат эвазига беморларга керак бўлмаган дори ёзиш ҳолатларини танқид қилди. У вилоят соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва стандартни четлаб ўтиб рецепт ёзиб берган ходимларни ишдан олиш ҳақида кўрсатма берди.

Вилояти ҳокими тиббиёт соҳаси вакиллари иштирокида видеоселектор ўтказди. Унда дори ишлаб чиқарувчи турли фирмалар билан келишиб, беморларга керак бўлмаган дориларни ёзиб берувчи шифокорлар танқид қилинди.

«Инсонларни соғлиғи бизнесга айланиб кетди. Кўп шифокорлар ўзининг таниш дорихонаси орқали дори ёзиб беради, стандартларга амал қилмайди. Ҳар ҳафта ҳисобот қилиб бориш керак: қайси ноинсоф дорихоначи, қайси ноинсоф шифокор стандартдан чиқди. Хусусий шифохоналар диққатига, ким керак бўлмайдиган дориларни ёзиб берадиган бўлса, у корхонага нисбатан ёпиш чораларини кўрамиз, судга берамиз. Кейин бош шифокори ва таъсисчисини халққа таништирамиз. Буни ҳамма даражадаги хусусий клиникалар ўзларига ёзиб олиши керак, қулоғига қуйиб олиш керак. Халқ соғлиғи орқасидан бойлик орттиришни ким ният қилаётган бўлса, у ўзига душманлик қилаётган одам бўлади. Шу нуқтайи назардан бизни самарқандликлар ҳам билиши керак: қанча кўп дори ичсангиз сизга фойдаси йўқ у дорини. Бобомиз Ибн Сино бежиз айтмаган, инсон мунтазам тарзда бадантарбия билан шуғулланса унга дори-дармон керак бўлмайди» — деди Эркинжон Турдимов.

Турдимов вилоят соғлиқни сақлаш масъулларига тизимни рақамлаштириш, унда шифокорлар томонидан ёзилган ҳар бир рақамланган рецепт ва даволаш рецептидаги қоидабузарликларни қайд этиш вазифасини юклади. У тиббиёт ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномасига стандартдан чиқиб рецепт ёзган ходимлар ишдан бўшатилиши ҳақида банд қўшиш кераклигини айтди.

«Ким стандартдан чиқиб рецепт ёзса, ишдан кетиши керак. Ҳамма тиббиёт ходимлари билан тузилган меҳнат шартномасига қўшимча киритилади, қонуний, адлия билан биргаликда. Ҳамма ходимлар билан шартнома қайтадан тузилади. Бугундан бошлаб стандартдан бошқа дори ёзиб беришга ҳеч кимни ҳаққи йўқ» — деди ҳоким.

🔥

Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эгаСанитария-эпидемиология қўмитаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан бир...
04/12/2023

Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга

Санитария-эпидемиология қўмитаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистоннинг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Тадқиқот қандай ҳудудларни қамраб олгани ва унда неча киши иштирок этгани очиқланмаган.

Тадқиқот натижаларига кўра, республика аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи эса семиз. Ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади.

46 фоиз аҳолининг қонида холестерин миқдори ошган. Аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир.

Санэпидқўмитанинг қўшимча қилишича, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишдан ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

🔥

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» ва «Салимбойвачча» лақаблари билан танилган 73 ёшли тадбиркор Салим Абдув...
04/12/2023

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» ва «Салимбойвачча» лақаблари билан танилган 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказмоқда.

Бу ҳақда «Kunuz» манбаси хабар берди.

Салим Абдувалиев 2017 йил январидан буён Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раиси ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари Тошкент шаҳрида «Бахти Ташкентский» ва «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган шахсларни қўлга олгани айтилганди. Бу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

Қайд этилишича, Бахтиёр Қудратуллаев («Бахти ташкентский») Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми (Жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Саидазиз Саидалиев эса ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов қилинаётгани айтилмоқда.

🔥

Келаси йилдан Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси БААда тан олиниши кутилмоқдаЎзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномалари...
04/12/2023

Келаси йилдан Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси БААда тан олиниши кутилмоқда

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди. Таъкидланишича, бу бўйича «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмашиш тўғрисида»ги англашув меморандуми имзоланган.

