Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi Ozodlik Radiosining sahifasiga xush kelibsiz! Bu yerda siz eksklyuziv videolavha, jurnalistik surishtiruvlar va hujjatli filmlarni tomosha qila olasiz.

Tarmoqlardagi trendlar, shoshilinch xabarlar, muhim va so’nggi voqealar rivojini Ozodlikda kuzating. Озодлик радиосининг Facebook тармоғидаги саҳифаси. Саҳифамизни "Like" этишни унутманг! Биз билан [email protected] электрон почтаси, WhatsApp +420 602 612 713 рақами орқали боғланишингиз мумкин.

07/02/2025

Украинага босқин: 1080-кун | ICW -Украина Курскда 5 км силжиган

Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтиб, 5 км олдинга силжишга эришди.
Украина кучлари айни пайтда Россиянинг Покровскка ҳужумларини секинлаштиришга муваффақ бўлган.
АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус элчиси Кейт Келлог президент Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёрлигини айтди.

07/02/2025

Назорат қилинувчи шахслар рўйхати: Россиядаги муҳожирлар банк ҳисоб рақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда

Россияда 5-февралдан бошлаб назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга кирди. Бу рўйхатга миграция қонунларини бузган муҳожирлар киритилиб, уларга бир қатор чекловлар қўйилиши айтилмоқда. Аммо интернетда қонунни бузмаган хорижий фуқаролар ҳам назоратга олинаётгани бўйича маълумот тарқалмоқда. “Медуза” нашрининг ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикка таяниб ёзишича, қонунларни бузмаганлар ҳам назорат қилинувчи шахслар рўйхатга киритилиб, уларнинг банк ҳисоб рақамлари музлатилган ва ишдан бўшатилган. Маълум қилинишича, ҳибсга олинган муҳожирлар ҳам бор.

Назорат қилинувчи шахслар рўйхатига тушганлар учун бир қатор чекловлар жорий этилади. Масалан, банк ҳисоб рақамини очиш, машина сотиб олиш, никоҳдан ўтиш ва бошқа чекловлар. Энг муҳими, бу рўйхатга киритилганларни полиция судсиз депортация қилиш ҳуқуқига эга. Бунгача мигрантларни мамлакатдан чиқариш қарорини суд ёки чегара хизмати қабул қилар эди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз Телеграм каналига ёзинг.

07/02/2025

Озодликда янги лойиҳа: OzodAyol

Икки ИИБ ходими зўрлаганини айтган самарқандлик 46 яшар Шоҳиста ҳикояси ва 9 киши томонидан 13 кун давомида зўрланган Нигора ҳикояси Озодликнинг янги лойиҳасида.

Лойиҳани тўлиқ Ютуб каналимизда томоша қилинг‼️

https://youtu.be/YtJLaBVSKE4

07/02/2025

Шахмат. Юксалишнинг қиймати. Нодирбек Абдусатторов.

Кичик ёшларда шахмат оламини, мутахассислар таъбирича, тўфондек забт этган Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг етакчи шахматчиларидан бири. У жаҳон чемпионати ва бошқа кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғолибидир. Аммо Нодирбекнинг жаҳон шоҳсупасига йўли оддий бўлмаган. Машаққатли, айни пайтда илҳом бағишловчи…

"Элтуз" бош муҳаррири нашрнинг YouTube канали ёпилганини маълум қилдиЎзбекистон ташқарисида фаолият юритиб келаётган Elt...
07/02/2025

"Элтуз" бош муҳаррири нашрнинг YouTube канали ёпилганини маълум қилди

Ўзбекистон ташқарисида фаолият юритиб келаётган Eltuz.com нашрининг YouTube видеопорталидаги канали ўчириб қўйилди.

https://smarturl.click/ny289

Ўзбекистон ташқарисида фаолият юритиб келаётган Eltuz.com нашрининг YouTube видеопорталидаги канали ўчириб қўйилди. Нашр бош муҳаррири Қудрат Бобожонга кўра, YouTube канали...

Орзу-ҳавас ва исрофгарчилик. Ўзбекистон ва минтақада тўй-ҳашамларни тартибга солишга уринишларҚирғизистонда исрофгарчили...
07/02/2025

Орзу-ҳавас ва исрофгарчилик. Ўзбекистон ва минтақада тўй-ҳашамларни тартибга солишга уринишлар

Қирғизистонда исрофгарчиликни камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Лойиҳа муаллифлари давлат оилавий маросимлар ва дафн қилиш билан боғлиқ айрим удумларни тартибга солишини хоҳлашмоқда. Тожикистон ва Ўзбекистонда бунақа нормалар бир неча йилдан бери амал қилади. Хўш, улар қандай ишлаяпти? Ишлаяптими ўзи?

Қирғизистонда исрофгарчиликни камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Лойиҳа муаллифлари давлат оилавий маросимлар ва дафн қилиш билан боғли...

Озарбайжон Бокудаги “Рус уйи”ни ёпишни талаб қилдиОзарбайжон расмийлари Москвага мамлакат ҳудудида Россиянинг “Россотруд...
07/02/2025

Озарбайжон Бокудаги “Рус уйи”ни ёпишни талаб қилди

Озарбайжон расмийлари Москвага мамлакат ҳудудида Россиянинг “Россотрудничество” агентлиги фаолияти тўхтатилиши ҳақида расмий нота йўллашди. Бу ҳақда 6 февраль куни Report нашри ва Minval телеграм-канали каби расмий Бокуга яқин оммавий ахборот воситалари хабар қилишди. Кечга яқин бу борада Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида ҳам расмий хабарнома пайдо бўлди.

Озарбайжон расмийлари Москвага мамлакат ҳудудида Россиянинг “Россотрудничество” агентлиги фаолияти тўхтатилиши ҳақида расмий нота йўллашди. Бу ҳақда 6 февраль ...

“Маъно” маркази директори: Ўзбекистонга “хорижий агентлар”га оид қонун лозим“Маъно” тадқиқотчилик ташаббуслари маркази д...
07/02/2025

“Маъно” маркази директори: Ўзбекистонга “хорижий агентлар”га оид қонун лозим

“Маъно” тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Ўзбекистонга “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун зарур, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу қонун хориждан келаётган пуллар ва ахборот мустақиллигини таъминлаш учун лозим.

“Маъно” тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Ўзбекистонга “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун зарур, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, б...

Трамп Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берган ХЖСга қарши санкция киритдиАҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири...
07/02/2025

Трамп Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берган ХЖСга қарши санкция киритди

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бу мамлакат собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бергани учун Халқаро жиноят судига нисбатан санкция жорий этди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бу мамлакат собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бергани учун Халқаро жиноят ...

Ўзбекистонда 3 ой яшамаган фуқароларга пенсия бериш тўхтатиладиХорижий ўлкага чиқиб кетиб, 3 ойдан кўпроқ вақт давомида ...
07/02/2025

Ўзбекистонда 3 ой яшамаган фуқароларга пенсия бериш тўхтатилади

Хорижий ўлкага чиқиб кетиб, 3 ойдан кўпроқ вақт давомида Ўзбекистонга қайтмаган фуқароларга пенсия бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати эслатган.

Пенсия жамғармаси қайдича, пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейинунга вақтинча тўхтатилган пенсиясини қайта тўлаш бошланади.

Хорижий ўлкага чиқиб кетиб, 3 ойдан кўпроқ вақт давомида Ўзбекистонга қайтмаган фуқароларга пенсия бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот ...

Чехия президенти россияликларга фуқаролик берилишини тақиқловчи қонунни имзоладиЧехия президенти Петр Павел россияликлар...
07/02/2025

Чехия президенти россияликларга фуқаролик берилишини тақиқловчи қонунни имзолади

Чехия президенти Петр Павел россияликларга мамлакат фуқаролигини беришга тақиқ кўзда тутилган қонунни имзолади. Ҳатто Россия паспортидан воз кечган тақдирда ҳам россияликларнинг кўпчилиги Украинадаги уруш тугамагунича Чехия фуқаролигини ололмайди. Жиноят кодексига хорижий давлат билан рухсат этилмаган ҳамкорликни тақиқловчи янги модда киритилмоқда.

Чехия президенти Петр Павел россияликларга мамлакат фуқаролигини беришга тақиқ кўзда тутилган қонунни имзолади. Ҳатто Россия паспортидан воз кечган тақдирда ҳам...

07/02/2025

Украинага босқин: 1079-кун | Украина Франциядан “Mirage-2000” қирувчиларини олди

Россиянинг Краснодар ўлкасига дронлар ҳужуми. Приморск-Ахтарск шаҳридаги Шахед дронлари учириладиган аэродром ҳужумларга нишон бўлган.
Украинага Франциянинг Мираж қирувчи учоқлари етказилди. Тўртинчи авлод кўпфункцияли учоқлар Украина осмонини ҳимоя қилишда иштирок этади.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кейт Келлогг келаси ҳафта Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этиши ва Трампнинг Украинадаги урушни тугатиш режасини тақдим қилишини билдирди.

06/02/2025

Мирзиёев туризми: Юзга яқин тадбиркорнинг боғи бузилади

Тошкент вилоят, Паркент туманида улкан сайёҳлик комплекси қурилиши бошланди. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 723 сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Аммо 512 гектар майдонда бунёд этиладиган бу сайёҳлик комплекси тумандаги ғаллачилик ва боғдорчилик фермерларига анча қимматга тушадиган кўринади.

Сабаби, фермерларнинг ўн йиллар давомида бунёд этган, олма, гилос боғлари давлат захирасига мажбуран олиб қўйилмоқда.

Туман ҳокими Сардор Исоқулов ўттиздан ортиқ фермерга ер шартномаси бекор қилиниши ҳақида Талабнома юборган.

Бу талабномада ёзилишича, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан гўёки фермер хўжалигининг ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатлари бўйича мониторинг текшируви ўтказилган.