Мазкур меморандумнинг кучга кириши билан ҳар икки давлат фуқаролари ўзларининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан иккинчи томон давлатининг ҳудудига ташриф буюрган даврда (узоқ муддатга яшаш учун келганлар бундан мустасно) транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, БАА резиденти бўлган (узоқ муддатга яшаш ҳуқуқини олганлар) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга Ўзбекистон фуқаролари БАА ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш вақтида тегишли назарий ва амалий синовларни топширишдан озод қилинади.

Ҳужжат 2024 йилнинг 27 январидан кучга кириши белгиланган.

🔥

«Юксалиш» ҳаракати ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг тасвирларини уларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик у...
02/12/2023

«Юксалиш» ҳаракати ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг тасвирларини уларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун 15 суткагача қамоқ жазоси белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.

«Ушбу нормани асослаш учун фуқаролик кодексининг 99-моддаси ва «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 4 ва 28-моддалари асос сифатида келтирилган. Бироқ, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар учун, аллақачон, қонунчиликда таъсир чоралари белгиланган. Яъни, шахсни ҳақорат қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик бор, бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддасига кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қаратилган алоҳида норма нима учун керак?

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ножўя ҳаракатлари акс этган тасвирлар Интернетда тарқалган ҳолларда, раҳбарлар ўз эътиборини тизимни такомиллаштириб боришга қаратиши керак. Бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятининг халқчиллиги ва профессионаллигини оширишга хизмат қилади.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги» тўғрисидаги қонунга кўра, ошкоралик ва шаффофлик ҳамда давлат идоралари фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги давлат органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари сифатида белгилаб қўйилган. Янги норма билан киритилаётган янги жавобгарликнинг белгиланиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хизмати билан боғлиқ фаолиятини тасвирга олиш мумкин эмас деган қоидани келтириб чиқармаслиги лозим.

Мазкур қонун Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилади. Бу босқичда сенаторлар жамоатчиликда юзага келган саволлар ва эътирозларга жиддий эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблаймиз», дейилади ҳаракат баёнотида.

👉

Россия президенти Владимир Путин мамлакат «энг оғир демографик муаммоларга» дуч келаётганини айтди. Уларни енгиб ўтиш уч...
29/11/2023

Россия президенти Владимир Путин мамлакат «энг оғир демографик муаммоларга» дуч келаётганини айтди. Уларни енгиб ўтиш учун россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.

The Moscow Times хабарига кўра, Путин бу ҳақда Бутунжаҳон рус халқи қурултойида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, руслар «кўп болали оилалар анъанасини жонлантириши» керак.

Путиннинг таъкидлашича, Россиянинг кўплаб халқлари «тўрт, беш ёки ундан ортиқ бола тарбияланадиган кучли, кўп авлодли оила анъаналарини сақлаб қолган». Авваллари рус оилаларида етти-саккиз нафар фарзанд бўлган, агар кўп бўлмаса.

«Келинг, бу ажойиб анъаналарни асраб-авайлайлик ва тиклайлик. Кўп болали ва катта оилали бўлиш Россиядаги барча халқлар учун одатдаги ҳол, турмуш тарзига айланиши керак», деди Путин.

Росстат маълумотларига кўра, Россия аҳолиси 2018 йилдан бери камайиб бормоқда. 2022 йилда у 533 минг кишига камайган ва 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра 146,5 миллион кишини ташкил этди.

Олий Иқтисодиёт мактаби қошидаги Демография институти мутахассислари Валерий Юмагузин ва Мария Винник ўтган ёзда қилган прогнозларига кўра, Россия аҳолисининг қисқариши давом этади ва 2070 йилларнинг ўрталарига бориб, 131 миллион кишига тушади.

👉

29/11/2023

Ургут туманида (Самарқанд) содир бўлган дейишяпти. Аксар дамасчилар жуда қўпол, йўл қоидаларига тупуриб қўйиб ҳайдашларига кўп гувоҳ бўлганман.

Видеодаги қоидабузилиш ҳолатлари:

1) Белгиланмаган жойдан йўлни кесиб чиқиш, узлуксиз чизиқни босган ва авария ҳолатини содир этиш хавфи юзага келган

2) Қувиб ўтиш имконсиз жойда узлуксиз чизиқни босган ҳолда қувиб ўтган ва авария ҳолатини содир этиш хавфи юзага келган

3) Йўлнинг қатнов қисмида, яъни тўхташ мумкин бўлмаган жойда бирданига атайлаб тормозлаб тўхтаб туриш, авария ҳолатини содир этиш хавфи юзага келган

4) Ўзга шахсга жамоат жойида қўполлик қилиш, ҳақоратлаш

Умид қиламанки, ИИБ ЙПХХ бу ҳолатни кўздан қочирмайди.

👉

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини «обрўсизлантириш ва ҳақорат қилиш мақсадида» иш фаолиятига оид фото ва...
28/11/2023

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини «обрўсизлантириш ва ҳақорат қилиш мақсадида» иш фаолиятига оид фото ва видеоларни интернетда эълон қилганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинди. 28 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 195−2-моддани киритишни таклиф қилмоқда, унга кўра ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариши вақтида олинган сурат ва видеоларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида интернетда жойлаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида (1 декабрдан — 17 миллион сўм) жарима солишга ёки 15 суткагача қамоққа олишга сабаб бўлади.

Депутат Дониёр Ғаниев ҳуқуқ-тартибот идораларида аҳоли ва юрт хавфсизлигини таъминловчи минглаб ватанпарвар ходимлар фаолият юритаётгани, бироқ улар орасида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган ходимлар ҳам борлигини таъкидлади.

«Эртага улар мана шу нормани суиистеъмол қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш учун бошқа мақсадларда фойдаланишлари ва уларга қўпол муносабатда бўлишлари мумкин. Бу ходимларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга олиб келиши мумкин деб ўйлашингиз мумкин. Йўқ, бу акс натижа беради. Биз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, хусусан, ички ишлар ходимлари фуқароларнинг ҳақиқий таянчи, дўсти ва ҳимоячиси бўлган институтга айланишини истаймиз», — деди у.

Парламент аъзосининг сўзларига кўра, агар шундай меъёр қабул қилинса, «фуқароларнинг ички ишлар органлари ходимларига нисбатан бўлган ҳурматини қўрқув, ишончини шубҳа, севгиси ўрнини нафрат эгаллашига хизмат қилади».

Дониёр Ғаниев қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда муҳокама қилиш чоғида ҳамкасбларидан ушбу модда юзасидан ҳам фикр билдиришни сўради.

👉

Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгалладиТошкентдаги АҚШ элчихонаси DV-2023 (Грин кард) ...
28/11/2023

Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси DV-2023 (Грин кард) дастур йили давомида иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунё бўйлаб 7-ўринни эгаллаганини маълум қилди.

«АҚШда меҳнат фаолиятини олиб бориш, яшаш ва таълим олиш учун кўплаб усуллар мавжуд. Қонуний ва хавфсиз саёҳат йўлини танланг», — дейилади элчихона хабарида.

Маълумот ўрнида, АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» дастури (Green Card / Грин кард) доирасида 50 мингта доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. 2023 йилги мавсум учун ушбу визани қўлга киритиш мақсадида тахминан 119 мингдан зиёд киши рўйхатдан ўтган бўлиб, ўзбекистонлик иштирокчилар лотереяни энг кўп ютганлар орасида мисрликлар ва жазоирликлардан кейин учинчи ўринни эгаллаганди:

Мисрда — 5529;
Жазоирда — 5526;
Ўзбекистонда — 5511;
Эронда — 5506;
Россия — 5505 номзод ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Грин кард дастурининг 2024 йил учун мавсумида рўйхатдан ўтиш 2023 йил 4 октябрдан 2023 йил 7 ноябргача бўлиб ўтди. Натижалар 2024 йилнинг май ойи бошида чиқиши кутилмоқда.