Бу талабномаларда гўёки фермерларнинг ерлари чорва мол бошига нисбатан кўплиги, кўчат экиш ишлари бажарилмаган деган хулосалар ёзилган.

Айни пайтда эса паркентлик боғбонларнинг кўнглида ғулғула, боғидан ажралса уларнинг ҳоли нима кечади, ўқиётган фарзандларининг контрактини ким тўлайди, оиласини қандай боқади?

Бузиладиган боғи учун қанча товон пули ола олади бу компенсация уни рози қиладими?

06/02/2025

Шахмат. Юксалишнинг қиймати. Нодирбек Абдусатторов.

Кичик ёшларда шахмат оламини, мутахассислар таъбирича, тўфондек забт этган Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг етакчи шахматчиларидан бири. У жаҳон чемпионати ва бошқа кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғолибидир. Аммо Нодирбекнинг жаҳон шоҳсупасига йўли оддий бўлмаган. Машаққатли, айни пайтда илҳом бағишловчи…

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/8WDNyJwLAJs

06/02/2025

Водий рақамларда: “Суюнчи пули” қаерда, қанча?

Ўзбекистонда янги туғилган бола учун давлат томонидан берилувчи “суюнчи пули”нинг миқдори қанча? Суюнчи кимларга берилади? Ўзбекистон билан Фарғона водийси ҳудудида чегаралари кесишган Тожикистон ва Қирғизистондачи? Бу уч давлатда ҳомиладор аёллар ва болалар учун қандай ёрдамлар бор? Қайси давлат бола туғилишидан кўпроқ суюнади? Бу саволларга жавобни лавҳамиздан топасиз.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

"Фаластинликларни йўқ қилишга тенг". Трампнинг Ғазо режасига дунё муносабати4 февраль куни АҚШ президенти Доналд Трамп Қ...
06/02/2025

"Фаластинликларни йўқ қилишга тенг". Трампнинг Ғазо режасига дунё муносабати

4 февраль куни АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатларнинг Ғазо бўлгасини эгаллаб олиш режасини эълон қилди. Режага кўра, фаластинликлар Исроил томонидан вайрон қилинган ҳудудни тарк этишади ва АҚШ бўлгани иқтисодий жиҳатдан "феноменал" ҳудудга айлантиради. Трампнинг режасига кўра, келажакда Ғазо бўлгасида бошқа кўплаб миллат вакиллари тинчлик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши мумкин.

4 февраль куни АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатларнинг Ғазо бўлгасини эгаллаб олиш режасини эълон қилди. Режага кўра, фаластинликлар Исроил томонидан вайрон...

Тошкентда кафе террасалари бузилмоқдаТошкент шаҳрида ноқонуний биноларни бузишнинг янги тўлқини бошланди. Gazeta.uz нашр...
06/02/2025

Тошкентда кафе террасалари бузилмоқда

Тошкент шаҳрида ноқонуний биноларни бузишнинг янги тўлқини бошланди. Gazeta.uz нашри хабарига кўра, айни кунларда бутун пойтахт бўйлаб кўп йиллар давомида турган, лекин ҳозирда ноқонуний деб топилган бинолар, хусусан, кафеларнинг ёзги террасалари демонтаж қилинмоқда.

https://smarturl.click/67awE

Тошкент шаҳрида ноқонуний биноларни бузишнинг янги тўлқини бошланди. Gazeta.uz нашри хабарига кўра, айни кунларда бутун пойтахт бўйлаб кўп йиллар давомида турган, лек....

06/02/2025

Телефонимдан Украина байроғини топишди – Россияга киритилмаган ўзбекистонлик

Тошкентлик Вячеслав Ломакин 2024-йили декабрда Россия аэропирти Домодедоводан депортация қилинганини айтади. Унинг айтишича, бунга ФСБ ходимлари унинг телефонидан Украина байроғиниг суратини ва Америка элчихонасига юборилган хатни топгани сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда у Россияга қайтишга урунмоқда. 20 йил олдин Россияга кўчиб кетган Вячеслав унинг Ўзбекистонда ҳеч нарсаси йўқлигини таъкидлайди. Суҳбатдошимизнинг айтишича, у Тошкентда оғир аҳволда қолган. 40 ёшли Вячеслав уйланмаган, фарзандлари йўқ.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз Телеграм каналига ёзинг.

Adresa

Praha
10000

Telefon

+420724971539

Internetová stránka

Upozornění

Buďte informováni jako první, zašleme vám e-mail, když Ozodlik Radiosi zveřejní novinky a akce. Vaše emailová adresa nebude použita pro žádný jiný účel a kdykoliv se můžete odhlásit.

Kontaktujte Společnost

Pošlete zprávu Ozodlik Radiosi:

Videa

Sdílet

Биз ҳақимизда

Алоқа: Хабарларингиз, фото ва видеоларингиз учун Telegram мессенжеримиздаги рақам + 420 724 971 539 еки @ozodnews аккаунти

+ 420 602 612 713 еки @sizdan аккаунти.

WhatsApp + 420 724 971 539 еки + 420 602 612 713

Электрон почта: [email protected]