👉

Болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши доирасида уч нафар шифокор аёл қўлга олинди. Врачлар ассоцацияси...
27/11/2023

Болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши доирасида уч нафар шифокор аёл қўлга олинди. Врачлар ассоцацияси президентга уларга енгиллик беришни сўраб, мурожаат йўллади

Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, болаларнинг таркибида йод бўлган «Антиструмин» препаратини қабул қилганидан кейин оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши доирасида уч нафар шифокор аёл қўлга олинди.

Ҳар учала аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси 2-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 257−1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон врачлар ассоциацияси президент Шавкат Мирзиёевга хат йўллади. Улар хатда қамоққа олинганларга нисбатан енгилроқ эҳтиёт чораси танланган холда тергов ҳаракатлари олиб борилишини сўради.

“Биз мустақил юристларга мурожаат этиб, улардан куйидаги хулосани олдик. «Кодексга мувофиқ айбдор ўзига ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган узганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган тақдирдагина, юқоридаги модда бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин». Лекин йод препарати учун ажратилган бюджет маблағлари олима аёлларга ишониб ҳам топширилмаган, уларнинг ихтиёрида ҳам бўлмаган. Чунки мазкур маблағларнинг бевосита тақсимотчиси бўлиб, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳисобланади.

Биз томонимиздан барча шифокорларга бу ишда адолат қарор топиши тушунтирилмоқда. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси мазкур жиноят иши бўйича тўлақонли ва хар томонлама холис тергов олиб борилиши хамда айбдорлар қилмишига яраша жазоланиши лозим деган фикрни қўллаб-қувватлайди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, шифокор олима аёлларимизга нисбатан енгилроқ эҳтиёт чораси танланган ҳолда тергов ҳаракатлари олиб борилиши масаласининг ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатишингизни илтимос қиламиз!”, деб ёзилади хатда.

👉

Коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилдиФарғона вилояти Бағдод туманида педагогика коллежи дире...
24/11/2023

Коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди

Фарғона вилояти Бағдод туманида педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси берилди. Бу ҳақда фармойиш туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов томонидан 22 ноябрь куни имзоланди.

Ҳоким ўринбосари коллеж директорини газета ва журналларга обуна бўлиш учун қўйилган қарийб 24 млн сўмлик режани бажармагани учун калтаклаганди. Директор аҳволи оғирлашгач, шифохонага ётқизилган. Олий таълим вазирлиги ҳолатни кескин қоралаган.

Ҳужжатга кўра, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Муртазоқулов давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини «қўпол равишда бузган». Унга Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан ҳайфсан берилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.

👉

Пойтахт ҳокимлиги ижтимоий тадбирлар ва “бир пиёла чой” учун бюджетдан 10 млрд сўм ажратдиТошкент шаҳар ҳокимлиги “Отала...
24/11/2023

Пойтахт ҳокимлиги ижтимоий тадбирлар ва “бир пиёла чой” учун бюджетдан 10 млрд сўм ажратди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви” ва “Бувижонлар мактаби” тадбирларини ўтказиш ҳамда “бир пиёла чой” учун бюджетдан 10 млрд сўм маблағ ажратди. Бу ҳақда 2023 йил 23 ноябр куни шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг қарори қабул қилинган.

“Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг “Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш ҳақида” 2022 йил 22 апрелдаги қарори билан “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ҳар ойда “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Бувижонлар мактаби” ва бошқа шу каби учрашувларни ташкиллаштириш, шунингдек, “бир пиёла чой устида суҳбатлашиш”, тақдирлаш ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун 10 млрд сўм маблағ ажратилганлиги инобатга олинсин”, дейилади ҳоким қарорида.

Ҳужжатда шаҳар ҳокимлигига мазкур тадбирларни ташкиллаштириш ва тақдирлаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг шу йилги иккинчи чорак даромадлари режасини ошириб бажарилган қисмидан 500 млн сўм маблағ тақсимланиши белгиланган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига ҳамда ажратилган маблағларни “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлимига ўтказиб берилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

👉

2023 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 14 666 нафар ўзбекистонлик хорижий мамлакатларга кўчиб кетган. Бу кўрсаткич ўтг...
23/11/2023

2023 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 14 666 нафар ўзбекистонлик хорижий мамлакатларга кўчиб кетган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қарийб 5 бараварга юқори.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми – 11 921 киши Қозоғистон (81,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келган. Россияга 2248 (15,3 фоиз), Қирғизистонга 72 (0,5 фоиз), Жанубий Кореяга 71 (0,5 фоиз), Туркманистонга 32 (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатларга 322 киши (2,2 фоиз) кўчиб кетган.

Ҳудудлар бўйича хорижга кўчиб кетиш коэффициентининг энг юқориси Қорақалпоғистон Республикасига, нисбатан паст даражаси Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг худди шу даврида Ўзбекистонни тарк этганлар сони 3 152 кишини ташкил этган.

🔥

Долларнинг расмий курси 12300 сўмдан ошди. Йил бошидан буён сўм долларга нисбатан 9,4 фоизга қадрсизландиЎзбекистон Марк...
23/11/2023

Долларнинг расмий курси 12300 сўмдан ошди. Йил бошидан буён сўм долларга нисбатан 9,4 фоизга қадрсизланди

Ўзбекистон Марказий банки 24 ноябрдан бошлаб амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 15,95 сўмга қимматлаб, 12 304,98 сўмга етган. 1 евро 43,23 сўмга қимматлаб, 13 440,73 сўмни, 1 фунт стерлинг 56,89 сўмга кўтарилиб, 15 453,82 сўмни ташкил этган.

Шу тариқа, АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий қиймати илк марта 12 300 сўмдан ошди.

Жорий йил давомида курсдаги сезиларли ўзгариш 10 августда рўй берди: шу куни курс бирданига 408 сўмга юқорилаб, 12 075 сўмга етганди.

Доллар курсининг кўтарилиши хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ва экспортдан валюта тушумлари камайиши фонида рўй бермоқда.Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январ–октябр ойларида ташқи савдодаги салбий салдо 10 млрд долларга етган.

🔥

Тўрткул туманида судья блогерга нисбатан ноҳақ ҳукм чиқаргани айтилмоқдаҲуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов Тўрткул туманида ...
22/11/2023

Тўрткул туманида судья блогерга нисбатан ноҳақ ҳукм чиқаргани айтилмоқда

Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов Тўрткул туманида судья маҳаллий блогер ва ўқитувчи Зафар Атахановни ноҳақ жазолаганига эътибор қаратмоқда.

“Қўлимга Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг шу йил 7 ноябридаги Зафар Атахановга оид ажрими келиб тушди. Ажрим Тўрткўл тумани судининг 6 октябрь кунги ўқитувчи-блогерни жазолаш борасидаги маъмурий қарорини бекор қилган. Тўрткўл судининг бу қарори соҳада ишлаётган ҳар бир судьяда уят ҳиссини пайдо қилиши керак”, дея ёзади у.

Ташановнинг қайд этишича, туман суди қарорининг баён қисмида бўйдоқни "олти болали эркак" дея таърифлаган.

“Суд ҳужжати ҳеч бир экспертиза ёки мутахассиснинг хулосасига таянмай ўқитувчи-блогерни туҳматчига чиқарган, зўравонга айлантирган. Суд қарорининг баён қисмида бўйдоқ йигит суднинг асословчи қисмида олти болали эркакка айланиб қолибди. Судья ИИБ томонидан олиб кирилган “махсус иш”ни ҳатто варақлаб ҳам кўрмаган. Суд қарорини бошқа бир суд қарорининг устига ёзган ва икки қарор бир-бири билан аралашиб кетган. Инсон тақдирига шунчалар бефарқлик”, деб ёзган ҳуқуқ фаоли.

Суд қарори чиққанига 40 кун ўтганига қарамай Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар Олий кенгаши Тўрткўл тумани судининг бу қарорига ҳатто муносабат ҳам билдирмаган. Ташановнинг ушбу пости Facebook тармоғида эълон қилингач эса, ишни кўриб чиққан туман суд раисига хизмат текшируви тайинлангани маълум қилинди. Бу ҳақда А.Ташанов ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзмоқда.

“Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани суди раиси С. Атабаевнинг ўқитувчи-блогер Зафар Атахановга нисбатан адолатсиз, боз устига, ўта чалкаш ва тушунунарсиз қарор чиқарганини танқид остига олгандик. Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши судья С. Атабаевга нисбатан хизмат текшируви бошланганини маълум қилди. Умид қиламизки, текширувлар шаффоф ва адолатли олиб борилади”, деб ёзади у.

👉

Ҳокими ўринбосари обуна режасини бажармаган коллеж директорини калтаклагани айтилмоқдаКоллеж директори Шуҳрат Қосимовнин...
21/11/2023

Ҳокими ўринбосари обуна режасини бажармаган коллеж директорини калтаклагани айтилмоқда

Коллеж директори Шуҳрат Қосимовнинг KunUz'га айтишича, жанжал 14 ноябр куни Боғдод тумани ҳокимияти биносида юзага келган. Туман ҳокимининг ўринбосари бошчилигида эрталаб соат 8:00да обуна масаласида йиғилиш бўлиб ўтган.

Қосимовга кўра, шу вақтгача маҳаллий ҳокимликлар томонидан ижтимоий соҳа вакилларининг деярли ҳаммаси, айниқса мактаб, коллеж, лицей ходимлари доимий равишда мажбурий обунага жалб этиб келинган.

“Йилига 3 ой учун обуна пулини тўлардик, 5–5,5 млн сўм бўларди. Лекин бу сафаргиси жуда ошиб тушди, 24 млн сўмлик план беришди”,– деган у.

Зарбадан сўнг ўша куни Қосимовнинг аҳволи оғирлашган, қон босими кўтарилиб, ўзини ёмон ҳис қилган. Тез ёрдам чақирилгач, унга гипертония ташхиси қўйилиб, дастлабки муолажалар қилинган. Шундан кейин шифохонага ётқизилган.

Суриштирув давомида мажлисда бевосита иштирок этган ва жанжалга гувоҳ бўлган ходимлар ҳоким ўринбосарининг коллеж директорини урганини тасдиқлашди. Аммо хавфсизлик нуқтайи назаридан номлари ошкор қилинишини исташмади.

KunUz ҳолат юзасидан Боғдод тумани прокуратураси билан ҳам боғланди. Туман прокурори ўринбосари Мурод Юсуповга кўра, ҳозирда вазият бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

“Ҳолат бўйича воқеа жойига чиққанмиз, айни вақт хизмат текшируви тайинланган, экспертиза қилиниб, ҳамма ишларни бажаряпмиз. Тушунтириш хатлари олиниб, текширувларни амалга оширяпмиз”, – деди Юсупов.

👉

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда мамлакатга қўйиб юборилмайди ва иммиграци...
20/11/2023

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда мамлакатга қўйиб юборилмайди ва иммиграция иши ҳал бўлгунича ҳибсдасақланади

Мексика чегараси орқали Америка Қўшма Штатларига киришга уринаётган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юбориш сиёсатига шошилинч ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

АҚШ Ички хавфсизлик департаментининг билдиришича, эндиликда Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди (ҳозиргача чегарани ноқонуний кесиб ўтган фуқаролар миграцион мақом олиш бўйича суд бўлиб ўтгунга қадар мамлакат ичкарисига қўйиб юборилиши мумкин эди). Бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.

«АҚШ мамлакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган фуқароларни чиқариб юбориш масаласи бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Чиқариб юбориш тижорат авиакомпаниялари ҳамда Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Элчихона Мексика чегараси орқали ноқонуний миграция хавфли ва қимматлигини қайд этиб, контрабандачиларнинг ёлғон ваъдаларига учмасликни сўради. Мамлакатга саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний воситалардан фойдаланишни маслаҳат берди.

Қайд этилишича, чегарани ноқонуний кесиб ўтган шахслар мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин.

👉

Address

Moscow

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Файзбоғ posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Файзбоғ:

Videos

Share


Other News & Media Websites in Moscow

Show All